20 февраль – Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим Суйима Ғаниева таваллуд топган кун
* * *
Само элагидан тўкилар баёт:
«Шоядки, яхшилик бирла чиқса от».
Яхшилик касбини ўйласам, менга
Суйима онани эслатар ҳаёт.
Хой, нечук бу ҳашам, бу асъасалар?
Олим бўлиб иззат талашмасалар.
Навоий учун ҳам бирлашмасалар...
Суйима онани эслатар ҳаёт.
Етти сайёрадан юксак хаёли,
Сўзи зиёли ҳам ўзи зиёли.
Мана, қандай бўлар ўзбек аёли!
Суйима онани эслатар ҳаёт.
Олмосдай фурсатни янчиб, майдалаб,
Бизнинг бисотимиз бўлди майда гап.
Умрим хирмонини кўрсам чамалаб,
Суйима онани эслатар ҳаёт.
Қўлёзмалар гарди сурма кўзларга,
Наъсталиқ из солган манглай, юзларга.
Ҳамон сабоқ берар устоз бизларга,
Суйима онани эслатар ҳаёт.
Само элагидан тўкилар баёт:
«Шоядки, яхшилик бирла чиқса от...»
Улусга яхшилик ҳақда ўйласам,
Суйима онани эслатар ҳаёт.
✍️ Иқбол МИРЗО
* * *
Само элагидан тўкилар баёт:
«Шоядки, яхшилик бирла чиқса от».
Яхшилик касбини ўйласам, менга
Суйима онани эслатар ҳаёт.
Хой, нечук бу ҳашам, бу асъасалар?
Олим бўлиб иззат талашмасалар.
Навоий учун ҳам бирлашмасалар...
Суйима онани эслатар ҳаёт.
Етти сайёрадан юксак хаёли,
Сўзи зиёли ҳам ўзи зиёли.
Мана, қандай бўлар ўзбек аёли!
Суйима онани эслатар ҳаёт.
Олмосдай фурсатни янчиб, майдалаб,
Бизнинг бисотимиз бўлди майда гап.
Умрим хирмонини кўрсам чамалаб,
Суйима онани эслатар ҳаёт.
Қўлёзмалар гарди сурма кўзларга,
Наъсталиқ из солган манглай, юзларга.
Ҳамон сабоқ берар устоз бизларга,
Суйима онани эслатар ҳаёт.
Само элагидан тўкилар баёт:
«Шоядки, яхшилик бирла чиқса от...»
Улусга яхшилик ҳақда ўйласам,
Суйима онани эслатар ҳаёт.
✍️ Иқбол МИРЗО