Кўкдаланинг машҳур “Чиял яхна гўшти” энди давлат рўйхатидан ўтди!
Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос таомлари бор. Кўкдала туманининг “Чиял яхна гўшти” эса шуларнинг бири ва у энди расман географик кўрсаткич сифатида тан олинди.
2025 йилнинг 13 январь куни Қашқадарё вилоятига хос бу машҳур таом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди. Бошқача айтганда, “Чиял яхна гўшти” энди нафақат мазали таом сифатида, балки Кўкдала туманининг бренди сифатида ҳам тан олинди.
Географик кўрсаткич нима?
Бу дегани, “Чиял яхна гўшти”нинг ўзига хос таъми, сифатли маҳсулотлари ва тайёрланиш усули Кўкдала билан чамбарчас боғлиқ эканлиги расман тан олинди.
Нега бу муҳим?
Бундай эътироф ҳудуднинг обрўсини ошириб, сайёҳларни жалб қилишда муҳим ўрин тутади. Энди “Чиял яхна гўшти” нафақат маҳаллий даражада, балки республика ва халқаро миқёсда танилиши мумкин. Туристлар учун гастрономик туризмни ривожлантиришга катта ёрдам беради.
Қашқадарёда иккинчи, мамлакатда 11-бўлиб!
Қашқадарё вилояти бу йўналишда фаоллик кўрсатмоқда. Бунга мисол, 2023 йилда “Ғузор тандир гўшти” ҳам давлат рўйхатидан ўтказилган эди. “Чиял яхна гўшти” эса вилоятдаги иккинчи, республика бўйича эса 11-географик кўрсаткич бўлди.
Кўкдалага хуш келибсиз!
Агар Чиял маҳалласига йўлингиз тушса, албатта “Чиял яхна гўшти”дан татиб кўринг. Ушбу ноёб таомнинг таъми ва ўзгача мазаси сизга унутилмас таассуротлар қолдиради.
📌 Бундай хурсандчиликни биргаликда нишонлаш учун KO’KDALA24 каналига обуна бўлинг ва янгиликлардан хабардор бўлинг!