#Қутлов
Бугун Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Баҳринисо Норжигитованинг таваллуд куни
Баҳринисо Норжигитова 1964 йил 3 февралда Сирдарё вилояти Гулистон туманида туғилган. 1990 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган.
Илк журналистик фаолиятини 1984 йилда “Гулистон ҳаёти” газетасида мухбирликдан бошлаган. 2008 йилдан буён мазкур газетада бош муҳаррир лавозимида самарали меҳнат қилиб келмоқда.
Баҳринисо Норжигитованинг кўп йиллик меҳнатлари муносиб эътироф этилиб, 2009 йилда “Шуҳрат” медали, 2015 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени ҳамда 2023 йилда “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланган.
Унинг “Дашт тўрғайи” номли ҳужжатли қиссаси (1996) чоп этилган.
🇺🇿 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси жонкуяр журналист Баҳринисо Норжигитовани таваллуд айёми билан самимий қутлаб, унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.
💐 Табриклаймиз!
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook