Икром ИСКАНДАР шеърлари


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Ушбу канал орқали Икром ИСКАНДАР шеърлари билан танишиш, шоир ижодидаги янгиликлардан биринчилардан бўлиб бохабар бўлиш имконига эга бўласиз.

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


* * *
Саҳардан кечга довур
қувончга тўлиб-тошган
ташна вужуди билан
баҳра олар қуёшдан.

Қуёш билан бирга у
осмонларда сайр этар –
тонгда тутганча қўлин,
кунботар қадар кетар,
чопқиллайди, бу висол
юрагига завқ солар,
унга ҳеч ғала-ғовур
ва тиқилинч автолар.
Кун ботганда қоронғу
ўйлар ўртаб кўксини,
катта кўча бўйидан
қайтар экан ўксиниб,
таққа қотар ва ногоҳ
тасаввурга қоришар –
кун акси кўз ўнгида
чироқ каби ёришар...

Сен кетганда соғинчинг
қадалгандай юракка,
шаҳарнинг чироқлари
уйқу бермас теракка.

© Икром ИСКАНДАР


 
***
Оқшом. Оқади оқ шам.
Тун – тан. Ёғду – қон, қонар.
Оқшом. Оқади оқ шам.
Силқиб, порлаб қон ёнар –
Охир ўчарми, оҳ шам...
 
Охир ўчарми, оҳ шам!
Бир ҳажр мажруҳ тун каби.
Оқшом. Оқади оқ шам.
Қонар мисли шам бир сабр...

Оқшом. Оқади оқ шам.
 
Икром ИСКАНДАР


Forward from: Koʻngil ozodadur...
Бугун жуда шеър ўқигим келди. Ўзимга ёққан сатрларни сизга ҳам улашдим.

Азим Суюн

Абдулла Шер

Икром Искандар




Forward from: Koʻngil ozodadur...
Сиз —
баҳор кўксида очилган гулсиз.

Икром Искандар


Forward from: Koʻngil ozodadur...
Кўзларинг
ёшлар тўкади —
сени тўкади
бу ёшлар.

Икром Искандар


Forward from: Koʻngil ozodadur...
Ишқинг чашмасидан ичган сайин
ташналигим ортар ҳаётга.

Икром Искандар


Forward from: Koʻngil ozodadur...
Тупроққа
Сув
Сингари
Сингар
Меҳнат.

Икром Искандар


Forward from: Koʻngil ozodadur...
Дил бандини тортар мунг,
билмам қайга етаклар?
Юрагимни силкитсам,
тўкилади эртаклар.

Икром Искандар


Forward from: Koʻngil ozodadur...
Бутун умрим сенинг ёнингдан ўтдим.
Хаёлинг олишга етмади умрим —
бир оний лавҳадай ёдингдан ўтдим.

Икром Искандар


Forward from: Koʻngil ozodadur...
тунларингиз тунларимдан осойишта...

Икром Искандар


Forward from: Koʻngil ozodadur...
қароғингда қотди икки дона дур...

Икром Искандар


Forward from: Koʻngil ozodadur...
...га деганим

Дунё одил эмас —
(шаванда тусда эсада каслари)
эси пастлари
ўзларини одил ва доно чоғлаб
юрагингга зарба бермоққа уста,
гарчи, кўринса-да, мулойим, содда,
уларнинг макрли жилмайишига
қарши жиноятлар мажмуасида
на бирор банд бордир, на бирор модда —
дунё одил эмас...

Икром Искандар


Forward from: Koʻngil ozodadur...
Термуламан — нигоҳларим семирар.

Икром Искандар


Forward from: Koʻngil ozodadur...
Дашту саҳроларни мен кездим пою пиёда,
ҳамроҳ тополмадим лек умидимдан зиёда.

Икром Искандар


Forward from: Koʻngil ozodadur...
Кўзларинг ёмғирдан ҳўлмишми?

Икром Искандар


Forward from: Koʻngil ozodadur...
Тонг-саҳарда юзинг ювган
кўзларимдай бедор сувга
юрагимни чайиб олдим...

Икром Искандар


Forward from: Koʻngil ozodadur...
Ҳадемай кутилган ёр — келиб қолади баҳор!

✍ Икром Искандар




Forward from: Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Туйғу

Ишқим айта олмасдан сенга,
қизараман ҳар гал лоладай,
ёдлаб келган шеърин доскада
айта олмай қолган боладай.


Шеър: Икром Искандар
🎨 Рассом: Фаррух Авелов

❤️‍🔥 Қайрағоч соясида... Ҳар бир ошиқ-маъшуқнинг ўз дарахти, ўз севги тарихи бўлади. Гўё муҳаббатимиз гуллаб-яшнайверсин дегандай. Видеони кимга юборишни биласиз-а?


Yoshlar kundaligi

20 last posts shown.