Маълумот учун: "Ўзбекистон – 2030" стратегияси доирасида мамлакатимизда БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш чоралари кўрилмоқда. Маълумки, бу иқлим ўзгаришлари, сув ва энергетика софлиги, соғлик, таълим, истеъмол ва ишлаб чиқариш каби 17 та фаровонлик вазифаларини қамраб олган бўлиб, улар кўп жиҳатдан кадрлар малакасига боғлиқ.
Шу боис университетда атроф-муҳит ва барқарор бошқарув, атроф-муҳит ва иқтисодиёт, экология ва давлат бошқаруви, барқарор ривожланиш, барқарор молия, экология ҳуқуқи, атроф-муҳит соҳасида оммавий коммуникациялар йўналишлари очилган.
450 ўринга мўлжалланган ўқув биноси таъмирланиб, замонавий шароитлар яратилган. Хоналар соҳага доир анжомлар, компьютерлар ва сунъий интеллект ускуналари билан жиҳозланган. Таълим инглиз тилида олиб борилади.
Бунинг учун АҚШ, Буюк Британия, Мексика ва Франциядан чет эллик ўқитувчилар ҳам жалб этилган.