🇺🇿 Вазир Матлубов даврида чегара қўшинлари назорати Ички ишлар вазирлиги ваколатидан олиниб, МХХ (айни кундаги Давлат хавфсизлик хизмати) назоратига ўтказилган. Баҳодир Матлубов фаолияти давомида дуч келган муаммолар ҳақида гапирганда Самарқанддаги тўполонларни ёдга олган.
1992 йил Самарқандда бир гуруҳ одамлар қўлига арматура, резина таёқ олиб қишлоқ хўжалиги университетидан бошлаб йўл юзидаги кўзига кўринган деразаларни синдириб кетишди. Биз бориб уларни қуршаб олдик. Батальон ходимлари қуролларни тортиб олишди, қўлга тушганини автобусга солиб олиб кетдик. Кўп ўтмай бу ҳол яна такрорланди.
Регистондаги "Мўъжиза" концерт залида бир қўшиқчи концерт қўйди. Учинчи кун жанжал чиқди. Аксари қишлоқ хўжалиги институти талабалари бўлган. Улар нима талаб қилаётганини ўзи ҳам тушунмаган, чунки талабалар бунақа катта жанжал пайдо қилолмайди. Уларнинг четдаги домлалари ташкилотчи бўлган. Кейин уларни қўлга олиш учун куч ишлатишга мажбур бўлдик, чунки бошқачасига тинчитиб бўлмасди.
Шунда талабалардан баъзилари касалхонага тушган. Мен шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи эдим. Талабалар тинчиши учун 10-15 нафар милиция ходимини қамаш кераклигини айтишди. Улар менинг командамни бажарган, мен жавоб бераман, бугун иккита милицияни қамасангиз, қолган ходимлар айтганингизни қилмай қўяди, дедим. Гапингга жавоб берасанми, дейишди. Жавоб бераман, дедим. Шундай қилиб қийин вазиятдан чиқиб кетганмиз,-дейди собиқ ички ишлар вазири.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари генерал-лейтенант Баҳодир Матлубов 2013 йил нафақага кетгач, 2016 йил декабрь ойида яна давлат хизматига қайтди. Kun.uz нашри у ИИВ Академияси раҳбарлигига тайинланганини маълум қилди.
✈️ @kontrast_fikr