MULLAHIDIRALI_MASJIDI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Балиқчи тумани "Мулла Хидирали" жоме масжидининг телеграмдаги @MULLAHIDIRALI_MASJIDI канали.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Фатҳ сураси - Shayx Alijon qori

•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан
баҳам кўринг👇
✅ Каналга обуна бўлинг👇
T.me/Mullahidirali_masjidi
T.me/Chinobod_masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ИБРАТ

•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан
баҳам кўринг👇
✅ Каналга обуна бўлинг👇
T.me/Mullahidirali_masjidi
T.me/Chinobod_masjidi


Қадим замонда бир одам уйланибди. Биринчи куни онаси ва хотини билан дастурхон атрофида ўтириб, янги келинчак бўлгани учун аёлига таомнинг катта қисмини алоҳида эътибор, мулозамат билан узатди. Арзимаган бир қисмини эса ўта беэътиборлик билан онасининг олдига дақ этиб қўйди. Хотини донишманд аёл эди. Ҳозироқ уни талоқ қилишини сўраб туриб олди. Эр сабабини сўраган эди:
— Қон тортади, сиздан бола кўриб, шу она каби хор бўлишни истамайман, — деб жавоб берди аёл.

Минг афсуски, айрим аёллар эри тарафидан қайнонасидан кўра кўпроқ иззат кўрсалар, ўзларича ғолиблик нашъасини сурадилар. Билмайдиларки, ҳар ким экканини ўради. Емоқнинг қусмоғи ҳам бор. Алқисса, аёл талоғини олиб, эридан ажрашди. Вақт ўтиб Аллоҳ унга бошқа бир яхши эрни насиб этди. Йиллар ўтди, бола-чақали бўлди.

Бир куни туя устидаги кажава ичида борарди. Болалари атрофида парвона бўлиб, хизматига шай турардилар. Йўлда бир карвонга дуч келдилар. Карвон ортида абгор аҳволдаги ёши катта бир киши ялангоёқ пиёда борарди. Унга ҳеч ким эътибор бермас эди. Болаларига ўша одамнинг олдига олиб боришларини сўради. Олиб боришгач, ҳалиги одамга деди:
— Мени танидингизми? Мен сизнинг собиқ хотинингиз бўламан. Сизга қон тортади, ҳар ким экканини ўради, демаганмидим? Кўряпсизми, болаларим мени қандай иззат-ҳурмат билан олиб юришибди. Энди ўзингизнинг аҳволингизга бир қаранг. Бунинг сабабини биласизми? Сиз онангизни хорлаган эдингиз. Мана энди жазойингизни оляпсиз...

•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан
баҳам кўринг👇
✅ Каналга обуна бўлинг👇
T.me/Mullahidirali_masjidi
T.me/Chinobod_masjidi


«ҲУЛОСА ҚИЛИНГ...»

Икки йигит суҳбатлашди.
— Қаерда ишлайсан?
— Фалон жойда.
— Ойлигинг қанча?
— 2 млн 700 минг.
— Атиги 2 млн 700 мингми? Оз-ку? Шунча пулни қандай етказасан?
Бу гапни эшитиб у ишини ёмон кўрди. Маошини кўтаришларини сўраб, шикоят қилди. Бошлиғи бош тортди. Ишдан бўшатди. Иши, оз бўлса ҳам пули бор эди. Энди тамоман ишсиз қолди.
➖➖➖
Бир аёл бошқасидан сўради.
— Яқинда фарзандли бўлдингиз. Туққанингизда эрингиз нима совға қилди?
— Ҳеч нима.
— Шу тўғрими, ўзингиз айтинг? Сиз не азоблар билан унга фарзанд туғиб берсангиз-у, у совға бермаса? Нима, сизни қадрингиз йўқми?
Бу гаплар унинг юрагига ўқдай қадалди. Эри ишдан қайтганида ғазаб билан кутиб олди. Уришишди. Жанжаллашишди. Ахири совға ўрнига ажралишга эришди.
➖➖➖
Ота хотиржам яшарди. Ундан сўрашди:
— Нимага ўғлингиз сизни кўришга тез-тез келиб турмайди?
— Иши қийин. Бўш вақти кам.
— Сиз учун ҳам вақти йўқлигига ишонасизми?
Ота фарзандидан олдин рози эди. Энди ундан гина қилишни бошлади. Қалбидаги мусаффолик кетди. Ишончи лойқаланди.
➖➖➖
Бунақа саволлар ҳаммамизга берилади. Ҳар куни. Ҳар доим. Ҳам эшитамиз. Ҳам айтамиз. Биз уни эшитаётган одамга қандай таъсир қилиши хаёлимизга ҳам келмайди. Оддий бир сўз билан инсоннинг ҳаётини ёки обод ёки барбод қиламиз...
➖➖➖
❕Тафаккур қилинг!
Исёнга, ношукрликка сабаб бўлиб қолманг! Бу инсонга ёмонлик қилиш билан тенг...

•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан
баҳам кўринг👇
✅ Каналга обуна бўлинг👇
T.me/Mullahidirali_masjidi
T.me/Chinobod_masjidi


Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу  ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби Ёсин сурасидир. Ким уни (ихлос билан) ўқиса, Аллоҳ ўша кишига Қуръонни ўн марта ўқиш савобини беради”, деганлар .

🌹🌹🌹36-Ясин сураси - Shayx Alijon qori
                   
•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан
баҳам кўринг👇
✅ Каналга обуна бўлинг👇
T.me/Mullahidirali_masjidi


Forward from: MULLAHIDIRALI_MASJIDI
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан
баҳам кўринг👇
✅ Каналга обуна бўлинг👇
T.me/Mullahidirali_masjidi
T.me/Chinobod_masjidi


Forward from: MULLAHIDIRALI_MASJIDI
•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан
баҳам кўринг👇
✅ Каналга обуна бўлинг👇
T.me/Mullahidirali_masjidi
T.me/Chinobod_masjidi


Шайх Алижон қори.
Мулк сураси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳнинг Китобида бир сура бор. Унинг оятлари ўттизта. У соҳибини то мағфират қилингунича шафоат қилади. «Табарокаллази биядиҳил Мулк», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
 
•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан
баҳам кўринг👇
✅ Каналга обуна бўлинг👇
T.me/Mullahidirali_masjidi
T.me/Chinobod_masjidi


#ibrat_ayol_ummat

🕯БИТТАДАН ЁҚИЛГАН ШАМ БОР ЭДИ

❇️ Қадимда подшоҳлардан бири ўғлини уйлантирмоқчи бўлди. Шунда, кимнинг уйида қория қизи бўлса, уйнинг деразаси олдида шамни ёқиқ қолдиришга эълон қилди. Шу кеча, шаҳар жуда ёришиб кетди, чунки ҳар бир уйнинг деразаси олдида кўплаб шамлар ёқилганди.
Ҳа, ҳар бир уйда Қуръонни ёддан биладиган бир нечта қизлар бор эди.

📚 Бу услуб қўл келмаганидан подшоҳ энди бу кеча ҳадис тўпламларини ҳам ёддан биладиганлар шам ёқсинлар, деган буйруқни берди. Шамлар сони анча камайган бўлсада, аммо ҳар бир уйда биттадан бўлсада ёқилган шам бор эди.

•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан
баҳам кўринг👇
✅ Каналга обуна бўлинг👇
T.me/Mullahidirali_masjidi
T.me/Chinobod_masjidi


Voqea surasi - Shayx Alijon qori

مَنْ قَرَأَ سُورَة (الْوَاقِعَةِ) فِى كُلِّ لَيْلَةٍ لَمْ يُصِبْهُ فَاقَةٌ أَبَدًا.
(رواه البيهقى عن ابن مسعود)
«Ким Вокеа сурасини хар кеча укиса, унга асло мухтожлик етмайди»
Имом Байхакий Ибн Масъуд розияллоху анхудан ривоят килган.
Бас, шундай экан, камчиликлардан шикоят килавермай, сабабини килиш билан бирга, ушбу сурани хар кеча укишни йулга куяйлик.
               
•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан
баҳам кўринг👇
✅ Каналга обуна бўлинг👇
T.me/Mullahidirali_masjidi
T.me/Chinobod_masjidi


ЧИН  МУХАББАТ

Жуда ночорликда яшайдиган кекса чол ва кампир бор экан. Кунларнинг бирида кампир узун сочларини тараш учун чолидан тароқ олиб беришини сўрабди. Чол кампирига маъюс боқиб, олиб беролмаслигини, қўл соатининг тасмасига ҳам пули йўқлигини айтибди. Кампир чолига табассум билан боқиб, хижолатга ўрин йўқлигини айтибди. Эртаси куни чол ишини тугатиб, бозорга бориб чўнтагидаги тасмасиз соатини арзимас баҳога сотиб, кампири сўраган тароқни сотиб олибди. Уйига келиб не кўз билан кўрсинки, сочини қисқартириб кесган кампири қўлида чолининг соати учун чарм тасма тутиб турарди. Кампир сочини сотиб чолига тасма олган эди... Уларнинг ҳар иккиси ҳам бир-бирининг қўлига қараб, кўзёш тўкибди. Кўз ёшлари қилган ишлари бекор кетганидан эмас, ўзаро муҳаббатларидан, ҳар иккиси ҳам бир-бирини хурсанд қилиш учун нимадир қила олганидан эди...

🥀  Муҳаббат кўп сарфлаш  билан эмас, борини бера олиш билан ўлчананади!

•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан
баҳам кўринг👇
✅ Каналга обуна бўлинг👇
T.me/Mullahidirali_masjidi
T.me/Chinobod_masjidi


Naba surasi - Shayx Alijon qori

✅ Ким асрдан кейин Наба(Амма) сурасини ўқиса юзи муннаввар бўлади.
             
•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан
баҳам кўринг👇
✅ Каналга обуна бўлинг👇
T.me/Mullahidirali_masjidi
T.me/Chinobod_masjidi


🟢“ЎЗИНГИЗДАН ПАСТДАГИГА ҚАРАНГ!”

Муаммойимиз шундаки, бизнинг кўзларимиз оч. Йўқотилган ёки ўзимизда йўқ неъматларни санаб юрамиз. Бор неъматларнинг шукрини қилмаймиз. Қўлимиздаги нарсага эмас, бировнинг қўлидагига қараймиз. Билмаймизки, бошқалар қўлидаги нарсаларга қарашимиз ўзимиздаги нарсалардан фойдаланиш лаззатини йўқ қилади.

Очкўзлик тузалиши қийин касалликдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу касалликка йўлиқмаслигимиз учун қуйидаги тавсияни берганлар: “(Мол-дунёда) ўзингиздан пастдагига қаранг. Юқоридагига қараманг. Шу нарса Аллоҳнинг сизга берган неъматини менсимасликдан қайтаради” (Имом Термизий ривояти, саҳиҳ).

• Қиммат машинада юрган бойга ҳавас қилишдан олдин оёғи кесилган фақирга боқинг!

• Ҳашаматли вилласи бор давлатмандга боқишдан олдин ўзга юртларда қочоқ бўлиб, чодирларда яшаб, совуқ суякларини тешиб юборган кишиларга боқинг!

• Бойнинг сарватига боқишдан олдин бўш қўли ила кишилардан меҳр истаб тиланчилик қилиб ўтирган фақирга боқинг!

• Қолаверса, сиз ҳамма нарсани кўра олмайсиз. Ўзингиз бахт деб ҳисоблайдиган нарсанинг бир қисминигина кўрасиз. Сизга бошқаларда бор бўлган нарсалар кўринади, лекин улар маҳрум қолган нарсалар кўринмайди.

• Қаердан биласиз, сиз ҳавас қилган давлатманд киши балки пулга сотиб олиб бўлмайдиган кўп нарсаларга муҳтождир?! Эҳтимол, унинг онаси йўқдир. Сизда она бор. Эҳтимол, отаси йўқдир. Сизнинг отангиз бор. Эҳтимол, у муҳаббатдан мосуводир. Сизда муҳаббат бор. Эҳтимол, у бедаво дардга мубтало бўлгандир. Сиз эса эсон-омонликдасиз. Буларни бойлик эвазига топиб бўлмайди.

• Пулдан зериккан бойларни кўрганман. Ҳаётдан маъно тополмай зерикиб қолишган улар...

• Заводларга эга бойлар бор. Сиз каби турли овқатларни ея олмайди. Парҳез қилишга мажбур. Сиз каби дўстлар даврасида ўтира олмайди. Ташвишлари уни чирмаб ташлаган. Бири қанд касаллигига йўлиққан, бошқасида қон босими баланд...

• Сиз кеч соат тўққиздан сўнг пишиллаб ухлайсиз. Улар соат бирда ҳам уйғоқ бўлишади...

• Қаердан биласиз, хотини билан ҳашаматли ресторанларда овқатланадиган, тармоқларга Дубайда тушган суратларини жойлайдиган, сиз ҳавасда бўлган кишилар балки фарзандсиздир. Улар сиз эшитаётган “дада”, “ойи” каби сўзларга бутун бойлигини беришга тайёрдир, эҳтимол...

• Сиз семиз деб ҳавас қилаётганлар касалликдан шишган бўлишлари ҳам мумкин.

• Сизга озғин-хушбичим кўринаётганларни эҳтимол ичидан дард еб битираётгандир.

• Нарсалар доим ҳам биз кўрганимиздек эмас. Бошқаларнинг қўлига қарашни тўхтатайлик. Ўзимиздаги неъматларга боқайлик.

• Бошқаларга берилган нарсаларга қараш очкўзликка, бемор нафсга далолатдир. Аммо ҳаммасидан олдин бу иш Аллоҳга нисбатан беадабликдир!

“Набавий тарбия” китобидан.

•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан
баҳам кўринг👇
✅ Каналга обуна бўлинг👇
T.me/Mullahidirali_masjidi
T.me/Chinobod_masjidi


Фатҳ сураси - Shayx Alijon qori

•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан
баҳам кўринг👇
✅ Каналга обуна бўлинг👇
T.me/Mullahidirali_masjidi
T.me/Chinobod_masjidi


САБОҚ
   
Дастухондаги аталани кўрган Нозимнинг ранг-рўйи ўзгарди.
— Янами? Мен атала емайман!
— Болажоним, — ялинчоқ оҳангда сўзлади она, — онанг ўлсин, болам. Бундан ортиғига ҳозир кучим етмайди.
— Доим битта гапни қайтараверасиз! Ойи, айтинг қачон қурбимиз етади ўзи?
— Бир кун биз ҳам бойиб қолармиз.
— Қачон? Туянинг думи ерга теккандами?
— Шайтонга ҳай бер, болам! Кел, яхшиси, овқат еймиз.
— Мен атала емайман!
— Хўп, нима қил дейсан, болам? Фаррошнинг ойлиги билан рўзғор тебратиш осон эмас. Отанг тирик бўлганда, балки, яхшироқ яшармидик?
— Топиб олган гапингиз шу! Баридан тўйиб кетдим!
Она орқасига ўгирилиб, йиғлай бошлади.   Бола аччиқ билан ўрнидан турди ва ташқарига отилди. У кўчада узоқ санғиди ва цирк олдидаги ўриндиққа чўкди. Унинг кайфияти йўқ эди. Гўё елкасида оғир юк бордай букчайиб бораётганди.
— Пойабзалингиз йиртилган экан, тикиб берайми? — сўради биров.
Шундагина Нозим ўриндиқ қаршисида ўтирган этикдўз болани кўрди.
— Пулим йўқ! — деди у дағал оҳангда.
— Пулини топганда берарсиз, барибир, қиладиган ишим йўқ, — деди болакай.
Нозим этикдўзнинг таклифига кўнди ва эски пойабзални унга тутқазди.
— Дунёнинг ташвиши бўйнингизга тушганга ўхшайди? Нега бунча ғамгинсиз?
Нозим биринчи марта унинг камбағаллигидан кулмайдиган ва уни камситмайдиган дўст топганидан суюнди. У дардларини айтиб, кўнгил чигилини ёзди.
— Мен ҳам сиз каби етимман, — деди этикдўз бола унинг гапларини эшитиб. — На онам бор, на отам. Бу шафқатсиз дунёда синглимдан бўлак яқиним йўқ. Эрталаб мактабга бораман. Дарсдан сўнг бу ерга келаман. Топганим рўзғорга учма-уч бўлади. Лекин шунисига ҳам шукр!
Нозим этикдўз боланинг гапларини эшитиб, ўз ҳолидан нолиганига уялди.
— Мана, пойабзалингиз, янгидай бўлди. Энди мен борай, синглим кўзлари тўрт бўлиб кутиб ўтиргандир? Бўтқа пиширишим керак. У ҳали кичкина, овқат қилишни билмайди…
Этикдўзнинг ортидан қараб қолган Нозим йиғлаб юборди. Боланинг бир оёғи йўқ эди…

•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан
баҳам кўринг👇
✅ Каналга обуна бўлинг👇
T.me/Mullahidirali_masjidi
T.me/Chinobod_masjidi


Forward from: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ҲАЛОКАТГА ОЛИБ БОРУВЧИ ГУНОҲЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Шаъбон ойининг фазилати

Ой ва кунлар ичида шундайлари борки, унда қилинган тоат-ибодат ва солиҳ амаллар бошқа кундагига қараганда савоби ортиқроқ бўлади. Ана шундай фазилатли ойлардан бири Шаъбон ойи бўлиб, унинг бошқа ойлар ичида ўзига хос ўрни бор. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ҳадисларида: “Ражаб ойининг бошқа ойларга қараганда улуғлиги гўё Қуръони каримнинг бошқа китобларга нисбатан улуғлиги кабидир. Шаъбон ойининг бошқа ойларга нисбатан улуғлиги гўё менинг бошқа Пайғамбарлардан улуғлигим кабидир. Рамазон ойининг бошқа ойларга нисбатан улуғлиги эса, гўё Аллоҳ таолонинг Ўзи яратган махлуқотларига нисбатан улуғлиги кабидир” – деб ҳам марҳамат қилганлар.

•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан
баҳам кўринг👇
✅ Каналга обуна бўлинг👇
T.me/Mullahidirali_masjidi
T.me/Chinobod_masjidi


Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу  ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби Ёсин сурасидир. Ким уни (ихлос билан) ўқиса, Аллоҳ ўша кишига Қуръонни ўн марта ўқиш савобини беради”, деганлар .

🌹🌹🌹36-Ясин сураси - Shayx Alijon qori
                   
•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан
баҳам кўринг👇
✅ Каналга обуна бўлинг👇
T.me/Mullahidirali_masjidi


Forward from: MULLAHIDIRALI_MASJIDI
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан
баҳам кўринг👇
✅ Каналга обуна бўлинг👇
T.me/Mullahidirali_masjidi
T.me/Chinobod_masjidi


Forward from: MULLAHIDIRALI_MASJIDI
•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан
баҳам кўринг👇
✅ Каналга обуна бўлинг👇
T.me/Mullahidirali_masjidi
T.me/Chinobod_masjidi

20 last posts shown.