Танлов ҳам, сийлов ҳам садоқатга қараб...Шу ерга бир қўшимча қилсак ҳам бўларкан. Зотан, бу факт фаразимизни қайсидир маънода қўллаши мумкин. Умуман олганда, Сирдарёда кейинги икки муддатда ҳоким бўлган Ғофуржон Мирзаев ва Акмалжон Маҳмудалиевлар Фарғона "кадрлар мактаби" вакиллари эди...
Ажаб эмаски, бу сафар ҳам анъана бузилмаса... Аммо, бир ўқувчимиз ушбу постга муносабат билдираркан, нима, Турдимов ва Ғаниевдан бошқа одам йўқми, дея савол қолдирибди. Умуман, тўғри гап. Бизда ҳукумат каридорларида деярли қирқ йилдан буён "кезиниб" юрганлар бор. Баъзиларининг юқорида "айланиб" юравериб, меҳнат дафтарчасида бўш жой қолмаган бўлса керак, деб ҳам ўйлайсан одам.
Нега шундай? Нега ишни эплолмади, дейилган одам яна бошқа жойдан "балқиб" чиқади? Сиёсатни тўғри англамаган, "ишни тортолмаган" кадрнинг нечук паттаси бирдан қўлига тутқазилмайди?! Назаримизда, бу ерда "ишни олиб кетиш"дан ташқари яна бир муҳим жиҳат бор: шаҳсий садоқат!
Ишни эплаёлмайди, сиёсатни тушунмайди, IQ си мактаб ўқувчисиники қатори, аммо садоқатли. Айни критерия таҳлили орқали бугунги кўп ажойиб ишларга ташхис қўйиш мумкин.
Ҳозир одам номини айтишга истиҳола қиладиган кўп-кўп сиёсий оқсуякларимиз айни шу "қобилият"лари ортидан мудом тепада юришибди. Ва эҳтимолки, айнан шу сабаб ҳам кадрлар алмашинувида "тиқин" пайдо бўлгандай.
Энг хавотирли томони шундаки, бугун кадрлар сиёсатида айни ўлчов тобора "муқаддас"лашиб бораётгандай... Танлов ҳам, сийлов ҳам шу "фазилат"га қараб баҳоланаётгандай...
Дарвоқе, масала бошқачароқ эди. Сирдарё ва Ғаниев масаласи. Очиғи, биз ҳам ёшларга янада кенгроқ йўл берилиши тарафдоримиз. Ва яна критериялар қаторида билими, дунёқараши кенг, мустақил фикри бор, деган сифатлар ҳам муқумлашса яхши бўларди, деб ўйлаймиз.
Шуҳрат Ғаниевнинг айни пайтда бизга берган нафи шу бўлдики, у киши баҳона анча гапни айтиб олдик.
@platformauzb