Избоскан тумани Пойтуғ шаҳридаги 5-умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчиси
Ғофурова Муборакхон Андижон вилоятида буюк шоир, давлат арбоби ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан ўтказилган кўрик-танловнинг тасвирий санъат йўналишида иштирок этиб, 7-13 ёш тоифасида 3-ўринни қўлга киритди ҳамда Андижон вилояти ҳокимининг соврини билан тақдирланди.
Ёш тумандошимизни ушбу муваффақият билан табриклаймиз ҳамда кейинги ишларига ҳам омад тилаб қоламиз!
👇 @Izboskanpress_uz каналига аъзо бўлинг ва дўстларингиз билан улашинг!