Jasur Ahmedov | Press


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Бугунги ахборот оламида икки йўл бор. Бири сизнинг савиянгизни кўтарса, иккинчиси бунинг аксига олиб боради. Биз эса биринчи йўлни босажакмиз.

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарори

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Президент Шавкат Мирзиёевга “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида ахборот берилди.

Мазкур қонун 17 та модда ва 10 та иловадан иборат бўлиб, 2025 йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 6 фоиз ўсиши кутилмоқда.

Консолидациялашган бюджет даромадлари 431 триллион сўм миқдорида, харажатлари эса 480,5 триллион сўм миқдорида режалаштирилган ҳолда, ЯИМга нисбатан 3 фоиз миқдоридаги тақчиллик билан тасдиқланди.

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари баланси ЯИМга нисбатан 2 фоиз миқдорида тақчиллик билан шакллантирилди. Бунда давлат бюджети даромадлари 308,5 триллион сўм, харажатлари эса давлат мақсадли жамғармаларига трансфертларни инобатга олган ҳолда 344,8 триллион сўм миқдорида режалаштирилди.

Таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, фан, маданият ва спортни ривожлантириш, муҳтож аҳолини уй-жой билан таъминлаш каби тадбирлар учун жами давлат бюджети харажатларининг 52 фоизи йўналтирилади.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Орлеан шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Америка Қўшма Штатлари Президенти Жозеф Байденга таъзия мактуби йўллади.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон халқи номидан ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Америка халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.


Президент Шавкат Мирзиёевга банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилиш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди.

Энди Марказий банк раиси ва унинг ўринбосарлари ҳудудларга чиқиб, жойлардаги банк филиалларининг маҳаллалардаги ишини янгича ёндашув асосида ташкил қилади. 2025 йил 1 февралга қадар туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, уларга “маҳалла банкирлари” тайинланади. Ҳар бир маҳаллада улар билан бирга ишлайдиган “ёрдамчи-агентлар” танлаб олинади.

Ҳудудий банклар ҳамда туман ҳокимлари аҳолини тайёр бизнес лойиҳалари билан таништириб боради, уларни амалга ошириш кўникмалари ўргатилади.

Шунингдек, “online-mahalla.uz”, “bank-kredit.uz” ва “soliq.uz” ахборот тизимлари интеграция қилинади. Масъулларга юклатилган вазифалар ижроси кунлик таҳлил қилиниб, фаолияти қониқарсиз бўлган раҳбарларга чора кўрилади.

Маълумот учун, 2025 йилда жами 5 миллион 200 минг нафар, жумладан, банклар томонидан 3 миллиондан зиёд аҳолини банд қилиш режалаштирилган.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#HappyNewYear

Янги 2025 йил муборак бўлсин! Барчангизнинг ҳаётингиз ёрқин лаҳзаларга бой бўлсин!


Кириб келаётган янги - 2025 йил муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар, парламентлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, глобал молиявий институтлар раҳбарлари, таниқли сиёсатчилар, жамоат ва дин арбобларидан самимий табрик ва тилаклар келмоқда.

#Mirziyoyev #qutlovlar #YangiYil #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с первым Президентом Республики Казахстан Нурсултаном Назарбаевым.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Состоялся телефонный разговор Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Национальным лидером туркменского народа, Председателем Халк Маслахаты Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедовым.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент қурилиши билан танишди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Тошкент давлат педагогика университети ва "Янги Ўзбекистон" университети биноларининг қурилиши билан танишди.

Глава государства ознакомился с ходом строительства Национальной библиотеки Узбекистана, зданий Ташкентского государственного педагогического университета и Университета "Новый Узбекистан".

#Mirziyoyev #tanishuv #YangiToshkent #marifat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент ҳудудини кўкаламзорлаштириш учун ташкил этилган кўчатхона ҳамда вақтинчалик маъмурий бинолар билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с питомником, организованным для озеленения территории Нового Ташкента, а также временными административными зданиями.

#Mirziyoyev #tanishuv #YangiToshkent #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев сунъий интеллект технологиялари ва телекоммуникация соҳасини ривожлантириш бўйича режалар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией планов по развитию технологий искусственного интеллекта и телекоммуникационной сферы.

#Mirziyoyev #taqdimot #IT #suniyintellekt

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланишига бағишланган маросим иштирокчиларига мурожаати

Послание Президента Шавката Мирзиёева участникам церемонии, посвященной запуску строительства железной дороги Китай – Кыргызстан – Узбекистан

Address by President Shavkat Mirziyoyev to the participants of the ceremony dedicated to the launch of the China-Kyrgyzstan-Uzbekistan railroad construction project

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

13 last posts shown.