🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓
🎥 Сиёсий Кенгаш раиси меҳнат фахрийлари хонадонларида бўлди
“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова партиянинг Фарғона вилоят Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева ва фаоллар билан биргаликда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Дўстлик” ордени соҳибаси Туйғуной Эгамбердиева, “Маънавият тарғиботчиси” кўкрак нишони ҳамда кўплаб орденлар соҳиби, фахрий педагог Омонжон Ҳошимов ҳамда Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Ёрқиной Ҳотамова хонадонида бўлди.
Партия етакчиси таълим, санъат ва адабиёт соҳаларида узоқ йиллик самарали меҳнат қилиб, фарғоналиклар орасида катта обрў ва ҳурматга сазовор бўлган, элимиз ардоғидаги соҳа фидойилари билан дилдан суҳбатлашди.
🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube

– “Адолат” СДП бошқа сиёсий партиялар ичида ташаббускорлиги билан ажралиб туради, -дейди профессор Туйғуной Эгамбердиева. – Партиянинг ўтган 5 йиллик фаолиятида асосий электорат вакиллари бўлган педагоглар ва тиббиёт ходимларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ойлик маошларини оширилишига доир ташаббусларидан ва амалий натижаларидан соҳа ходимлари миннатдор. Бу ҳаракатларни давом эттириш нияти партиянинг Сайловолди дастуридан ҳам ўрин олгани мени хурсанд қилди. Бугун жамиятдаги энг оғриқли муаммолар бу – оилавий ажримлар ва қариндошлик никоҳлари оқибатида ногирон фарзандларнинг дунёга келиши. Бу оилавий муаммолар эмас, аксинча, жамиятнинг соғлом генофондига таъсир кўрсатувчи иллат, десак хато бўлмайди. “Адолат” СДПнинг оила институтини ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш, оналик, оталик ва болаликнинг муҳофазасини кучайтириш мақсадида “Оналик, оталик ва болаликнинг давлат муҳофазаси тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқиш таклифини мен, энг аввало, она, олима ва жамиятнинг жонкуяр аъзоси сифатида қўллаб-қувватлайман!
🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube