Мингазов | ⚖️


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Юрист маслахатлари ва фойдали маълумотлар👨‍💻
Админ: @legum24

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


⚡️🇷🇺Россия Қозоғистон билан чегарадаги иккита назорат пунктини вақтинча ёпади

1 феврал 2025 йиллдан бошлаб Қозоғистон билан чегарада Оренбург вилоятидаги «Орск» ва «Маштаково» автомобил назорат пунктлари орқали транспорт воситалари ва юкларнинг ўтиши вақтинча тўхтатилади.

Қозоғистон томонидан олинган маълумотларга кўра, реконструксия ишлари 16 ой ичида амалга оширилади.


⚡️🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси томонидан фуқаролар ўзларига кредит беришни тақиқлаш (самозапрет) ҳуқуқини берувчи қонун қабул қилинди.

📍Хизмат мижознинг розилигисиз кредит ва пул билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш имкониятини чеклаш учун мўлжалланган.

📑Ўзгартишларга кўра, "кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида" ги қонунга жамоатчиликни сохта кредитлаш жиноятларидан, уларнинг номига кредитларни рўйхатдан ўтказишдан ва ушбу кредит маблағларини масофадан ўғирлашдан ҳимоя қилиш учун ўзгартиришлар киритилмоқда.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️🇺🇿Ўзбекистонга янги мобил қурилма олиб киришда энди божхона декларациясини тўлдириш керак, акс ҳолда қурилмани UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтказишда бож тўлашга тўғри келади.


Forward from: Бахром Исмаилов видеолари
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️2025 йилда қарзларни текшириш 5та тури 🇷🇺


Патент_нархлари.pdf
126.6Kb
⚡️Россияда 1 январ 2025 йилдан чет эл фуқаролари учун патент нархи ошган.

📑
Хужжатда патентнинг янги нархлари кўрсатилган.

❗️Тўлов қилишда назарда тутинг.


#обуначилардансавол

Иш жойидан бўшатилгандан кейин патент бекор қилинадими (аннулирование)?


🪪📑Чет эл фуқароси билан меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда, патент бекор қилинмайди. Чет эл фуқароси бошқа иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузиш ҳуқуқига эга, патент муддати тугамаган холда.


⚡️Чет элликлар учун СИМ-карталарни сотиб олишнинг янги қоидалари жорий этилди

1 январ 2025 йилдан бошлаб чет элликлар томонидан СИМ-карталарни сотиб олиш тартиби қаттиқроқ бўлади.

Нима ўзгаради?

🔺алоқа шартномасини фақат алоқа салонида шахсан тузиш мумкин;
🔺бир киши ўзи учун 10 дан ортиқ бўлмаган симкартани расмийлаштириши мумкин;

Сизга СНИЛС, Госуслуги аккаунт ва ягона биометрик тизимда рўйхатдан ўтган биометрия ёрдамида шахсни тасдиқловчи ҳужжат керак бўлади.

Агар сизда СИМ-карта бўлса

🪪Сим-карталарга эга бўлганлар 1 июл 2025 йилгача алоқа салонида ўз шахсини тасдиқлашлари керак.

Сизга СНИЛС, Госуслуги аккаунт ва ягона биометрик тизимда рўйхатдан ўтган биометрия ёрдамида шахсни тасдиқловчи ҳужжат керак бўлади.


Forward from: Бахром Исмаилов
⚡️Амнистия ҳақида 🇷🇺

Смотреть на 📺

Смотреть на 💙

Смотреть на 📺

Смотреть на 💬

Смотреть на 📝
________________________

Мурожаат учун ёки бепул юридик малъумот олиш учун ссылка.


⚡️🚓1 январ 2025 йилдан бошлаб Йул харакати хавфсизлиги жарималари 1,5 баравар ошди.

👆
Расимда қизил рангда янги нархлар

❗️Бундан ташқари, жарималарни чегирмаси 50% дан 25% гача камайди.


Азиз дўстлар, яқинлашиб келаётган 2025 йил билан табриклайман!

Барчага муваффақиятли йил тилайман!

Соғ саломат бўлинг, ўзингизга ва яқинларингизга ғамхўрлик қилинг!


Патент асосан «аннулирование» бўлишини сабаблари:

🔹Жиноят учун судланганлик ёки епилмаган судимость борлиги;
🔹Россия Федерациясида йилига икки ёки ундан ортиқ маротаба миграция конунчилигини бузиш;
🔹патент олишдан олдин 5 йил ичида Россия Федерациясидан суд карори асосида «выдворение» булиш;
🔹Россияга киришга тақиқ (запрет) борлиги.
🔹Россия давлат хавфсизлигига хавф тўғдириш.

📑Патент беримаслиг еки аннулирование бўлиш сабабларни тўлиқ рўйхати "Россия Федерацияси хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги” (115 ФЗ) 22 моддасида қўрсатиб ўтилган.

❗️Агар сизда қуйдаги холатлардан бири бўлса сиз фармон бўйича хужжатларингизни тўғирлаолмайсиз.


Россия Президенти имзолаган хужжатга кўра, Россия Федерациясида ноқонуний бўлган чет элликларга, ўз хукукий ҳолатини тартибга солиш ва назорат реестрига (реестр контролируемых лиц) киритилмаслик имконияти берилади.

Қуйдаги талабларга мос келган ва бажарган ноқонуний холатда юрган чет эл фуқаролари хужжатларини тўғирлаш учун мурожаат қилишлари мумкин:

1) Бармоқ изини рўйхатдан ўтказиш;
2) Биометрик маълумотларни тақдим этиш;
3) Тиббий кўрикдан ўтиш;
4) Тил сертификатига эга булиш ёки имтихондан утиш
5) Қарзларни тўлаш (банк карзлари назарда тутулмайди) асосан штрафлар буйича;
6) Патент еки РВП/ ВНЖ берилмаслиг учу асос буладиган холатлар сизда булмаслиги (бу асосларни кейинги постда айтиб утамиз)

📑Фармон 1 январ 2025 йилдан кучга киради ва 30 январга кадар хукукий холатни тугирлашга имконият беради.

⛔️Агар сизда 6 бўлимда кўрсатилган холат булса фармон буйича сиз хужжатларингизни тўғирлаолмайсиз!


Ушбу қарор доирасида хужжатларни тўғирлаш шартлари хақида ва кимлар мурожаат қилиши мумкинлиги хақида алохида пост ва видео қиламиз!


Forward from: XORIJDA ISH
⚡️Rossiyada vaqtincha mehnat faoliyatini olib borayotgan hamyurtlarimiz uchun muhim xabar

Rossiya Federatsiyasi Prezidentining bugun imzolagan "Rossiya Federatsiyasida chet el fuqarolari va fuqaroligi bo‘lmagan shaxslarning ayrim toifalarining huquqiy holatini tartibga solish bo‘yicha vaqtinchalik chora-tadbirlar to‘g‘risida"gi 1126-son Farmoniga ko‘ra Rossiyada noqonuniy bo‘lib turgan chet el fuqarolari 2025-yilning 30-aprel sanasigacha mamlakatni tark etishi yoki huquqiy holatini tartibga solishi kerak.

Talab qonuniy ravishda qolishni istagan xorijliklarga nisbatan qo‘llanilmaydi.

❗️Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi 2025-yilning yanvar oyidan boshlab Rossiyada ishlab yurgan, ammo, hujjatlarida kamchiligi mavjud bo‘lgan barcha yurtdoshlarimizga huquqiy, amaliy yordam ko‘rsatishga tayyor. Bu masala bo‘yicha alohida guruh faoliyat olib boradi.

Hujjatlarni rasmiylashtirish jarayonlari haqida qo‘shimcha xabar beramiz.

🌐Migratsiya agentligining "xorijda ish" e’lonlar kanali


⚡️Фирибгарлар «Телеграм премиум» шаклидаги “Янги йил совғалари” ёрдамида аккаунтларнии ўғирлашмоқда.

⛔️Бундай хабарларда фишинг (вирус) ҳаволаси мавжуд. Агар сиз уни босган бўлсангиз, аккаунтингиз ўғирланади.

❗️Танишларингизни огоҳлантиринг.


Forward from: Бахром Исмаилов видеолари
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Курьерларни патент буйича уведомления топшириш тартиби хақида #uzmigrant #курьер #patent


⚡️🇷🇺2025 йилда энг арзон патент нархи белгиланган худудлар.


⚡️2025 йилда айрим Россия шахарларидаги патент нархлари.


Forward from: XORIJDA ISH
❗️Migratsiya agentligi Qozog‘iston Respublikasida bo‘lib turgan va tranzit yo‘nalishida harakatlanayotgan O‘zbekiston fuqarolarini ogohlantiradi!

So‘nggi kunlarda Qozog‘iston Respublikasining hududlarida ob-havoning keskin sovushi natijasida yo‘llarda harakatlanish bilan bog‘liq noqulayliklar yuzaga kelmoqda.

Yaqin haftalar davomida magistral yo‘llarga tuman tushib, kuchli qor yog‘ishi hamda muzlash holatlari kuzatilishi mumkin. Bu esa avtoyo‘llarda harakatlanishda qiyinchiliklar keltirib chiqaradi.

Shu munosabat bilan, qo‘shni davlatda bo‘lib turgan O‘zbekiston fuqarolaridan yo‘llarda harakatlanishda barcha xavfsizlik qoidalariga qat’iy rioya qilishni, juda zarur bo‘lganda poyezd yoki samolyotga chiqishlaringizni, zarurat bo‘lmaganda uzoq masofali yo‘llarda transport vositalarida harakatlanmay turishlaringizni so‘raymiz.

Xorijda ish|Facebook|Youtube|Instagram|


#обуначилардансавол

🖌️"Россия Федерациясида чет ел фуқароларининг ҳуқуқий мақоми тўғрисида" ги 115-сонли Федерал Қонуннинг 5-моддасига ўзгартиришлар кучга кирган.

📑Ушбу ўзгаришларга биноан чет эл фуқароси Россия худудига чатный/гости максадида келган бўлса у ва уни яқин қариндошлари (ота-она, турмуш ўртоғ, фарзандлар) Россия фуқароси еки ВНЖга эга булса ва Россияда доимий пропискага эга булса регистрацияни ушбу қариндошлари орқалик бир йилга
қилиш мумкин.


❗️РВП га эга қариндошлар орқалиқ регистрацияни бир йилга чузиш имконияти йуқ.

20 last posts shown.