Сизга хизмат қилиш шарафдир Онам...
Дунёнинг молига учмайди кўзим,
Кимнингдир қошида эгилмас танам...
Ётгамас бир сизга таъзимда ўзим,
Сизга хизмат қилиш шарафдир Онам...
Босган изингизга поёндоз бўлиб,
Борлигингиз сабаб қадди ғоз бўлиб,
Қанча яхши кўрсам шунча оз бўлиб,
Сизга хизмат қилиш шарафдир Онам...
Қўлларимдан тутар омаднинг қўли,
Бошимни ёрмайди андуҳлар дўли,
Ахир дуоингиз жаннатнинг йўли,
Сизга хизмат қилиш шарафдир Онам...
Билмасдан қалбингиз тиламан гоҳи,
Юрагим титратар виждоним оҳи,
Ўзингизку икки оламнинг моҳи,
Сизга хизмат қилиш шарафдир Онам...
Ёнимда экансиз армонлар доғда,
Кўнгил кошонамнинг ҳар қисми боғда,
Бошқалар мансаб деб югурган чоғда,
Сизга хизмат қилиш шарафдир Онам...
Дунёнинг молига учмайди кўзим,
Кимнингдир қошида эгилмас танам...
Ётгамас бир сизга таъзимда ўзим,
Сизга хизмат қилиш шарафдир Онам...
✍ Зоҳид Зиё...
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Tonggi_salomlarim
Дунёнинг молига учмайди кўзим,
Кимнингдир қошида эгилмас танам...
Ётгамас бир сизга таъзимда ўзим,
Сизга хизмат қилиш шарафдир Онам...
Босган изингизга поёндоз бўлиб,
Борлигингиз сабаб қадди ғоз бўлиб,
Қанча яхши кўрсам шунча оз бўлиб,
Сизга хизмат қилиш шарафдир Онам...
Қўлларимдан тутар омаднинг қўли,
Бошимни ёрмайди андуҳлар дўли,
Ахир дуоингиз жаннатнинг йўли,
Сизга хизмат қилиш шарафдир Онам...
Билмасдан қалбингиз тиламан гоҳи,
Юрагим титратар виждоним оҳи,
Ўзингизку икки оламнинг моҳи,
Сизга хизмат қилиш шарафдир Онам...
Ёнимда экансиз армонлар доғда,
Кўнгил кошонамнинг ҳар қисми боғда,
Бошқалар мансаб деб югурган чоғда,
Сизга хизмат қилиш шарафдир Онам...
Дунёнинг молига учмайди кўзим,
Кимнингдир қошида эгилмас танам...
Ётгамас бир сизга таъзимда ўзим,
Сизга хизмат қилиш шарафдир Онам...
✍ Зоҳид Зиё...
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Tonggi_salomlarim