#Қутлов
Бугун таниқли журналист Раъно Зарипованинг таваллуд куни Раъно Зарипова 1951 йил 6 март куни Хоразм вилояти Урганч шаҳрида туғилган. 1973 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон телевидениесида муҳаррир, “Қишлоқ ҳақиқати” газетасида мухбир, “Сиҳат-саломатлик” журналида бўлим мудири, Ўзбекистон телерадиокомпаниясида илмий-оммабоп ва маърифий кўрсатувлар бош таҳририяти катта муҳаррири вазифаларида ишлаган. “Саодат”, “Соғлом авлод учун” журналларида бўлим муҳаррири, масъул котиб, бош муҳаррир ўринбосари, “Соғлом авлод” газетасида бош муҳаррир лавозимларида самарали меҳнат қилган. 2017 йилдан буён Тошкент шаҳар “Соғлом она ва бола” маркази бошқаруви раиси, шунингдек, “
Gujum.uz” интернет нашри раҳбари, ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети доценти лавозимида фаолият олиб бормоқда.
Матбуот жонкуяри, кўплаб қисса, эссе, ҳикоя ва публицистик мақолалар муаллифи Раъно Зарипованинг “Таржима санъати ва таржимон маҳорати”, “68-йил симфонияси садолари”, “Она юртинг — олтин бешигинг”, “Юрт қўшиқлари” каби китоблари нашр этилган.
Раъно Зарипова 2004 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” унвони билан тақдирланган.
💐
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси таниқли журналист Раъно Зариповани таваллуд айёми билан қутлаб, устозга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.💐 Табриклаймиз!Telegram |
YouTube |
Instagram |
Facebook