“Хитойликлар бизни босиб оляпти” деган гаплар қаердан чиқяпти ўзи?
Интернетдаги халқни хитойликларни агрессияси билан қўрқитиш акциясини кузатиб, шунақа шовқин ортида қайсидир ташқи кучлар бундан фойда кўряпти, кимдур бизни манипуляция қилиб, бошқаришга интилмоқда деган ҳулосага келяпман.
✅ Хитой биз учун миллиардлаб инвестиция, технология, логистика, туризм ва ҳоказо.
✅ Хитой бу – геосиёсий имконият, бошқа катта давлатларни тийиб, бизга мувозанат сақлашга ёрдам берадиган яна бир катта куч.
✅ Жаҳондаги 100 га яқин мамлакат Хитой билан биз каби чуқур ҳамкорлик қилади. Лекин ҳеч ким “хитойлашиб” кетгани йўқ.
🎯 Унда энг катта хавф нима дейсизми? Менимча:
— Ер сотилиши эмас. Чунки бу имконсиз, қонунларимиз бўйича мумкин эмас).
— Корхоналар очилиши эмас. Чунки иш ўринлари, солиқлар, технологиялар пайдо бўляпти.
Энг катта хавф - бу ўзга миллатга нисбатан нафратнинг кенг тарқатилишидир.
Бир миллатга қарши фикр тарқатиш — халқлар орасига нифоқ уруғини сепиш дегани. Янада қизиқ савол, ким бундан манфаатдор?
❗️Шу сабаб Ўзбекистонда миллатлар орасида адоват қўзғайдиган ёлғон, фейк, провокация учун жавобгарлик белгиловчи қонун қабул қилиш вақти келмадимикин?
🌍 Франция, Сингапур, Германия, Қозоғистон — буни аллақачон амалга оширган. Чунки дезинформация – бу интернетдаги “прикол” эмас. Бу – хавф. Жамиятни емирувчи хавф.
Бизда кузатиб боринг👇🏻
TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE