Forward from: ILDIZ
Хитой афғон халқининг танловини хурмат қилади
Хитой афғон халқининг танловини хурмат қилади ҳамда мамлакатда ўзгаришлар силлиқ ўтишига ишонч билдиради, дея баёнот берди Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Хуа Чуньин.
Хитой толбиларнинг Афғонистонда шошмасдан ўзгаришлар қилиш ва террорчиликнинг ҳар қандай шаклидан воз кечиш бўйича берган ваъдаларини бажаришини кутмоқда, деб маълум қилди Хитой расмий вакили.
Хитой толибон билан алоқа ўрнатганми ёки толиблар ҳукуматини тан оладими, деган саволларга жавоб бера туриб, Хуа Чуньин айтдики, Хитой Афғонистон давлат суверенитетига тўла-тўкис хурмат асосида толибон билан алоқаларни қўллаб-қувватлайди. Хитой ҳамиша афғон масаласини сиёсий тартибга солишда конструктив рол ўйнаб келган.
Хитой ташқисиёсий маҳкамаси вакили тағин хабар бермоқдаки, толиблар бир неча маротаба Хитой билан ижобий муносабатларни ривожлантиришга ишонч билдириб келган ва улар Афғонистоннинг тараққиёти ва қайта тикланишида Хитойинг иштирок этишини сабрсизлик билан кутаётганини айтиб келган. Толибон ҳеч қачон ташқаридан келадиган бирон бир кучга афғон ҳудудини Хитой учун таҳдид туғдирадиган майдонга айлантиришга йўл қўймайди.