Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ номи билан бошлайман.
☆☆☆
Азон овози эшитилиши билан тинглаётган қўшиғимни вақтинча тўхтатиб турдим. Назаримда муаззиннинг овози менга сал ғалатироқ туюлгандай бўлди. Азон тугагач қўшиғимни тинглашда давом этдиму аммо азон овозидан кейин мени васваса босгандек бўлдим. Чамамда орадан 20 дақиқа вақт ўтгач кимнингдир шиддат билан қичқираётган овозини эшитиб, чўчиб тушдим. Унинг овози жуда ҳам кучли ва қўрқинчли эди. Ўша захоти нима бўлди экан деб кўчага югуриб чиқсам одамлар ҳам кўча томон шошиб чиқаётган эканлар. Ҳамма уйидан чиқиб, ҳайрат билан осмонга боқаяпти. Мен одамлардан "нима бўлди, нима бўлаяпти ўзи, жавоб берсаларингчи", деб бақирсам ҳам ҳеч кимдан садо чиқмади. Сўнгра отамни узоқдан кўриб, олдиларига бориб сўрасам, отам шундай деди: "Қуёш ғарбдан чиқди болам, товба эшиклари беркилди".
Бу сўзларни эшитишим билан бутун аъзойи баданим тўхтаб қолгудай бўлди. Мен ҳеч нимани сезмас эдим.
Атрофга секин назар солдим, ҳеч кимнинг ҳеч ким билан иши йўқ. На ўғли на қизи на умр йўлдоши, ҳамма ўзи билан ўзи оввора бўлган.
Шу маҳал қулоғимга биргина овоз эшитилди, «У кунда киши қочадир, ўз ака-укасидан. Ва онаси ва отасидан. Ва хотини ва бола чақасидан»...
(Абаса сураси 34,35,36)
Мени жонидан азиз кўрган онажонимни олдиларига югуриб бордим. Минг афсуски улар ҳам менга беэътибор эдилар...
Совуқ терга ботиб уйғониб кетдим. Билсам туш кўраётган эканман. Аммо бир кун келиб бу туш ҳақиқатга айланиши мумкун. Қизиқ, биз ўзимизни шу кунга тайёр деб биламизми?
☆☆☆
Бир донишманд гўшт қовуриб йиғлаётган одам олдидан ўтиб кетаётган экан. Донишманд қизиқиб сўрабди: "эй биродар, сизга бирон бир гап бўлдими, нега йиғлаяпсиз?", деса, ҳалиги одам дебди:
"эй биродари азиз, мен одам боласига ачинганимдан йиғлаяпман. Мана бу жониворни кўринг, деб қовурилаётган гўштга ишора қилибди. Бу оловга маййит ҳолда тушади. Одам боласи-чи, у тириклайин киради!
Эй Роббим, жасадларимиз оловга чидай олмас. Аллоҳим, жасадларимизни оловга ҳаром эт.
✨ Кун ҳикмати ✨
Ҳақиқий йўқотиш, истиқомат чегарасидан чиқиб (яъни тўғри йўлдан оғиб), Роббингдан узоқлашиб, дунёга ғарқ бўлиб, пок билан нопокни ажратолмай, мақсадсиз ҳаёт кечирмоқдир.
@IslomgaMuhabbat