Cавол: Гуноҳи кабираларни қилмаслик мўминларга шаҳодат калимасини айтишнинг ўзи билан ҳам лозим бўлиб қолади-ку, шундай бўлгач, ушбу маъсиятларни қилмасликка яна аҳд олиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларида байъат этиш ортиқча иш эмасми?
Жавоб: Мумтаҳана сурасида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам худди шундай байъатни саҳобия аёллардан олишга буюрилганлар:
يَتَأَيُّهَا النَّبِيُّ إِذَا جَاءَكَ الْمُؤْمِنَاتُ يُبَايِعْنَكَ عَلَى أَن لَّا يُشْرِكْنَ بِاللَّهِ شَيْئًا وَلَا يَسْرِقْنَ وَلَا يَزْنِينَ وَلَا يَقْتُلْنَ أَوْلَادَهُنَّ وَلَا يَأْتِينَ بِبُهْتَانِ يَفْتَرِينَهُ بَيْنَ أَيْدِيهِنَّ وَأَرْجُلِهِنَّ وَلَا يَعْصِينَكَ فِي مَعْرُوفٍ فَبَايِعْهُنَّ وَاسْتَغْفِرْ
ال لَهُنَّ اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ
"Эй Набий! Агар мўминалар сенга Аллоҳга ҳеч нар-сани ширк келтирмаслик, ўғирлик қилмаслик, зино этмаслик, болаларни ўлдирмаслик, қўллари ва оёқлари орасидан бўҳтон тўқиб келтирмаслик ва сенга яхши ишда исён қилмасликка байъат этиб келсалар, улар-нинг байъатини қабул қил. Ва Аллоҳдан уларнинг гу-ноҳини кечиришини сўра. Албатта, Аллох, гуноҳларни кечирувчи ва меҳрибондир (Мумтаҳана сураси, 12-оят).
Саҳобия аёллар маъсиятлардан уйларида тавба қилиб ўтиришлари ҳам мумкин эди. Лекин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида байъат этишда бошқа ўринда топилмайдиган фойда бўлган. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг байъат чоғида муборак тиллари би-лан улар учун истиғфор айтишлари эди. Бунинг натижаси эса Аллоҳ таоло айтганидек: "Аллоҳ гуноҳларни кечи-рувчи ва меҳрибондир" муждасига эришиш бўлган.
Аллоҳ таоло ушбу ҳолат ҳақида бундай деган:
وَلَوْ أَنَّهُمْ إِذ ظَلَمُوا أَنفُسَهُمْ جَاءُوكَ فَاسْتَغْفَرُوا اللَّهَ وَاسْتَغْفَرَ لَهُمُ الرَّسُولُ لَوَجَدُوا اللَّهَ تَوَّابًا رَّحِيمًا )
"Агар улар ўзларига ўзлари зулм қилган чоғларида ҳузурингга келиб, Аллоҳга истиғфор айтганларида ва Пайғамбар ҳам улар учун истиғфор айтганида эди, ал-батта, Аллоҳ тавбаларни қабул этувчи ва раҳмли Зот эканини топган бўлар эдилар" (Нисо сураси, 64-оят).
Ушбу оятда "Аллоҳга истиғфор айтганларида" деган ибора "ва Пайғамбар ҳам улар учун истиғфор айтганида эди" деган ибора билан бирга келтирилган. Оят охирида эса "албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул этувчи ва раҳмли Зот эканини топган бўлар эдилар" деган. Бундан билинадики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларида байъат қи-лишнинг фойдаси шу даражадаки, раҳмат пайғамбари сол-лаллоҳу алайҳи васаллам улар учун истиғфор айтишлари туфайли уларнинг гуноҳлари мағфират этилар экан. Шу байъат бугунги кунда тариқат байъати, деб аталади.
Тариқат байъатининг шариатда бор экани
Cавол: Тавба байъати ҳақида бошқа ривоятлар ҳам борми?
Жавоб: Ҳа, албатта, тавба байъати ҳақида бир қанча
ривоят бор. Имом Муслим ва имом Ибн Можа ривоят қил ган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир гуруҳ муҳожирлардан ҳеч кимдан нарса сўрамасликка байъат олганлари айтилган. Ҳадиснинг охирида бундай дейилган: "Авф ибн Молик Ашжаъий розияллоҳу анҳу айтади: "Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида тўққиз ёки саккиз ёки етти нафар киши эдик. Пайғамбари-миз айлайҳиссалом: "Аллоҳнинг Расулига байъат қил-майсизларми?" дедилар. Биз: "Эй Аллоҳнинг Расули, биз сизга байъат этганмиз, яна нима нарса учун сизга байъат киламиз?" дедик. У зот: “Фақат Аллоҳга ибодат этишга, У Зотга ҳеч нарсани ширк келтирмасликка, беш вақт намоз ўқишга, итоат қилишга (паст овозда яна бир сўз айтдилар) ва инсонлардан ҳеч нарса сўрамасликка байъат беринглар", дедилар. Мен ўша кишилардан би-рини кўрдим, қамчиси тушиб кетганда ҳам ҳеч кимдан (узатиб юборишини) сўрамасдан ўзи тушиб олди".
Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қили-нади: "Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар бир мусулмонга насиҳат қилишга байъат қилдим" (Имом Мус-лим ривоят қилган).
Умму Атия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "На-бий соллаллоҳу алайҳи васаллам байъат чоғида бизлардан ўлган ортидан бақириб йиғламасликка аҳд олдилар" (Имом Бухорий ривоят қилган).
‼️‼️‼️🚨🚨🚨
💻Instagram 📝Telegram
📹Youtube
Yaqinlarga ulashing📲
t.me/MasnaviyMayxonasi ✅