Суриянинг янги етакчиси мамлакат ҳақидаги кўплаб саволларга жавоб берди«Биз бир доллари ҳам йўқ Сурияни қабул қилдик». «Сурияда битта ҳам чодир қолмайди»...
⭕️ «Биз Сурияни нолдан эмас, балки нолдан паст даражада қабул қилдик. Аммо йил охирига қадар ҳамжиҳатлик туфайли ажойиб натижаларга эришамиз».
⭕️ Биринчи савол – чодирлар: «Сурияда битта ҳам чодир қолмайди».
⭕️ Иккинчи савол иқтисод: «Давлат активларини қайтариш қийин иш, лекин биз бунинг устида ишлаяпмиз. Сурияга биринчи кемалар етиб кела бошлади».
⭕️ Учинчи савол реставрация: «Биз мамлакатни тиклаш дастурини бошлаяпмиз».
⭕️ Тўртинчи савол - давлат тузилиши: «Сурия ҳамма учун».
⭕️ Бешинчи савол – Хасака ва Раққа: «Фақат иккита ечим бор: ё кучларни олиб чиқиш ёки ҳарбий операция. СДФдан келадиганларнинг қарорини кутамиз. Агар ҳарбий аралашув зарур бўлса, биз тайёрмиз, лекин қон тўкилмаслиги учун ҳаракат қиламиз».
⭕️ Олтинчи савол - Сурия халқи: «Халқ давлат ёрдами билан эмас, ўз меҳнати эвазига яшамоқда. Биз бу муаммони қисман ҳал қиламиз».
⭕️ Охирги савол Суриянинг келажаги: “Аллоҳ таоло дунёни бир кунда яратмаган. Сабр ва кўпроқ сабр."
🚨Тезкор хабарлар бу ерда!👇🏻https://t.me/+ek_L9hnHwjAzZjdi