#Қутлов
ЭЗГУЛИК ВА БИРДАМЛИК ТАНТАНАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!
Табиат гўзаллашиб, қуёш ўзининг заррин нурлари билан нафақат ён-атроф, балки қалбларимизга ҳам илиқлик улашаётган ушбу лаҳзаларда аҳли мусулмон уммати томонидан хайрли амаллар ва хуш ниятлар асносида қаршиланаётган Рамазон ҳайити билан барча юртдошларимиз, қадрли партиядошларимизни самимий муборакбод этаман!
Ҳар бир байрамнинг мазмун-моҳияти унинг инсонларга бағишлайдиган қувонч ва умидида мужассам бўлади. Рамазон ҳайити бизга шуни кўрсатадики, фазилат ва яхшилик йўли — энг улуғ йўл. Қалбга нур, жамиятга тараққиёт, миллатга бирлик келтирадиган йўлдир! Рамазон ойида сабр ва тақводан ташқари, халқимизнинг бирдамлиги, меҳр-мурувват ва бағрикенглиги яна бир бор ўз аксини топади.
Хусусан, Ҳадиси шарифда битилган “Амалларнинг энг афзали мўмин кишининг қалбига хурсандчилик улашишдир”, деган ҳикматга мос равишда, халқимиз бир-бирини қўллаб-қувватлаш, муҳтожларга кўмак бериш, жамиятда яхшиликни тарғиб этишда муносиб фидокорлик кўрсатади.
Бинобарин, байрам арафасида давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Муборак Рамазон ҳайитини муносиб нишонлаш тўғрисида”ги қарор Ватанимизда дин ва эътиқод эркинлиги, инсоний қадриятларга бўлган юксак ҳурматнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди, десак, янглишмаган бўламиз.
Жумладан, қарор доирасида эҳтиёжманд инсонларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш, турли ҳудудларда хайрия тадбирларини ўтказиш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш йўлида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, Рамазон ойи ва ҳайити — инсонларни нафақат рўза тутиш ва ибодатга, балки ота-она, қариндош-уруғ ва ёрдамга муҳтож кишиларга эътибор қаратишга чорлайдиган улуғ айёмдир.
Шу фурсатдан фойдаланиб, Яратганнинг марҳамат ва мағфиратга тўла кунлари ортидан келган қутлуғ Рамазон ҳайити юртимизга тинчлик-осойишталик, хонадонларимизга қут-барака олиб келишини, қилинган ибодат ва дуолар ижобат бўлишини тилайман!
Ҳайитингиз муборак бўлсин, азизлар!
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram