Posts filter


Forward from: IT Ladies Uzbekistan
"IT sohasi men uchun ushalmaydigan orzu kabi edi", — deydi mutaxassisligi ingliz tili o'qituvchisi bo'lgan Dilnoza Umurova

IT sohasiga bo'lgan kuchli qiziqish uni doimiy ravishda o'z ustida ishlab, turli zamonaviy kasblarni o'rganishga undagan.

Bugun Dilnoza frontend (HTML, CSS, Figma, Photoshop), backend (Golang, Git, Bash, Linux, SQL, NoSQL) kabi yo'nalishlarni mukammal o'rganib, hozir faoliyat yuritmoqda.

Shuningdek IBM Devops& Software Engineering hamda Google Project Management yo'nalishda o'qishni boshlagan.

Dilnoza bosib o'tgan yo'li haqida:

📹https://www.youtube.com/watch?v=Xt0dK-l7u5U


Бугун биз юқори технологиялар оламига ақл, истеъдод ва гўзалликни ўзида мужассам этган ажойиб қиз Нодира Иброгимованинг нигоҳи билан қарадик. У ўзида билим ва ижодкорликни уйғунлаштириб, ҳаётимизни инновациялар ёрдамида ўзгартиришни мақсад қилган қизлардан.

Нодира билан технологиялар оламига босиб ўтган йўли, севимли лойиҳалари, шунингдек, технологияларнинг жадал ривожланиши ва одамларга ғамхўрлик ўртасидаги мувозанатни қандай сақлаш мумкинлиги ҳақида суҳбатлашдик.

Ушбу учрашув IT фақат алгоритмлар ва коддан иборат эмаслигини, шунчаки дунёни яхшироқ қилиш истаги билан технологиялар ёрдамида дунёни ўзгартириш мумкин бўлган энг дадил ғояларни амалга ошириш мумкинлиги ҳақида бўлди.

Нодиранинг ҳикояси - бу IT соҳасидаги ақлли қизлар илҳомлантиришга, стереотипларни йўқ қилишга ва тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлишга қодирлигининг яна бир исботи.

Нодира билан суҳбатни тез кунда эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳозирча эса мана шу эсдалик учун тушган суратимиз.


Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани ҳокими Шерзод Ашуровни болалар илмини қўллаб-қувватлашда биринчи рақамли ҳокимлардан деб биламан.

Куни кеча Олимпиадалар ташкил қилиш бўйича мен билган энг зўр мутахассис, KHISO математика Олимпиадаси асосичиси Сардор Базарбаев билан у ташкил қилган янги Ал Хоразмий Халқаро мактабида бўлдим. У билан қилаётган ишлари хусусида узоқ суҳбат қурдик.

Шунда Ғиждувон туман ҳокимлиги билан биргаликда математика фанидан Олимпиада ташкил қилгани ҳамда Шерзод Ашуров Бухоро бўйича энг яхши натижа кўрсатган ўқувчининг ота-онасига Дубайга бепул саёҳат қилиш имкониятини тақдим этаётгани ҳақида айтиб қолди👏👏👏

Халқ таълими тизимида фаолият юритаётган вақтимда ҳам бу ҳокимнинг ишлари ҳақида кўп ёзганман. Тўғриси, Ғиждувон ҳокими Шерзод Ашуровни шахсан танимасамда уни илмни қўллаб-қувватлаш, мактабларда таълим сифатини ошириш, ўқитувчилар салоҳият ҳамда ота-оналар масъулиятини ошириш орқали болаларни илмга қизиқтираётгани учун жуда ҳурмат қиламан.

Ёдимда 2022 йилда Ғиждувон ҳокимлиги энг фаол мактаб директорларига хорижга бепул саёҳат йўлланмасини берган эди. Бундан ташқари китоб ўқиган ўқувчиларга Ўзбекистон шаҳарларига бепул саёҳатлар, бепул репетиторлар ҳаммаси шу туманда амалга оширилаётган таҳсинга сазовор ишлардан деб биламан.

Шу ўринда эса Шерзод Ашуровдай таълимга бефарқ бўлмаган, фидойи ҳокимларимиз сафи кенгайишини истардим, ана шунда шубҳасиз жойларда таълим сифати кўтарилади.


Ўтган ҳафта охирида Нигора Акилова билан Адлия вазирлигининг Медиа марказида меҳмонда бўлдик. Суҳбатимиз АйТи соҳасидаги аёл ва қизлар мавзусида бўлди.

Бир неча йил олдин АйТи соҳаси асосан "эркакларники" эди, аммо 2021 йилдан бошлаб вазият ўзгарди - бу ерга кўпроқ аёллар кела бошлади. Ва бу барқарор тенденцияга айланди. Ҳозирги вақтда, турли маълумотларга кўра, аёл айтичилар ушбу соҳада банд бўлганларнинг учдан бир қисмини ташкил қилади.

Сизнингча, аёллар IT-лойиҳаларидаги ролларини қанчалик аъло даражада уддалашмоқда деб ўйлайсиз?

Шу мавзуда интервью бериш истаги туғилган бўлса албатта менга мурожаат қилинг, биргаликда таҳлил қиламиз: @LayloRustamova


Шахлога устози инглиз тилида об-ҳаво маълумотларини видео тарзида тайёрлаш вазифасини берибди.

Бир ўқ билан 2 қуён болани ҳам камера олдида тушига ўргатиш ҳамда инглиз тили гапириш даражасини яхшилаш, устозига раҳмат. Мени кузатувчилар орасида ўқитувчиларим кўп. Сиз ҳам ўқувчиларингизга шу тарзда бирор мавзуни вазифа қилиб берсангиз бўлади, албатта боланинг гаджети борлигига қараб, ўзида бўлмаса ота-онасиникига ёзиб олса ҳам бўлади.

Кейин видеолар билан изохда бўлишсангиз кўриб ҳурсанд бўлардим😊

Дарвоқе, қизларимга Шахсий имиджни болаликдан ривожлантириш учун ижтимоий тармоқларда, хусусан Linkedin'да саҳифа юритиб боришни айтганман. Ҳозирча бу ишни Телеграм мессенжерида уддалашяпти. Шундай видеоларини Шахло Телеграмига жойлаб боради.


Forward from: Мир глазами Шахло✨
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Погода на завтра на английском)☺️


Forward from: IT Community of Uzbekistan
📣 Внимание всем подросткам в IT!

Не позволяйте возрасту ограничивать ваш потенциал в технологиях!
С радостью представляем наш новый проект специально для вас: ITTeensPodcast 🎙 с нашей самой юной волонтёркой Шахло Тулкинжоновой. ✨

В первом эпизоде Шахло и Шавкат Каримов обсудили важные темы, такие как роль женщин в IT 👩‍💻, глобальные цели 🌍 и будущее IT Community of Uzbekistan. Они также поделились детскими мечтами и вдохновляющими историями. Интервью прошло на русском языке.

Хотите вдохновить своих младших братьев и сестёр или собственных детей стать будущими звёздами IT? Тогда обязательно посмотрите этот выпуск вместе с ними!

💬 Делитесь своими предложениями по кандидатам для следующих гостей в комментариях!

#ITTeens


Ҳурматли эркаклар ва жондан азиз ўғилларимиз!

Мардлик ва жасорат байрами саналган — Ватан ҳимоячилари куни барчангизга муборак бўлсин!

Сизларга ҳар доим кучли ҳамда қатъиятли бўлиб қолишингизни, ўз кучингизга ишонишингиз, ҳар қандай вазиятда барча муаммоларни моҳирона ҳал эта олишингиз ва ҳар қандай ҳаётий тўсиқларни енгиб ўтишингизингизни тилайман.

Бу кун сиз – бизнинг таянчимиз, ҳимоямиз ва ғуруримиз эканлигингизни яна бир бор ёдингизга солсин.

Сизларга мустаҳкам соғлик, узоқ умр ҳамда оилавий ҳотиржамлик, бошлаган ишларингизда омад ва зафарлар ёр бўлсин, Аллоҳим ҳамиша Сизни қўлласин, биз сизларга ҳамиша суяниб яшаймиз!

Чексиз ҳурмат билан,


“Ишлагим келади аммо иш йўқ, айбим ногиронлигимми?”

Ўтган ҳафтада Буйрак етишмовчилиги хасталиги билан касаллангани сабабли доимий равишда гемодиализ (Гемодиализ - бу Сунъий буйрак аппарати ёрдамида ўткир ва сурункали буйрак этишмовчилигини даволаш) оладиган журналист Фотима Уктамованинг шундай мазмундаги постлари эътиборимни тортди.

Ҳудди шу куни нодавлат нотижорат IT таълим Уюшмамиз IT Education Association томонидан амалга оширилаётган “Ўзбекистонда IT ва рақамли таълим ландшафтини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида PR бўлимига ёрдамга қўшимча бир нафар ходим олишимиз мумкинлигини айтишганди...

“Нимага шу ходим Фотима опа бўлмаслиги керак?” деган фикр келди ҳаёлимга. Тўғри, Фотима опа Фарғонада яшайди, лекин биз IT ёрдамида инсонлар исталган ердан туриб ишлаш имкониятига эгалиги ҳақида гапиряпмизку. Нега Фотима опага ҳам шундай имконият бермаслигимиз керак дедим. Хуллас IT таълим Уюшмаси раҳбарияти билан келишган ҳолда, Фотима опага масофадан ишлаш имкониятини бериб, улар билан Меҳнат шартномасини туздик.

Фотима опа 2-гуруҳ ногирони бўлишларига қарамай жуда ҳаракатчан эканликларини илк куннинг ўзида кўрсатдилар, ўз ҳудудларида ногиронлиги бор АйТи билан шуғулланаётган шахсларни топиб, улар билан IT сохасининг имкониятлари ҳақида материаллар тайёрлашга киришиб кетдилар.

Хуллас шунақа қилиб, Фотима опа Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан IT таълим Уюшмаси ННТга ажратилган Ўзбекистонда ахборот технологиялари ва рақамли таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилган Грант лойиҳасининг бир қисмига айландилар.
Мазкур Лойиҳа келажакда ёшларнинг IT саводхонлигини ошириш, малака ошириш имкониятларини яратиш, шунингдек, қишлоқларда яшовчи ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлашни назарда тутади. Лойиҳанинг дастлабки босқичида ҳудудларда IT саводхонлиги ва кўникмалари бўшлиқларини таҳлил қилиш, бунда мақсадли аудитория сифатида ёшлар, қишлоқ аҳолиси, аёллар ва қизлар, кам таъминланган оилалар, ногиронлар қамраб олинади.

Фотима опа билан ҳамкорликдаги фаолиятимиз кўнгилдагидек бўлади деб умид қиламиз. Агар атрофингизда Фотима опанинг қаҳрамонларига айланиши мумкин бўлган IT билан шуғулланаётган инсонлар бўлса биз билан бўлишинг. Биз IT'нинг чексиз имкониятлари барча учунлигини кўрсатмоқчимиз.


Мактабларда таътил бошланди дегунча, мен ишхонага ўз вақтида етиб боришим жуда қийин масала бўлиб қолади. Жуда ўзимни бўш қўяман! Ва бу фақат менда кузатиладиган ҳолат эмас, аксарият боласи мактабга қатнайдиган ҳамкасбларимда шундай, мактаб даврида иш вақтидан ярим соат олдин келадиган ходимлар таътилда албатта кечикишни бошлайди😊

Нимага бундай?

Ўйлаб қарасам, мактаб нафақат ўқувчиларни балки ўқувчи атрофида борки барчани ИНТИЗОМЛИ қилар экан!

Интизом эса раҳматли бувамлар айтганларидай ҳар қандай ишда энг асосий омил саналади.

Сизда ҳам шундайми?


42 кунда Дастурлашни ўрганиш имконияти ҳақида Google компаниясида дастурчи сифатида фаолият юритаётган ўзбек йигити билан Кун.уз нашри интервью қилган.

👩‍💻Буни дастурчиликка қизиқадиган ўқувчиларингиз ёки фарзандларингиз билан бўлишишни тавсия қиламан.


Forward from: IT Education Association
Yoshlarni Google, Amazon va Facebook tajribasida dasturchilikka o‘qitayotgan o‘zbek dasturchisi

Yodingizda bo‘lsa Toshkentda dasturchilar, texnologiya ishqibozlarini birlashtirgan GDGDevFest dasturchilar festivali bo‘lib o‘tgan edi.

Ushbu Festivalda Google kompaniyasida Software Engineer bo‘lib faoliyat yuritayotgan Azim Po'latov spiker sifatida ishtirok etish uchun O‘zbekistonga kelgandi.

GDGDevFest festivali doirasida Kun.uz nashri jurnalisti Gavhar Ziyodullayeva Azim bilan juda foydali intervyu uyushtirdi.

Unda Google, Amazon va Facebook kompaniyalarida dasturchi sifatida faoliyat yuritgan, dasturlashda 7-yillik tajribaga ega Azim Po‘latov “Dasturlashni 42 kunda o‘rganish” g‘oyasi ostidagi “42.uz” loyihasiga asos solgani, ayni damda esa maktab o'quvchilari uchun yaratayotgan "Maktab" loyihasi haqida so'zlab bergan.

📹Intervyuni ushbu havola orqali tomosha qilish mumkin: https://www.youtube.com/watch?v=nxLMA28pzHs


Мана умримизнинг яна бир саҳифаси ортда қолиб, Янги йил кириб келишига ҳам саноқли онлар қолмоқда.

Кўп ўйладим бу йил мен учун нималар билан ёдда қолгани ҳақида… Йил бошида дунёдаги энг азиз инсоним бувижонимни йўқотдим, шу сабабли минг афсуски 2024 йил мен учун катта йўқотиш билан ёдимда қолди.

Ҳар нима бўлганда ҳам Аллоҳим берган ҳар бир куни неъмат ва синовлари учун ҳам ундан миннатдор бўлиб, хамд айтишимиз керау…

Шу сабабдан кириб келаётган 2025 йилда энг аввало ҳар биримизга яқинларимизни йўқотмаслигимизни, қаторимиздан аритмаслигини сўрайман Яратгандан!

Ҳаётларингиз бахтли онларга тўла бўлсин, оилаларингиздан тинчлик-хотиржамлик файз ва барака аримасин. Фарзандларимиз ва ота-оналаримиз соғ бўлиб юришсин, фарзанд талабларга фарзанд, бахт талабларга эса бахт ато этсин 🤲

Юртимиз тинч бўлиб, осмонимиз мусаффо бўлсин, Яратган Эгам дилингиз тубидаги барча орзу ва мавсадларингизга етказсин🤲

Кириб келаётган Янги 2025 йилингиз хайрли ва барокатли бўлсин!

Ўтаётган 2024 йилда мен билан бирга бўлганингиз учун раҳмат ҳаммангизга!


Ҳар қандай соҳада натижа бу инсон олаётган рағбатга боғлиқ. Бугун АйТи соҳасида ўзининг муносиб ўрнини топиб, ҳам ўзига ҳам жамиятга фойдаси тегаётган аёл ва қизларимиз талайгина. Буни мен шу соҳага келиб гувоҳ бўляпман. 1 йил давомида соҳада фаолият юритаётган жуда ҳам кўп қизлар билан танишишга муваффақ бўлдим. Уларнинг қилаётган ишлари тахсинга лойиқ.

Бугун Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан IT соҳасида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг меҳнатига муносиб баҳо бериш, уларни рағбатлантириш, уларнинг ютуқларини кенг жамоатчиликка таништириш мақсадида “Yulduz Tech Awards” мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир доирасида 2024 йил давомида АйТи соҳасида фаоллик кўрсатган, муваффақиятга эришган қизлар тақдирланди.

Тақдирланганлар орасида IT соҳасида фаолият юритаётган Профессор-ўқитувчилар, Software engineer, лойиҳа менежерларидан тортиб, фрилансинг соҳасида юқори натижаларни қайд этаётган аёл ва қизларимиз бор. Кўтаринки кайфият билан ўтган тадбир бу қизларимизнинг келгуси фаолиятлари учун янада катта мотивация бўлиши шубҳасиз. Биз эса соҳада фаолият юритаётган янги Юлдузларни кашф этишда давом этамиз...

IT соҳасида муваффақиятга эришаётган аёл ва қизларимиз ҳақида IT Ladies Uzbekistan online журнали орқали танишиб боришингиз мумкин https://t.me/ITLadiesUzbekistan


Forward from: IT Ladies Uzbekistan
🏆 IT sohasidagi xotin-qizlar uchun “Yulduz Tech Awards” mukofotlash marosimi

Xotin-qizlarning IT sohasidagi roli yildan-yilga ortib, ular innovatsion yechimlar yaratuvchilari, texnologik loyihalar yetakchilari va raqamli o‘zgarishlarning muhim ishtirokchilariga aylanmoqda.

🌟 IT sohasida faoliyat yuritayotgan xotin-qizlarning mehnatiga munosib baho berish, ularni rag‘batlantirish, ularning yutuqlarini keng jamoatchilikka tanishtirish maqsadida Raqamli texnologiyalar vazirligi tomonidan ilk bor “Yulduz Tech Awards” mukofoti marosimi bo‘lib o‘tadi.

Ushbu tadbir ayollarning IT sohasida yangi marralarni zabt etishiga ilhom beradi va ularning jamiyatdagi o‘rni hamda ta’sirini yanada mustahkamlashga xizmat qiladi.

💬 Shuningdek, tadbir davomida ishtirokchilar uchun qiziqarli IT QUIZ o‘tkazilib, g‘oliblarga esdalik sovg‘alari topshiriladi. QUIZ’da qatnashishni istaganlar quyidagi havola orqali ro‘yxatdan o‘tishlari so‘raladi: https://forms.gle/gnkR9FBAjjhtwdKb9

Tadbir tavsilotlari:
📅 Sana: 24-dekabr
⏰ Vaqt: 10:00
📍 Manzil: Toshkent, Ibrohim Mo’minov ko’chasi, 4, Raqamli texnologiyalar vazirligi binosi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дунё бўйича энг талабгир IT вакансия қайси эканлигини, бугун рақамли бозор қаерга қараб кетаётганини биласизми?


Хўш, ота-оналар фарзандларини IT соҳасига ўқитишдан ёки ёшлар йўналиш танлашдан олдин нималарга эътибор бериши керак?

Дунё бўйича Вакансия эълон қиладиган ТОП 3 та сайтда ҳар куни 10 мингтагача IT вакансия эълон қилинар экан.

Ва вакансиялар орасида ТОП 5 таликда — Data йўналишлар турибди.

Ўзбекистонда 1,5 ой ичида шу соҳада 1500 мингта IT вакансия эълон қилинган экан.

Куни кеча “Мирзо Улуғбек” жамғармаси томонидан ўтказилган Рақамли бозорлар ўсишига бағишланган Конференцияда айнан шу мавзу муҳокама қилинди. Унда MAAB Innovation раҳбари Sherzod Ibragimov чиқиши фойдали бўлди IT йўналишида касб танлаш арафасида турганларга фойдаси тегади деб уни бўлишишга қарор қилдим.


"Ҳар куни ўз устида ишлайдиган инсон орзудаги ҳаётда яшаши мумкин"

Айнан шу сўзлар мени суратда номи кўрсатилган "Не тупи!" китобини ўқиб чиқишга қизиқишимни уйғотди. Korzinka супермаркетига навбатдаги харид учун кирган пайтимда "Форбс" талқини бўйича 2020 йилнинг энг кўп ўқилган китобига кўзим тушди. Жуда ҳам ўқигим келди, лекин ўша пайтда уни харид қилишга имконим бўлмади. Кейин яқинда телефонимга юклаб олган "Яндекс Книги" иловасидан ушбу китобни излаб топдим ва тирбандликда ишдан уйга қайтаётганда уни тинглашни бошладим.

"Не тупи!" мотивацион ва илҳомлантирувчи асар бўлиб, унда муаллиф қўрқув, шубҳалардан халос бўлиш, мақсадларга эришиш ва ўзига бўлган ишончни ривожлантириш бўйича маслаҳатлар беради. Китобдан Инсонни ўз кучига ишонишни, онгимиздаги тўсиқларни ўзгартириш, қўрқувга қарамай ҳаётни ўзгартириш учун ҳаракат қилиш зарурлигини, пул ва муваффақиятни ҳаётга жалб қилиш, ўзини қадрлаш каби қизиқарли ва муҳим фикрларни олиш мумкин.

Хуллас шу китобга бўлган катта қизиқишим баҳонасида Тирбандликда вақтни зое кетказмасдан китоб эшитишни одат қилдим ва ўзимнинг биринчи Аудио китобимни "ўқиб чиқдим". Ҳозирда Бодо Шефернинг "Путь к финансовой свободе" китобини ҳам ўқиб, ҳам тинглаб тугатяпман.
Бугун ҳам "Корзинка"да бир китобга кўзим тушди, ўшани ҳам ўқиб чиқмоқчиман. Бизнинг ишхонанинг ёнидаги IT-Park "Корзинка"да мана шундай китоблар растаси ташкил қилинган. Бунинг учун Zafar Khashimov акага, "Яндекс Книги" учун Яндекс GR Sardor Kadyrov'га алоҳида раҳмат.

Сизга ҳам пиёда ёки автомобилда вақтни зое кетказмай ана шундай иловалардан фойдаланган ҳолда китоблар тинглашни тавсия қиламан.

Орангизда аудикитоб ихлосмандлари бўлса "Яндекс Книги"дан бошқа яна қандай Иловаларни ва китобларни тавсия қиласиз?


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ИЛМИ ОРТИДАН ДУНЁНИНГ 19 ТА ДАВЛАТИГА БИР СЎМ ПУЛ САРФЛАМАЙ БОРГАН ҚИЗ

Шаҳризода Исомитдинова Тошкентдаги Amity университетини "Ахборот технологиялари" йўналиши битирувчиси. У 4 йиллик ўқиши давомида 19 та давлатга турли грантлар ютиб олиб, ўқишга боришга муваффақ бўлган. Шаҳризодани ўқишни битириши билан университетини остонасида Huawei компаниясига ишга таклиф қилишган. Ҳозирда ушбу компанияда фаолият юритади.

Шаҳризода оилада 3 қиз фарзанднинг тўнғичи. Отаси қизларининг таълимига алоҳида куч ва меҳр сарфлайди. Шаҳризоданинг синглиси Америкада Аризона университетида Экономика ва маркетинг йўналишида ТЎЛИҚ ГРАНТ АСОСИДА таҳсил олади. Унинг бир дона ҳам ўғил набираси йўқ бўлган бувижониси Шаҳризодани барча набираларига намуна сифатида кўрсатади.

Тўлиқ интервьюни ушбу ҳаволада кўришингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=gwQJx-rJoXM


"БИЗ БОШЛАДИК!"

Навоий вилояти Кармана туманидаги 19-мактабда 23 йилдан бери Информатикадан дарс берадиган олий тоифали ўқитувчи Nilufar Maxmudova опанинг шундай сторисларига кўзим тушди.

Хўш, Нилуфар опа нимани бошладилар? Ҳар жабҳада фаол бўлган Информатика устозимиз олдиларига катта мақсадлар билан "Бир миллион ўзбек дастурчилари" лойиҳасида ғолиб бўлишни дилларига тугиб қўйган устозларимиздан!

"Бир миллион ўзбек дастурчилари" лойиҳасида ўқувчиларимни Coursera курсларига ўқитишни бошладим, сертификатлар оламиз Худо хохласа, ўқувчи ва ўқитувчиларга кўп ютуқлар қўйилганку, шу ютуқлар учун ҳаракатни бошладик",

— дейди Нилуфар опа.

Дарҳақиқат "Бир миллион ўзбек дастурчилари" лойиҳаси доирасида Uzbekcoders.uz платформасида ўқувчилари юқори натижаларга эришиши учун бугундан ҳаракатни бошлаб юборганлар. Сабаби Нилуфар опа ушбу лойиҳа доирасида юқори натижа кўрсатган ўқитувчилар қандай рағбатлантирилишидан хабарлари бор.

100 нафар ўқитувчилар рағбатлантириш мақсадида 10 миллион сўмдан мукофот пули берилади.

Лойиҳа доирасида 14 та ҳудудда энг юқори натижа кўрсатган ўқувчиларга 700 та ноутбук, Топ-10 нафар ўқитувчилар чет-элга саёҳат, лойиҳа доирасида энг юқори натижа кўрсатган 100 та ўқитувчига 10 млн сўмдан пул мукофотлари берилади.

Бундан ташқари лойиҳа доирасида юқори натижа кўрсатган энг яхши 2 та мактабга Президент совғаси электромобиль берилиши кўзда тутилган!

Сиз ҳам Нилуфар опа сингари ўқувчиларингизнинг замонавий билимларни эгаллашига туртки бўлиш билан ажойиб совғаларга эга бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг!

Лойиҳа ҳақида батафсил маълумотлар https://t.me/uzbekcoders_uzb телеграм канали орқали тақдим этиб борилади.

Бу хабарни ўзингиз таниган Информатика фани ўқитувчиларига юбориб қўйинг!

Хўш, орангизда Нилуфар опа сингари Информатика устозлари борми?



20 last posts shown.