🔰 «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» – Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш тўғрисида президент қарори имзоланди
▫️«2025 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги президент қарори имзоланди.
👉 Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
▫️«2025 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги президент қарори имзоланди.
Унга кўра, 2025 йилги Наврўз умумхалқ байрами «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» бош ғояси асосида умумхалқ сайиллари шаклида нишонланади.
Бу йилги Наврўз байрами Рамазон ойида нишонланишини инобатга олиб, кекса авлод вакилларини, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини ҳар томонлама эъзозлаш, «Меҳрибонлик», «Саховат» ва «Мурувват» уйларида яшаётган шахслар, ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган ва кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, улар учун байрам дастурхони ёзиш ҳамда турли хайрия тадбирларини ўтказишга эътибор қаратилади.
Байрам тадбирлари давомида ҳунармандчилик кўргазмалари, миллий спорт турлари бўйича мусобақалар, китоб кўргазмалари, арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари, кўчма савдо дўконлари, кўклам таомларини тайёрлаш ҳамда бу борада кўргазмали савдо ва танловлар ташкил этилади.
Тошкент шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» мажмуасида алоҳида дастур асосида халқ сайиллари ташкил этилади.
Умумхалқ сайиллари уюштириладиган асосий майдонлар, кўчава хиёбонларни миллий услубда байрамона безатилади. Байрам тадбирлари доирасида ҳар бир ҳудудга хос бўлган халқ ўйинлари, томошалар, кўргазмалар ўтказилади, баҳорий таомлар сотиладиган очиқ ошхоналар ташкил қилинади.
👉 Telegram | Facebook | Instagram | Youtube