КУЧЛИ АЁЛ
Осмон туртиб ўтар уни жўртага:
“Илдам юр, енгилма, бузма хаёлни!”
Турфа имтиҳонин ташлаб ўртага,
Ҳаёт синайверар кучли аёлни.
Тирик чиқаверар дардлар юкидан,
Мағрур кўзларида ҳеч йўқ эътироз.
Латофати қолмиш аёллигидан,
Фарзанди ота деб чақирмас, холос.
Уни қўрқитолмас бирор бир хатар,
Ранжита олмас ҳам залворли дунё.
Оловранг орзулар шитоб-ла ўтар,
Толелар саҳрога учган бир рўё.
Муҳаббат ҳақида шеърлар ўқиса,
Мийиғида ҳатто кулиб қўяди:
Унинг диди эмас романтик қисса,
Синиқ шиша каби Лайли ҳаёти...
Тизгинсиз шамоллар, нечун хархаша,
Ҳаёт берилган дер кучлилар учун.
Умр деганлари таслим ҳамиша,
У ҳам енгаверар жим.
Сўнг... сокин киради ётоққа бетоб,
Бардош бера-бера тошли кунларга:
Ёстиққа бош қўймоқ улкан бир азоб...
Кучи етмас унинг фақат тунларга!
©️Хайрулла Ҳамидов
T.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIy
T.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIy
Осмон туртиб ўтар уни жўртага:
“Илдам юр, енгилма, бузма хаёлни!”
Турфа имтиҳонин ташлаб ўртага,
Ҳаёт синайверар кучли аёлни.
Тирик чиқаверар дардлар юкидан,
Мағрур кўзларида ҳеч йўқ эътироз.
Латофати қолмиш аёллигидан,
Фарзанди ота деб чақирмас, холос.
Уни қўрқитолмас бирор бир хатар,
Ранжита олмас ҳам залворли дунё.
Оловранг орзулар шитоб-ла ўтар,
Толелар саҳрога учган бир рўё.
Муҳаббат ҳақида шеърлар ўқиса,
Мийиғида ҳатто кулиб қўяди:
Унинг диди эмас романтик қисса,
Синиқ шиша каби Лайли ҳаёти...
Тизгинсиз шамоллар, нечун хархаша,
Ҳаёт берилган дер кучлилар учун.
Умр деганлари таслим ҳамиша,
У ҳам енгаверар жим.
Сўнг... сокин киради ётоққа бетоб,
Бардош бера-бера тошли кунларга:
Ёстиққа бош қўймоқ улкан бир азоб...
Кучи етмас унинг фақат тунларга!
©️Хайрулла Ҳамидов
T.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIy
T.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIy