Forward from: Farg'ona viloyati hokimligi
Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқлари ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди. Унда Президент Администрацияси, Ҳисоб палатаси масъуллари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот ва бошқармалар раҳбарлари, шунингдек, ҳудудий студиялардан шаҳар ва туман ҳокимлари, тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Президентимиз раислигида ўтган йил 3 декабрь куни Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказилиб, аниқ вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, бу бўйича алоҳида қарор қабул қилинди, чора-тадбирлар белгиланди. Президент Администрацияси ишчи гуруҳи томонидан вилоятимизда мазкур вазифа ва топшириқлар ижросини тўлақонли ташкил қилиш мақсадида ўрганишлар олиб борилди.
Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X