Иброҳим Адҳамнинг қули(
Тасаввуфий ҳикоялар туркумидан)
Иброҳим ибн Адҳам ҳазратлари ўзига бир қул сотиб олди. Қулдан:
- Исминг нима? – деб сўради.
Қул:
- Нима деб чақиришни истасангиз исмим шу, - деди.
-
Нима ейсан?, - деб сўраганда:
- Нима берсангиз шуни, - деб жавоб берди.
-
Нима иш қиласан?
- Қандай иш буюрсангиз ўша ишни?
-
Нимани орзу қиласан?
- Қулнинг бирор орзуси бўлиши мумкинми? Унинг орзу билан нима иши бор?, - деган жавобни бергач Иброҳим Адҳам ҳазратлари ўзига-ўзи:
-
Эй Адҳам! Ажабо, сен умринг бўйи Робингга шундай қул бўла
олдингми? Қулликни манашу қулдан ўрган, - деб йиғлади.
🍃«ИЛОҲИЙ ИШҚ»🍃
@Jurayevsblog