ҚАЙЛАРДАСАН ОҚИБАТ
Юрагим қон йиғлайди,
Дардим қалбим тиғлайди,
Бир қоринга сиғганлар,
Бир ҳовлига сиғмайди.
Армонларим қатма қат,
Қайда қолдинг оқибат.
Беномуслар эр талаш,
Кимлардир "Бер, бер" талаш,
Ота она қаровсиз,
Ака ука ер талаш.
Қилмаслар ҳеч орият,
Қайда қолдинг оқибат.
Дунё ишлари хил,хил,
Гоҳо синади кўнгил,
Амма,тоғани қўйинг,
Юз кўрмас опа сингил.
Кул бўлмасми охират,
Қайда қолдинг оқибат.
Инсон қадрин ким билар,
Ким йиғласа, ким кулар,
Бир бирини тинмасдан,
Ғийбат қилар қўшнилар.
Кўнгилда йўқ ҳаловат,
Қайда қолдинг оқибат.
Бандалар нафсига қул,
Меҳр муҳаббат бир пул,
Она боласин бўғса,
Отасин сўйса ўғил,
Яқинми ё қиёмат
Қайда қолдинг оқибат.
✍Хуршид Карим
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
https://t.me/joinchat/FAQ5DRgrCa4xNzli
https://t.me/joinchat/FAQ5DRgrCa4xNzli
Юрагим қон йиғлайди,
Дардим қалбим тиғлайди,
Бир қоринга сиғганлар,
Бир ҳовлига сиғмайди.
Армонларим қатма қат,
Қайда қолдинг оқибат.
Беномуслар эр талаш,
Кимлардир "Бер, бер" талаш,
Ота она қаровсиз,
Ака ука ер талаш.
Қилмаслар ҳеч орият,
Қайда қолдинг оқибат.
Дунё ишлари хил,хил,
Гоҳо синади кўнгил,
Амма,тоғани қўйинг,
Юз кўрмас опа сингил.
Кул бўлмасми охират,
Қайда қолдинг оқибат.
Инсон қадрин ким билар,
Ким йиғласа, ким кулар,
Бир бирини тинмасдан,
Ғийбат қилар қўшнилар.
Кўнгилда йўқ ҳаловат,
Қайда қолдинг оқибат.
Бандалар нафсига қул,
Меҳр муҳаббат бир пул,
Она боласин бўғса,
Отасин сўйса ўғил,
Яқинми ё қиёмат
Қайда қолдинг оқибат.
✍Хуршид Карим
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
https://t.me/joinchat/FAQ5DRgrCa4xNzli
https://t.me/joinchat/FAQ5DRgrCa4xNzli