IMOMI A’ZAM MASJIDI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Тошкент вилояти, Зангиота тумани "Имоми Аъзам" жомеъ масжиди расмий канали

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Ҳар бир яхшиликка эришиш учун албатта ихлос керак. Ихлоссиз бирор бир фойдали ишнинг, хоссатан, илм олишнинг амалга ошиши қийин.

«Ижтимоий одоблар» китобидан


Каналга уланиш учун👇👇
https://t.me/+825UVQVnwPQxNzgy


Forward from: International Islamic Academy of Uzbekistan
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#VIDEOLAR

🎞
Islomda ilmning ahamiyati haqida

🔰Professor Ali Muhyiddin Qoradog‘iy,
Butunjahon musulmon ulamolari uyushmasi raisi,
Doha dinlararo muloqot markazi raisi

Manba: “Ziyo” media markazi

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram


Forward from: Bugunning muhim mavzusi
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#bugunning_muhim_mavzusi № 22

💬 МАЗҲАБЛАР — ҲАР БИР ЮРТ УЧУН МОС ВА ХОС

🎙Яҳё домла РАЗЗОҚОВТошкент ислом институти катта ўқитувчиси.

Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:
📱 telegram (HD) 🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebbok 📸 instagram 🎞 youtube


Forward from: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 КАМТАР ИНСОН ТОРТИШМАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


Аср намозида суннат борми

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (роҳимаҳуллоҳ)

Каналга уланиш учун👇👇
https://t.me/+825UVQVnwPQxNzgy


НАМОЗНИНГ ВОЖИБЛАРИ

CАВОЛ:
Намознинг вожиблари ҳақида маълумот берсангиз?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намознинг бир нечта вожиблари бўлиб, қуйида улардан баъзиларини баён қиламиз:

1. Такбири таҳримада намозга айнан "Аллоҳу акбар" лафзи билан кириш;
2. Фарз намозларининг аввалги икки ракатига қироатни тайин қилмоқ;
3. "Фотиҳа" сурасидан сўнг зам (қўшимча) сура ўқиш. Зам сурага Қуръондан бир узун (мисоли "Оят-ул-Курсий" ) ёки уч қисқа оят (мисоли "Сураи Кавсар") ўқиса бўлади;
4. Фотиҳа ва зам сурани Витр ва нафл намозларининг барча ракатларида ўқиш;
5. Саждада пешона билан бирга бурунни ҳам ерга теккизиш;
6. Таъдили аркон ёки тумония, яъни рукуъ ва саждада бир тасбеҳ ("Субҳаналлоҳ" дейишга кетадиган вақт) миқдорича ором олиш;
7. Қаъдаи аввал. Иккидан ортиқ ракатли намозларда иккинчи ракатдан сўнг "Ташаҳҳуд" ("Аттахиййату...") ни ўқиш миқдорича ўтириш;
8. Ҳар қаъдада "Ташаҳҳуд" ўқиш;
9. Витр намозининг учинчи ракатида қироатдан сўнг "Дуои қунут" ни ўқиш;
10. Икки Ийд намозларида айтиладиган такбири зоидалар, яъни қўшимча такбирларни (биринчи ракатда "Сано"дан сўнг 3 марта ва иккинчи ракатда қироатдан сўнг рукуъга кетишдан олдин 3 марта "Аллоҳу акбар" деб) айтиш;
11. Икки Ийд намозларида иккинчи ракатда такбири зоидаларни айтгандан сўнг рукуъга бориш учун айтиладиган такбирни айтиш;
12. Намозда сажда ояти ўқилса дарҳол тиловат саждасини қилиш. Агар сажда ояти ўқилгандан кейин дарҳол рукуъ қилинса, шу рукуъ тиловат саждаси ўрнига ўтади;
13. Муқтадийнинг имомни қайси ҳолатда топса, ўша ҳолда дарҳол ният қилиб, намозга киришиб имомга эргашиши;
14. Имомнинг жаҳрий намозлар (Бомдод, Шом, Хуфтон, Жума ва Таровиҳ)ни жаҳрий тарзда яъни ёнидаги шериги эшитадиган даражада овозини чиқариб ўқиши. Ёлғиз ўқувчи киши Бомдод, Шом ва Хуфтон намозларини хоҳласа жаҳрий, хоҳласа махфий (яъни, овоз чиқармасдан) ўқиши мумкин;
15. Имомнинг махфий намозлар бўлмиш Пешин, Аср, Витр ва жаноза намозларини махфий ўқимоқлиги. Ёлғиз ўқувчи бу намозларни, суннат ва нафл намозларни ҳам махфий ўқийди;
16. “Ас-Салом” лафзи билан намоздан чиқиш;
Агар Хуфтон намозининг аввалги икки ракатида зам сурани ўқимаган бўлса, зам сурани “Фотиҳа” сураси билан кейинги икки ракатда овоз чиқариб ўқийди. Агар аввалги икки ракатда “Фотиҳа”ни ўқимаса, кейинги икки ракатда “Фотиҳа”ни икки марта ўқимайди. (Манба: “Нурул ийзоҳ” ва “Фатҳу бабил иноя”) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати


Каналга уланиш учун👇👇
https://t.me/+825UVQVnwPQxNzgy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
КИР КИЙИМЛАРНИ ЮВГАНДА МАҒЗАВАСИ КИЙИМГА САЧРАСА, ЎША КИЙИМДА НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ

Муҳаммад Аййюб домла Ҳомидов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи


Каналга уланиш учун👇👇
https://t.me/+825UVQVnwPQxNzgy


Ҳар бир мусулмон учун ўзига керакли, ҳаёти учун зарур илмни, дину диёнатни, ҳалол-ҳаромни билиш, бунинг учун зарур бўлган нарсаларни ўрганиш фарз айндир. Ҳар бир мусулмон бу ишни қилиши шарт, қилмаган одам гуноҳкор бўлади.

«Ижтимоий одоблар» китобидан


Каналга уланиш учун👇👇
https://t.me/+825UVQVnwPQxNzgy


КАСБ ҲАҚИДА

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (роҳимаҳуллоҳ)

Каналга уланиш учун👇👇
https://t.me/+825UVQVnwPQxNzgy


ҚАСАМНИНГ КАФФОРАТИ

CАВОЛ:
Қасамнинг каффоратини тушунтириб берсангиз?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида қасам ичган одам қасамига содиқ қолиши лозим. Агар қасамида турмаса, қасамхўр бўлади ва гуноҳ содир этган ҳисобланиб, каффорот бериши вожиб бўлади.

Қасамни бузган киши хоҳласа ўн кишини таомлантиради, хоҳласа уларни кийим билан таъминлайди. Бунда камида шим ва кўйлак каби кийимлар бўлиши керак. Агар бу икки ишдан бирортасига қодир бўлмаса, уч кун кетма-кет рўза тутади. Қасамни бузмасдан туриб каффорат тўланмайди. Қасамнинг каффорати ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади:

فَكَفَّارَتُهُ إِطْعَامُ عَشَرَةِ مَسَاكِينَ مِنْ أَوْسَطِ مَا تُطْعِمُونَ أَهْلِيكُمْ أَوْ كِسْوَتُهُمْ أَوْ تَحْرِيرُ رَقَبَةٍ فَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَصِيَامُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ ذَلِكَ كَفَّارَةُ أَيْمَانِكُمْ إِذَا حَلَفْتُمْ وَاحْفَظُوا أَيْمَانَكُمْ كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ آَيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ

яъни: “...Бунинг каффорати (жаримаси) – оилангизни озиқлантириш учун лозим таомларнинг ўртача миқдорида ўнта мискинга таом бериш ёки уларнинг кийимлари ёхуд бир қулни озод қилишдир. Кимки (буларни) топа олмаса, уч кун рўза тутиши (мумкин). Ана шу ичган (ва бузган) қасамларингизнинг каффоратидир. Қасамларингизни асрангиз! Аллоҳ сизларга Ўз оятларини шундай баён қилади, токи шукр қилгайсиз” (Моида сураси, 89-оят).

Агар киши ўз ота-онасига гапирмаслиги каби гуноҳ ишни қилишга қасам ичган бўлса, қасамини бузиб, каффорат тўлаши лозим бўлади.

وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلّى اللهُ عَلَيْهِ وسَلَّم قَالَ : "مَنْ حَلَفَ عَلَى يَمِينٍ فَرَأَى غَيْرَهَا خَيْرًا مِنْهَا فَلْيُكَفِّرْ عَنْ يَمِينِهِ ، وَلْيَفْعَلْ الَّذِي هُوَ خَيْرٌ" (رَوَاهُ أَحْمَدُ وَمُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ).

“Ким бир ишга қасам ичсаю, кейин ундан бошқаси яхшироқ эканини билса ичган қасамига каффорот тўласин-да ўша яхшироқ ишни қилсин”, деганлар (Имом Аҳмад, Имом Муслим ва Имом Термизий ривоят қилган).

Бу ҳукмларда қасамни билиб туриб бузган ҳам, мажбурланиб бузган ҳам, унутиб бузган ҳам баробардир. (“Ал-Мухтор”, “Фатҳу бабил иная”) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати


Каналга уланиш учун👇👇
https://t.me/+825UVQVnwPQxNzgy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
АЁЛ ЭРИДАН “МАҲРИМГА МЕНДАН РОЗИ БЎЛИШИНГИЗНИ БЕРИНГ” ДЕСА ВА ЭР РОЗИЛИГИНИ БЕРСА БЎЛАДИМИ?

Муҳаммад Аййюб домла Ҳомидов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи


Каналга уланиш учун👇👇
https://t.me/+825UVQVnwPQxNzgy


Талаби илм ибодатдир. Илм талаб қилиш савоб ишдир. Талаби илм баъзи ўтган гуноҳларнинг ювилишига сабабдир. Шунинг учун ҳам мусулмонлар доимо илм талабида бўлишлари керак. Шунинг учун ҳам шариатда илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарз қилинган.

«Ижтимоий одоблар» китобидан


Каналга уланиш учун👇👇
https://t.me/+825UVQVnwPQxNzgy


Санъатдан топилган пул

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (роҳимаҳуллоҳ)

Каналга уланиш учун👇👇
https://t.me/+825UVQVnwPQxNzgy


ИДДА ВАҚТИДА МУМКИН БЎЛМАГАН ИШЛАР

CАВОЛ:
Идда қачондан бошланади? Умуман олганда иддада ўтирган аёлга нима ишларни қилиш мумкин ва нима ишларни қилиш мумкин эмас?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Идда – эр ўз аёлини талоқ қўйиши ёки эр вафот этиши билан бошланади. Аёл билмаса ҳам муддат ўтиши билан идда тугайди.

Иддада ўтирган аёлга совчи қўйилмайди. Лекин киноя сўзлар билан ишора қилиш мумкин. Масалан, киноялардан бири – Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтганларидек, ўша аёлга эшиттириб, “Мен уйланмоқчиман”, дейишдир.
Боин талоқ бўлган ёки эри вафот этган аёл зийнатланмайди. Хушбўйлик сепиш, сурма, хино суртиш ва безанишни тарк қилади.

Барча турдаги иддалар эрнинг уйида ўтказилади.
Боин ёки ражъий талоқ бўлган хотин уйдан кундузи ҳам, кечаси ҳам чиқмайди. Идда пайтида унинг нафақаси эрнинг зиммасида вожиб бўлгани сабабли кўчага чиқишга шаръан рухсат йўқ.

Эри вафот этган аёлга нафақа берадиган кишиси йўқлиги учун кундузи ва кечанинг бир қисмида тирикчилик учун кўчага чиқиши мумкин, лекин эрининг уйида тунаши лозим.

Иддада ўтирган аёлнинг уйи бузилиб кетадиган бўлса ёки иддадаги аёл меросхўрлар томонидан мажбуран чиқарилса ёки ижара ҳақини тўлай олмаса, уйдан кўчиб кетиши мумкин.

Идда ўтирганда боин талоқ ёки уч талоқ бўлган хотин ва эр ўртасини тўсувчи тўсиқ ёки парда бўлиши лозим. Эр фосиқ бўлса, парда бўлса ҳам аёл бошқа ерга кўчиши мумкин.

Идда пайтида эр-хотин ўртасини тўса олувчи ишончли бир аёл бўлгани яхши. Агар идда ўтирган жой эр-хотинга торлик қилса, хотин у ердан чиқиб кетиши мумкин. Лекин эр чиқиб кетгани яхшироқ. (Манбалар: “Ҳидоя”, “Ихтиёр”).
Ҳозирги кунда иддага боғлиқ воқеликдаги хатолар шуки, кўпинча талоқ қилган эр хотинни болалар билан қўшиб уйдан ҳайдаб чиқаради ва уларни моддий таъминотдан бутунлай узиб қўяди. Ваҳоланки, болаларни таъминлаш эрнинг доимий бурчи ҳисобланади. У хотинини иддаси чиққунча уй-жой ва нафақа билан таъминлаши керак. Мана шу таъминотлар қилинмаса, эр шариат ҳукми билан гуноҳкор бўлади.

Баъзида, талоқ қилинган хотин эрга бўйсунмай кўчага чиқиб кетади, идда пайтида зийнатланиш қайтарилганига қарамай пардоз-андозини тарк этмайди. Минг афсуски, баъзи ҳолларда идда тугамай бошқасига эрга тегиб кетиш ҳоллари ҳам учрамоқда. Ваҳоланки, иддани ичида қилинган никоҳ боғланмайди ва уларнинг келгусидаги алоқалари зино ҳисобланади. Бунинг ортидан кўплаб фасод ишлар юзага келади ва аёл қаттиқ гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати


Каналга уланиш учун👇👇
https://t.me/+825UVQVnwPQxNzgy


Forward from: Bayon.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
НАМОЗДА “ОМИН”НИ ЖАҲРИЙ АЙТАМИЗМИ ЁКИ МАХФИЙ?

Зангиота тумани бош имом-хатиби Илёсжон домла Шокиров

Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент вилояти, Зангиота тумани вакиллиги.


@BAYON_UZ


Forward from: Fitrat.uz
#сохта_салафийларга_раддия

"Уламоларнинг ягона фикрига кўра, жавробнинг матоси сув сизиб кирадиган даражадаги юпқа бўлса, уларга масх тортиш мумкин эмас".

✍🏻 Аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ

📚"Бадойи санойи" китоби

Изоҳ: Жавроб — араб тили луғатларида пайпоқ экани қайд этилган. Бугунги кундаги пайпоқларнинг барча турига хоҳ қалин хоҳ юпқа бўлсин масҳ тортиб бўлмайди. Агар кимдир ҳозирги юпқа пайпоқларга масҳ тортаётган бўлса, имом Абу Ҳанифа ва у зотнинг икки шогирдлари ҳамда имом Молик, имом Шофеий, имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг мазҳабларига кўра унинг таҳорати дуруст бўлмайди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


#КАҲФ_СУРАСИ

ШАЙХ МУҲАММАД СИДДИҚ МИНШАВИЙ

Ҳофиз Абу Бакр ибн Мурдавайҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким «Каҳф» сурасини Жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки Жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар.


Каналга уланиш учун👇👇
https://t.me/+825UVQVnwPQxNzgy


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ

1. Жума учун ғусл қилиш.

عَنْ حَفْصَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «عَلَى كُلِّ مُحْتَلِمٍ رَوَاحٌ إِلَى الْجُمُعَةِ، وَعَلَى كُلِّ مَنْ رَاحَ إِلَى الْجُمُعَةِ الْغُسْلُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.
 
Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Ҳар бир эҳтилом бўлувчига жумага бориш лозимдир. Ҳар бир жумага борувчига ғусл лозимдир», дедилар».
Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.

Афзали – намозга яқин қолганда ғусл қилиш. Аслида ўша куннинг тонги отганида қилса ҳам бўлади.

2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.

عَنْ سَلْمَانَ الْفَارِسِيِّ جَابِرِ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا يَغْتَسِلُ رَجُلٌ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَيَتَطَهَّرُ مَا اسْتَطَاعَ مِنْ طُهْرٍ، وَيَدَّهِنُ مِنْ دُهْنِهِ، أَوْ يَمَسُّ مِنْ طِيبِ بَيْتِهِ، ثُمَّ يَخْرُجُ فَلَا يُفَرِّقُ بَيْنَ اثْنَيْنِ، ثُمَّ يُصَلِّي مَا كُتِبَ لَهُ، ثُمَّ يُنْصِتُ إِذَا تَكَلَّمَ الْإِمَامُ، إِلَّا غُفِرَ لَهُ مَا بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْجُمُعَةِ الْأُخْرَى». قَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ: وَزِيَادَةُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ، وَيَقُولُ: إِنَّ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ. وَأَبُو دَاوُدَ بِلَفْظِ: «مَنِ اغْتَسَلَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ، وَلَبِسَ مِنْ أَحْسَنِ ثِيَابِهِ، وَمَسَّ مِنْ طِيبٍ إِنْ كَانَ عِنْدَهُ، ثُمَّ أَتَى الْجُمُعَةَ فَلَمْ يَتَخَطَّ أَعْنَاقَ النَّاسِ، ثُمَّ صَلَّى مَا كَتَبَ اللهُ لَهُ، ثُمَّ أَنْصَتَ إِذَا خَرَجَ إِمَامُهُ حَتَّى يَفْرُغَ مِنْ صَلَاتِهِ، كَانَتْ كَفَّارَةً لِمَا بَيْنَهَا وَبَيْنَ جُمُعَتِهِ الَّتِي قَبْلَهَا». 

Салмони Форсий розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор киши жума куни ғусл қилса, имкон қадар тозаланса, (соч-соқолини) мой билан мойласа ёки уйидаги хушбўй нарсадан суриб, сўнг (масжидга) чиқса ва икки кишининг ўртасидан оралаб ўтмаса, сўнгра насиб қилинганича намоз ўқиса, кейин имом сўзлаганда жим қулоқ солса, унинг бу (жума) билан нариги жума орасидагилари (гуноҳлари) албатта мағфират қилинади», дедилар».
Абу Ҳурайра: «Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди».
Икки шайх ривоят қилишган. 

Абу Довуднинг лафзида: 
«Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасига туртмаса, кейин Аллоҳ унга битган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорот бўлади», дейилган.

4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ جَابِرِ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنِ اغْتَسَلَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ غُسْلَ الْجَنَابَةِ، ثُمَّ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الْأُوْلَى فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ بَدَنَةً، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الثَّانِيَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ بَقَرَةً، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الثَّالِثَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ كَبْشًا أَقْرَنَ، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الرَّابِعَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ دَجَاجَةً، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الْخَامِسَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ بَيْضَةً، فَإِذَا خَرَجَ الْإِمَامُ حَضَرَتِ الْمَلَائِكَةُ يَسْتَمِعُونَ الذِّكْرَ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Ким жума куни жанобат ғуслини қилса, сўнгра биринчи вақтда борса, худди (Аллоҳга) битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек бўлади. Ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек бўлади. Ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар зикр(хутба)ни эшитишга ҳозир бўладилар», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди


Каналга уланиш учун👇👇
https://t.me/+825UVQVnwPQxNzgy


“АЛЛОҲ ТАОЛО УНИНГ ГУНОҲЛАРИНИ ДЕНГИЗ КЎПИГИЧА БЎЛСА ҲАМ, КЕЧИРИБ ЮБОРАДИ….”

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади », дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)
Анас родияллоҳу анҳудан, Ибн Сунний ривоятлари.

Каналга уланиш учун👇👇
https://t.me/+825UVQVnwPQxNzgy


АБДУРРАҲМОН ИБН АВФ ЖАННАТГА ЭМАКЛАБ КИРАДИМИ?

CАВОЛ:

Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу ҳақида: “У киши жаннатга эмаклаб киради”, деган ҳадис саҳиҳми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Абдурраҳмон ибн Авф ал-Қураший (580-656 м.й.) розияллоҳу анҳу Ислом динини биринчилардан бўлиб қабул қилган саккиз мусулмондан бири. Ҳабашистонга, кейин эса Мадинага ҳижрат қилган. Тириклигидаёқ жаннатга кириши башорат қилинган ўнта саҳобийдан бири.
Абдурраҳмон ибн Авф Пайғамбаримиз алайҳиссалом даврларидаги барча ғазотларда иштирок этганлар. Жумладан, “Бадр”, “Уҳуд” ва “Ҳандақ” ғазотлари, “Байъатур ризвон”да қатнашдилар. Аллоҳ таоло "Бадр” ғазоти ва “Байъатур ризвон”да қатнашган саҳобалардан рози бўлгани ва мағфират қилгани ҳақида Қуръони каримда очиқ баён қилган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Табук ғазотида Абдурраҳмон ибн Авфга иқтидо қилиб намоз ўқиганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом иқтидо қилган кишилар ҳам саноқли зотлардир.

Умар розияллоҳу анҳу ўлими олдидан, ўзидан кейин халифа сайлаш учун олти кишилик кенгаш туздилар. Абдурраҳмон ибн Авф ўша кенгаш аъзоси эдилар.
У зот Аллоҳнинг фазли билан ниҳоятда бой киши бўлганлар. Жуда саҳоватли ва молни ўз ўрнига сарфлар эдилар. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан кейин мўминларнинг оналарига кўп эҳсон қилганлар.
У зот 32 ҳижрий йилда вафот этдилар, жанозаларини Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ўқидилар, Бақиъа қабристонига дафн қилиндилар.

Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг жаннатга эмаклаб кириши ҳақида баъзи ривоятлар етиб келган. Жумладан: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир куни Оиша розияллоҳу анҳо уйларидан Мадинадаги шовқинни эшитиб, "Бу қандай шовқин?" деб сўрадилар. Шунда: "Абдураҳмон ибн Авфнинг етти юзта туядан иборат карвони Шомдан юкларни олиб келяпти", дейишди. Мадина шаҳри карвон овозидан ларзага келди. Шунда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Абдураҳмон ибн Авфни жаннатга эмаклаб кираётганини кўрдим”, деганларини эшитганман", дедилар.

Бу гап Абдураҳмон ибн Авфга етиб борди. У: “Қодир бўлсам тик турган ҳолда кираман” , деди-да, карвонни устидаги моллари билан Аллоҳ йўлида тарқатиб юборди”.

Ушбу ҳадисни Имом Аҳмад ва Имом Табароний ривоят қилган бўлиб, муҳаддис уламолар унинг тўқима ҳадис эканини айтганлар. Жумладан Имом Аҳмад: “Ушбу ривоят ёлғон ва мункардир. Унинг ровийларидан Аммора ибн Розон мункар ҳадисларни ривоят қилади”, деган. Имом Ибн Жавзий ва аллома Мулла Али Қори: “Тўқима ривоят”, дейишган (манба: "Асрорул марфуа фил-ахбарил мавзуа" китоби).

Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Шабийб санади ила мазкур ривоятга ўхшаш бошқа ҳадис ривоят қилган бўлса-да Имом Насоий, Имом Дорақутний ва бошқа муҳаддис уламолар уни ҳам заиф ва ҳужжатга яроқсиз эканини айтишган (манба: "Мажмауз-завоид ва манбаул-фавоид" китоби).
Ибнул Имод Ҳанабалий бу борада бундай дейди: “Абдурраҳмон ибн Авф бойлиги сабабли жаннатга эмаклаб киради", деган ривоятларнинг асоси йўқ. Шундай зот жаннатга эмаклаб кирса, бойлиги сабабли жаннатга кириши кечикса, унда ким пешқадам ва тўғри юриб жаннатга киради?!” ("Шазаротуз заҳаб" китоби).
Демак, Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг шаънларига тўғри келмайдиган бу каби ривоятларни айтиб юриш тўғри бўлмайди. Аллоҳ таоло у кишидан рози бўлсин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати


Каналга уланиш учун👇👇
https://t.me/+825UVQVnwPQxNzgy

20 last posts shown.