Косонсой туманидаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинларида электр таъминотида узилишлар бўлди.
Жорий йилнинг 22 Январ куни соат 10:00 дан 18:00 гача “Наманган ҳудудий электр тармоқлари ” АЖнинг электр қурилмаларини жорий таъмирлаш йиллик режасига асосан ва уларда содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш мақсадида:
Косонсой туманидаги 35/10 кВли "Тергачи" нимстансиясидан чиқувчи Т-1 1-СШ 10 кВли “Тараққиёт”, “Куктош”, “Туптерак” ҳаво тармоғида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Бунинг натижасида “Чак”, “Булоқбоши”, “Тергачи”, “Гузар”, “Сой бўйи”, “Боғ” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида электр энергиясида узилишлар кузатилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, истеъмолчилардан келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!
“КОСОНСОЙ ТЕТ" МАТБУОТ ХИЗМАТИ!@KOSONSOYLIK_UZ