Кўдаланинг таниқли “ЧИЯЛ ЯХНА ГЎШТИ” - ГОЕГРАФИК КЎРСАТКИЧ СИФАТИДА ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИЛДИ
Бугунги кунда Ўзбекистон дунёга очилмоқда, туризм салоҳияти кенгаймоқда ва республикамизнинг ҳар бир ҳудудининг ўзига хос табиати ва анъаналари мавжуд бўлиб, уларни жаҳон миқёсида машхурликка эришишида албатта ҳудудий брендларни ривожлантириш ва уни шу ҳудуд билан боғлиқлигини кўрсатишда интеллектуал мулк обектларнинг бир тури бўлган географик кўрсаткичларнинг ўрни беқиёс ҳисобланади.
“Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра товарни муайян географик обект ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификатсияловчи белги географик кўрсаткич деб эътироф этилиб, унда товарнинг сифати, ном қозонганлиги ёки бошқа хусусиятлари унинг географик жиҳатдан келиб чиқишига сезиларли даражада боғлиқ бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг кўмаги билан жорий йилнинг 13 январь куни “ЧИЯЛ ЯХНА ГЎШТИ” географик кўрсаткич сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Респуплика миқёсида 208 та туман ичидан 11-бўлиб, Қашқадарё вилоятида эса иккинчи бўлиб рўйхатдан ўтказилган ушбу географик кўрсаткич ҳақидаги хабарнома Кўкдала туман ҳокимлигига топширилди.
@Kukdala_uz

(Маълумот учун, 2023 йил 8 январь куни “ҒУЗОР ТАНДИР ГЎШТИ” ҳам географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган.)Хулоса қилиб айтганда, географик кўрсаткичлар сонини ошиши ҳудудларга туристик оқимининг кўпайишига, “гастрономик туризм”ни ривожлантиришга ва умуман, ҳудудларнинг туристик жозибадорлигини оширишга ёрдам беради.
@Kukdala_uz