📰 Бугун 21-январга ҳалқаро майдондаги баъзи воқиялар юзасидан тақдим этилган мақолаларни қисқа шарҳи:▫️Кўнгиллилар ҳарбий формадаги фахрий гувоҳномани аризасиз олишлари мумкин – Россия Вазирлар Маҳкамаси
▫️ Словакия Бош Вазири Фицо Украинани ҳозирда Словакияда бўлиб ўтаётган норозилик намойишларини уюштирганликда айблади. Унинг сўзларига кўра, кўчага чиққанларнинг учдан бир қисми украиналиклардир - РИА Новости
▫️ Украина Озарбайжондан газ транзитига тайёр – Давосда Алиев билан учрашган Зеленский
▫️ USAID Украинани қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини музлатиб қўйди - Reuters
▫️ АҚШ Ички хавфсизлик департаменти мигрантларнинг мамлакатга киришини тўхтатиб қўйишни буюрди, шу жумладан Украиналикларни, бир қатор дастурларнинг бир қисми сифатида - The New York Times
▫️ Беларусга президентлик сайловларига 52 давлатдан кузатувчилар келди – Спутник, Беларус Республикаси Марказий сайлов комиссияси раҳбари маълумотларига таяниб.
▫️ Саудия Арабистони санкцияланган Россия компанияларидан 2 миллиард евродан ортиқ қурол сотиб олди - OCCRP оммавий ахборот воситалари ва алоҳида мухбирлар бирлашмаси
▫️Словакия ҳукумати яқин кунларда чет эллик инструкторларни мамлакатдан чиқариб юборади - Словакия Бош Вазири Роберт Фицо
▫️ АҚШ Давлат департаменти Исроил ва Мисрни ҳарбий молиялаштириш учун рухсатномалар берди. Бошқа барча мамлакатларга ёрдам тўхтатилди - Bloomberg
▫️ Беларус Ташқи ишлар вазирлиги президентлик сайловларида аккредитациядан ўтиш учун хорижий журналистларнинг барча аризаларини маъқуллади – Ахборот вазири ўринбосари
▫️ "Украина ҳеч қачон НАТОда бўлмайди ва агар сиз яқинда баъзи сиёсатчиларнинг баёнотларига қулоқ солсангиз, у Европа Иттифоқига қўшилишда катта муаммоларга дуч келади - Словакия бош Вазири Роберт Фицо
▫️ Полша Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Дональд Туск Орбанни Россияга қарши санкцияларни узайтиришга вето қўйса, оқибатлари билан таҳдид қилди - ТАСС
▫️ Словакия Ташқи Ишлар ва Ташқи Савдо вазири Петер Сийярто Полша Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Доналд Тускни Орбанга қилган таҳдидларидан сўнг “Сорос агенти” деб атади – Facebook'да пост
▫️ Зеленский Россия билан музокараларни тақиқлаш “ҳозирги шароитга кўра белгилаб қўйилган”, президентга тааллуқли эмаслигини айтди ва яна мулоқотга тайёрлиги ҳақида гапирди – Молдавия Призиденти Майя Санду билан матбуот анжуманидан
▫️ Охирги уч йил ичида НАТО давлатлари Украинани 191,2 миллиард доллар маблағ билан молиялаштирди, унинг ярмидан кўпи АҚШ томонидан ажратилди – РИА Новости
▫️Исроил Ҳамас келишуви доирасида 200 фаластинлик маҳбусни озод қилди - Galei Tzahal
▫️АҚШ вице-президенти Пита Хегсета Пентагоннинг янги раҳбари сифатида қасамёд қилди - Оқ уй матбуот ҳовузи.
▫️ Венгрия ва Туркия Киевнинг “Турк оқими”га ҳужумини ғазабона деб ҳисоблайди ва Европа Иттифоқи раҳбариятини газ қувурини ҳимоя қилиш чораларини кўришга чақиради.
▫️ Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари генерал Роберт Бригер Гренландияга Европа қўшинларини жойлаштириш тарафдори - Немис Welt am Sonntag газетаси
▫️ Оқ уй АҚШнинг бутун дунё бўйлаб миналардан тозалаш дастурларини, ташқи ёрдамни қайта кўриб чиқишнинг бир қисми сифатида музлати - New York Times
▫️ Трамп Исроилга Байден даврида тўхтатилган 2000 фунтлик (907 кг) бомбаларни беришга қарор қилди - Axios Америка ахборот сайти
🔸 Турон Экспресс 🔸