ИЖОД ТАРАННУМИ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира ва ёзувчи Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


#Ҳаётий ҳикоя
СЕН ҚОДИРСАН

1977 йилда Америкалик Лора Шолтз исмли 63 ёшли кампир набирасининг қўлини босиб қолган машинанинг орқа томонини, ёлғиз ўзи кўтариб, уни чиқариб олишга муваффақ бўлади.
Лора оғир атлетикачи эмас эди. Бирор марта спорт залига кирмаган эди. Аксинча, оддий буви эди...
Суяклари оғришидан шикоят қилар, бўғимлари зирқирашидан зорланар эди. Аммо набирасининг қўли машина ғилдираги остида эканлигини кўргач, қаердандир унда куч пайдо бўлди.
Журналист Чарлз Горфильд у билан учрашди. Кампир хафа эди. У билан гаплашишни истамас эди. Журналист унинг хафалиги сабабини билиш учун ялиниб туриб олгач кампир рози бўлди. Зеро кампир мўъжизага ўхшаш ишни бажарган эди. Агар бу ҳолат тасвирга олинмаганида қари кампирнинг машинани кўтарганига ҳеч ким ишонмас эди.
Кампир деди:
“Мен хафаман. Чунки ҳаётим ниҳоясига етиб тугай деб турганида ҳаётнинг сирини кашф қилдим. Агар биз ўз кучимизга ишонсак, ўзимизда рағбат бўлса мўъжизалар яратишга қодир эканмиз. Набирамнинг қўли машина ғилдираги остида турганини кўрган пайтимда уни кўтаришимга ҳеч шубҳа қилганим йўқ. Мен буни машқ қилмаган эдим. Аммо мен мана шу лаҳзада машинани кўтаришимга тамоман ишонган эдим. Ўтган икки кун мобайнида олдинги ҳаётимни кўз олдимга келтирдим. Кўп ишлардан мени муваффақиятсизликдан қўрққаним қайтарган экан. Энди аниқ бўлдики, мен уларга қодир эканман. Аммо ўша пайтда ўзимга ишонмас эдим. Муваффақиятнинг сири кишининг ўзига ишонишидадир!”.
Бу воқеадан оладиган хулосамиз қуйидагича:
Муваффақиятнинг сири кишининг ўзига ишонишида экан.
Ўзинг ёрдам бермасанг, ҳеч ким сени ерга қулата олмайди.
Аксинча, ~ ўзингга ишонмасанг, ҳеч ким сени муваффақият сари етаклай олмайди. Ҳаётдаги йўлимизни ўзимизга бўлган қарашимиз белгилайди!
Шоҳида Нишонова
https://t.me/IJOD07


#ибрат
Бир кишини танирдим.
Ўтмиши нотекис эди...
Кунлардан бир кун у одам ўзгарди, буткул ўзгарди. Ҳунук феълларини ташлади. Кўпчилик ҳайрон қолди. Мен ҳам лол эдим. Барча у ҳақда “Шу-я, наҳот шу одам-а?” дерди.
Бир кун у “ёрилди”, сабабин айтди. “Йўл четида турган қарияни олиб кетдим, раҳмим келди. Манзилга етгач пул бермоқчи бўлди, олмадим. Қўлларини дуога очиб, Омин, келинларингиз аёлингизга, куёвларингиз ўзингизга ўхшаган бўлсин, омин, раҳмат ўғлим, деди-да, тушиб кетди. Мен бундай дуо эшитмагандим. Қарғишдек туюлди, вужудим титраб кетди, шу кундан ич-этим едим. Наҳот куёвларим менга ўхшайди дедим. Ўзимнинг ким эканлигим ҳис қилиб, ўзимдан ҳазар қилдим. Шу-шу, “ишларим”ни ташладим. Олдимдан бирор гуноҳ иш чиқса, фарзандларимга яхшиликни раво кўрдим” деди...

Муҳтарам ўқигувчим, Сизнинг ҳам куёвингиз ва келинингиз ўзингизга ўхшасин!
Қани бир “Омин!” денг...

Салим АЙЮБИЙ
https://t.me/IJOD07


Forward from: Қитмир ҳазиллар
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Телефонга берилиб кетиш оқибати...

👉 @QITMIR_HAZIL


Forward from: Конспект
Яхши сўз сеҳри

Унга хотини деди: "Мендаги сиз ўзгаришни ҳоҳлайдиган барча салбий сифатларни ёзиб берсангиз. Мен аъзо бўлган аёллар жамияти шуни ҳоҳлаяпди."
Эр бир қоғозга ёзди: "Мен хотинимни қандай бўлса шундайлигича севаман. Унда ҳеч қанақа айб кўрмайман".
У букланган қоғозни аёллар жамияти талаб қилганидек хотинига берди.
Эртаси уйига келганида хотини уни бир қучоқ гул билан кутиб олди. Унинг кўзларида шодлик кўз ёшлари жилваланар эди. У эрига деди: "Бу мен учун кутилмаган иш бўлди. Айниқса бу мақтов ёзилган мактубни кўпчиликнинг орасида очганим ..."
Эр айтади: "Хотинимни ўндан ортиқ айблари бор эди. Аммо мен шуни билдимки, у айбларни айтган билан ҳеч қачон муолажа қилиб бўлмас экан".
Қизиғи шуки, унинг хотини етмиш фоизга ўзгарди. Негалигини биласизми? Бу мақтовнинг қарши чиқиб бўлмайдиган сеҳридир. Бу моддийлик баробар бўла олмайдиган санонинг қувватидир.

Айбларни айтиш нафрат, адоват ва саркашликни пайдо қилади. Мақтов эса муҳаббат ва сурур пайдо қилади. Уй ва оилада ижобий энергия ҳосил қилади. Ўз ҳаётингни, хотининг ҳаётини, оиланг ҳаётини қўпол ва чақиб оладиган сўзлар билан булғама!

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Яхши сўз садақадир" , деганлар.

Муҳаммад Ротиб Нобулсий.

@konspektor


Forward from: Ўтмишга саёҳат
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🕖🕗🕘🕙🕚🕛

Тонгни романтик кайфиятда бошлашга нима дейсиз..?

Қиш хам яқин лекин...

Ўтмишга саёҳат!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Коинотта ҳамма нарса ўз вақти соатини кутади.
На гул вақтидан олдин очилади, на қуёш вақтидан олдин чиқади. Сен сабр қил! Сеники бўлган нарса, албатта сенга келади.”
                   
✍🏼Мавлоно Румий

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
      ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
        ВА БАРАКАТУҲУ

      Пайшанба тонги хайрли бўлсин! 21.11.2024
+13°+9°

Тонгингиз шукрга, кунингиз дуолар ижобатига бой бўлсин... Хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилсин!
     
Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!


#Шеърий лаҳзалар...
Кечинма

Тошкент гўзал, Тошкент бетакрор,
Баҳри баҳор, кўркамсан пойтахт.
Сенда қайтмас ёшлик изи бор,
Сенда қолган излаганим бахт.
Чиройингга ҳеч тегмасин кўз,
Кенглигингда кўнглим ҳаваси.
Етмаяпти таърифингга сўз,
Юрак зарбда армонлар саси..
Соғинаман бағрингда ўтган,
Хушбахт, ғамсиз, эрка дамларни.
Энди ёшлик ўтмишга кетган,
Кипригимга осиб намларни...
Сенда доим ҳаприқади дил,
Таниш чеҳраларни излайди.
Аммо нетай нотанишлар мўл,
Бефарқлик кўп... Кўнгил музлайди.
Келгим келмас бориб қолганда,
Эсдаликлар қувончи аро.
Соғинчларим ўлчов олганда,
Юрагимда титрар Бухоро...

19-20 ноябрь 2021 йил.
Моҳигул НАЗАРОВА


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хайрли тун,қадрдонлар!
Тонгнинг соф ҳаволарида,интернет сарҳадларида кўришгунча омон бўлинглар.


#Ҳаётий ҳикоя
ИНТЕРНЕТ ЭНГ ЯҚИН ДЎСТИМДАН АЙИРДИ.

Мен, Шерзод ва Ҳасан энг яқин дўстлар эдик. Учаламиз болаликдан бирга катта бўлдик. Бизни кўрганлар:
– Эгизакларга ўхшайсизлар, ҳамиша бир-бирингизга шундай меҳрибон бўлинг, – деб қўйишарди.
Орадан йиллар ўтди, вояга етдик. Тақдирларимиз бизни турли манзилларга йўллади. Мен Самар­қанддаги, Шерзод Тошкентдаги олий ўқув юртига ўқишга кирдик. Ҳасан эса кира олмади. У ўша кундан эътиборан тайёргарликни кучайтирди.
Биз ўқишни бошладик, бу орада бир-биримиз билан ҳам телефон, ҳам интернетда гаплашиб турдик.
Кунларнинг бирида Ҳасан ўқишга кириш учун интернетдан фойдаланаётганини, бир яхши сайт топиб олганини, у ерда диний адабиётлар борлигини, ривоятлар, ҳадисларни ўқиб, ўзини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олаётганини айтиб қолди.
Шу зайлда кунлар ўта бош­лади. Биринчи семестрни якунлаб, қишки таътилга чиқдик. Ҳасанда ғалати ўзгариш­лар бўлганди. Назаримизда, уни қандайдир кўринмас қўл бош­қараётгандек эди.
– Сизлар нотўғри йўлдасизлар, – деб қолди Ҳасан.
– Нега нотўғри йўлда бўларканмиз? – ҳайрон қолдик Шерзод иккимиз.
– Бу ерда ҳеч нарса бўлмагандек ўтирибсизлар. Ҳижрат қилиш лозим!
– Қаёққа ҳижрат қиламиз? Нега ҳижрат қиламиз?, дедик.
– Куфр давлатида яшаяпмиз. Ҳижрат қилиб, борган жойимизда динни яхши ўрганамиз.
– Сен ўйлаб гапираяпсанми, Ҳасан?! Нега куфр давлати бўлсин? Ота-бобомиз хотиржам намозини ўқияпти, рўзасини тутяпти. Масжид, мадрасалар ишлаб турибди. Бу нима деганинг?
– Сизларни ҳеч нарсадан хабарингиз йўқ. Ўқиш, ўқиш деб юрибсиз. Аслида дунёда нималар бўлаяпти? Ислом динига қувват бўлишимиз керак. Шунинг учун дин йўлида жиҳод қилишимиз лозим!
– Жиҳод деганинг жангми? Нега биз ўзимизга алоқаси бўлмаган юртларнинг урушларига киришимиз керак экан?!
– Бу савобли йўлда шаҳид бўлиш – шараф. Чунки ҳар бир мусулмон ўз ёру биродари, дўстларини исломга, тўғри йўлга чақириши фарз, – дея Ҳасан ўзининг мутаассибона фикрида қатъий туриб олди.
Шерзод иккимиз Ҳасанни ғанимларнинг пуч ғояларига, турли найрангларига алданмасликка ундадик. Ғаламис, бузғунчи кучларнинг ижтимоий тармоқлардаги тузоқларига илиниб қолишдан ниҳоятда эҳтиёт бўлишини ўтиниб сўрадик. Бироқ дўстимиз ўз фикридан қайтмади. “Дўст сўзини ташлама, ташлаб бошни қашлама”, – деган халқ мақоли бежизга айтилмаган экан. Дўс­тона сўзимизга қулоқ солмаган Ҳасан террорчи оқимларга алоқадорликда айбланиб, ҳибсга олинди. Интернетдаги таҳдидлар домига тушиб қолган яқин дўстимиз бизга энди мутлақо бегона бўлиб қолди.

"Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя" китобидан.
https://t.me/IJOD07


#Бу қизиқ!

Эйнштейн билан содир бўлган қизиқ воқеа ...
Жаҳон илм-фани Алберт Эйнштейндан сўнг унингдек истеъдодли олимга гувоҳ бўлмади. Бу хушчақчақ ва қувноқ инсон билан боғлиқ хотира, воқеалар ҳануз эсланади, одамларга кайфият улашиб келади. Шулардан бирини қуйида эътиборингизга ҳавола қиламиз.
*   *   *
Бир куни Принстон шаҳридан поездга ўтирган Эйнштейннинг ўриндиғи бирпасда қўлёзма қоғозларга кўмилди. Поезд қўзғалгач, чамаси бир соатдан сўнг чипталарни текширувдан ўтказаётган вагон кузатувчиси қисқичини ўйнаганча олимнинг ёнида ҳозир бўлди.
Эйнштейн чиптасини кўрсатиш учун қўлини нимчанинг чўнтагига тиқди. Чипта бу ерда йўқ экан. Сўнг олим ўрнидан қўзғалиб шимнинг чўнтакларини ковлади. Бу ердан ҳам чипта чиқмади. Шошиб қолган Эйнштейн чарм сумкани қўлига олди. Йўқ!
Олим бир оз хижолат бўлиб кузатувчига қаради, сўнг ён-веридаги қоғозларни титкилай бошлади. Шу вақтгача безрайиб турган кузатувчининг нигоҳида хайрихоҳлик пайдо бўлди.
"Жаноб Эйнштейн, мен сизни танийман! Биз барчамиз сизни жуда яхши биламиз, чипта сотиб олганингизга ҳам шубҳам йўқ. Қайғурманг, ҳаммаси жойида!"
Олим маъноли нигоҳи билан унга миннатдорчилик билдирди.
Кузатувчи йўловчиларнинг чиптасини текширишда давом этар экан, бир фурсатдан сўнг буюк олимнинг тиззалаганча ўриндиқ остини кўздан кечираётганига гувоҳ бўлди. Кузатувчи шоша-пиша орқасига қайтди ва Эйнштейнни тинчлантиришга уринди.
"Доктор, сизни яхши танийман! Чипта муаммо эмас. Шарт ҳам эмас. Биламан, сиз чиптасиз чиқмайсиз," кузатувчининг овози хижолатомуз эди.
Эйнштейн қўлларини ўриндиққа тираганча кузатувчига жиддий қиёфада қаради.
"Ўртоқ, мен ҳам ўзимнинг кимлигимни жуда яхши биламан. Бироқ, ҳозир чиптани топмасам бўлмайди! Чунки қайси шаҳарга бораётганимни унутиб қўйдим!"
Масала ўзи ўйлаганидан ҳам жиддий эканини тушунган вагон кузатувчиси Эйнштейнга кўмаклашиш учун беихтиёр ўриндиқ остига энгашди.

Shukhrat Sattorov таржимаси ва талқини
https://t.me/IJOD07


#Шеърий лаҳзалар
🍃  Дедим:- Агар чанг бўлмаса, бўлмаса ғубор,
  Юзга ҳам кирарди ҳазрати инсон!
  Деди:- Демак, кўпга айтгин бу зарур гапни,
  Ўзинг ҳам кўчани чангитма, ўғлон!

🍃  Дедим: - Агар ғийбат, ҳасад, бўлмаса,
  Одам минг ёшларга кириши тайин!
  Деди: - Тўғри айтдинг, бу ҳам ҳақиқат,
  Илло, яшай билгин ғийбат қилмайин.

🍃  Дедим: - Бўлмаса гар ёмон одамлар,
  Яхшилар минг ёшга кирарди  тайин.
  Деди: - Яхши қадрин ошириб борсак,
  Ёмон камайгайдир мавриди сайин.

🍃  Дедим:- Нафс бўлмаса агар одамлар
  Кўзи тўқ бўларди, яшарди кўпроқ.
  Деди:- Кўз бор экан, назари тушар,
  Уни фақат бир кун тўлдирар тупроқ.

🍃  Дедим:- Бўлмасайди агарда ажал,
  Минг ёш тегардими ҳар бир кишига.
  Деди:- Майли, орзу қилавер, лекин
  Фақат аралашма асло Худо ишига.

✍🏻Фармон Тошев.
https://t.me/IJOD07


#Таскин


Атрофимда ғийбатчилар, душманлар кўпайгани мени хавотирга солиши мумкин – муҳофаза юзасидан, аммо хафа қила олмайди. Зеро, буюк шахс майдонга чиққанини унга қарши кўплаб калтабинлар бирлашиб ҳужумга ўтишидан билиш мумкин!
😍😍😍😍😍😍😍


Forward from: ТУРФА ОЛАМ 🌎
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇸 АҚШ, Ёсемите миллий боғи

⛰ Бу ноёб экологик тизимда зич ўрмонлар, бетакрор қоялар, асрлик улкан дарахтлар, шунингдек, турли-туман ўсимлик ва ҳайвонот дунёси бор.

Манзарадаги ўзбек акамиз бўлади, бир пайтлар каналга жойланг деб юборгандилар.

👉 @turfa_olam


#ЎГАЙ ОНА
(Онлайн қиссанинг давоми)
Учинчи фасл,5 қисм

Озода икки кундан кейин қизига қўнғироқ қилди ва Сакина аммаси қимматбаҳо мато сотиб олиб,Бухорога жўнатганини эшитди.Август ойининг ўрталарида йўлкирага етарли пул тўплангач,Озоданинг ўзи ҳам Бухорога,она юртига  қайтди.
  Бухорога қайтганидан кейин Озода ўзи учун доимий иш қидирди.Бошида синглиси Шаҳзода билан пишириқ пишириб сотиб,бунинг орқасидан  жуда кам фойда кўргани сабаб бирор аниқ иш топмаса бўлмаслигини тушунди.Россиядан ишлаб келган пулларининг ҳам таги кўриниб қолган,янги ўқув йилида болаларига керакли ўқув формаси ва ўқув қуроллари сотиб олишга сарф бўлган эди.Унга ҳар йили ёрдам берадиган тутинган укаси каби бўлган Баҳриддин ҳам Тошкентга,яхши бир лавозимга кўтарилиб кетган эди.Жигарларидан эса доимгидек нажот ҳам ёрдам ҳам  йўқ эди.
  Озода иш қидиришга жиддий киришди.Худди шу кунларда Баҳриддиннинг ўзи қўнғироқ қилиб қолди.Баҳриддин ҳол-аҳвол сўраш асносида Озоданинг иш топган ё топмаганлиги ҳақида сўради.
  –Иш тополмаяпман,-деди Озода хўрсиниб.-Нимагадир Россияда ишлаб келганларга давлат корхоналаридан иш топилиши қийин бўляпти.
–Озода опа,аммамни ўғлиям ҳозир Бухорода ишлаяпти.Вилоят солиқ қўмитаси раҳбари лавозимида.Хоҳласангиз гаплашиб кўраман,-деди Баҳриддин.-Уларда солиқ соҳасида чиқадиган газета бор.Кейин яна матбуот хизмати раҳбарлиги бор.
–Яхши бўларди,-деди Озода.-Тўғриси,рўзғор ва болалар билан қийналяпман.
–Озода опа,сизга ўзи бошқа масалада қўнғироқ қилятгандим,-деди Баҳриддин.-Хабарингиз бор,ўзим солиқ соҳасида ишласам ҳам ижод қилишга қизиқаман.Яқинда ҳажвиялар тўпламим нашрдан чиқди.
–Табриклайман!-Озода астойдил қувониб кетди.-Бунча яхши!
–Ҳа,опа шунақа.Сизга китобни йўловчи машинадан  бериб юбордим.Эртага эрталаб китоб қўлингизда бўлади,-Баҳриддин шундай деб хайрлашди.-Майли,Озода опа.Шаҳина ва Жонибекка салом денг.
 Озода у билан хайрлашиб,алоқани ўчирди.
Эртаси куни эрталабдан Озодага нотаниш рақамдан қўнғироқ бўлди.Манзилни сўраган ҳайдовчи унга Тошкентдан бериб юборилган омонат борлигини айтди ва омонатни олиб бориб бериш  учун манзилни сўради.Озода манзилни тушунтиргач,ёшгина ҳайдовчи йигит унга бир пакет нарса ташлаб кетди.
 Пакетни очиб қараган Озода ҳайрон бўлиб қолди.Унинг ичида Жонибекка тўғри келадиган янги спорт формаси,янги крассовка ва китоб бор эди.Китобнинг ичидан эса 100 доллар пул чиқди.
  Озода Баҳриддин худди унинг пул сабаб қийналиб турганини билганидан ҳайратга тушди.Унга қўнғироқ қилиб,омонатни етказишганини айтди ва моддий ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.
–Озода опа,арзимайди!Биласиз-ку,сизни опам,болаларингизни эса жиянларим деганман.Ўзи ҳар йили ўқув йили бошида ўзимни болаларимни кийинтирганимда сизникиларни ҳам ўйлайман.Шу сабаб сизга озроқ кўмак бердим.
–Раҳмат сизга укажон.Илоҳим,Аллоҳ жойини тўлдирсин,-деди Озода.
–Раҳмат,аммо солиқ қўмитасидаги ваъда қилган ишим бўлмай қолди-да,-деди Баҳриддин афсусланиб.-Солиқ газетасида ишлаш учун уларга эркак киши керак экан.
Озода бир зум жимиб қолди.У шу ишдан умидвор бўлиб турганди.
–Озода опа,хафа бўлманг.Иш топилади.Асосийси,мусофир юртлардан соғ-саломат келдингиз.Энди ўз юртимиздасиз.Иш топилади.
  Озода Баҳриддин билан хайрлашиб,телефонни ўчирди-да,ўйланиб қолди.Ҳақиқатан ҳам Баҳриддин тўғри айтяпти.Бош омон бўлса,дўппи топилар…
  Эртаси куни Шаҳина билан қизи танлаган лицейга бориб келган Озода у танлаган ўқув даргоҳидан кўнгли тўлди.Шаҳина инглиз-рус тиллари ҳамда тарих ва адабиёт чуқур ўргатиладиган университет қошида ташкил этилган академик лицейга имтиҳондан ўтиб,қабул қилинган эди.
  Кейин эса Баҳриддин юборган 100 долларлик пулни майдалаб,болаларига керакли кийим ва ўқув қуролларини харид қилди.Қўлида озгина пули қолган бўлса-да,Озоданинг кайфияти яхши эди.

(Давоми бор,эртага….)
Моҳигул НАЗАРОВА.
 
https://t.me/IJOD07


Forward from: МАРВАРИД ФИКРЛАР
***

БУЛУТЛАРНИНГ ОҒИРЛИГИ...

Булутларнинг оғирлиги жуда ҳайратланарли миқдорларгача бориб етади. Мисол учун, чақмоқли булутлар номи билан маълум бўлган ёмғирли булутлар 300.000 тоннагача сувни ўз таркибига олиши мумкин.

300.000 тонна сув массасининг юқорида, осмонда тура олишининг ўзи чиндан ҳам ажабланарли ҳолдир.

Эътиборимизни Қуръон оятларидаги булутларнинг оғирлигига нисбатан айтилган сўзларга қаратамиз:

هُوَ الَّذِي يُرِيكُمُ الْبَرْقَ خَوْفًا وَطَمَعًا وَيُنشِئُ السَّحَابَ الثِّقَالَ

«У сизларга қўрққан ва умидвор бўлган ҳолингизда чақмоқни кўрсатадиган ва оғир булутларни пайдо қиладиган зотдир».
(«Раъд» сураси, 12-оят)

Тафаккур қилинг!


@Marvaridfikrlar


Forward from: "МУШТУМ" журнали расмий канали 📰
2025 ЙИЛ  —   “АТРОФ-МУҲИТНИ АСРАШ ВА “ЯШИЛ” ИҚТИСОДИЁТ ЙИЛИ"

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда 2025 йилни “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali


Forward from: 🍃«Жалолиддин Румий»🍃
Мени уялтирган xитойлик бола....

💫 Кеча ўғлимни ўқишга юбормадим. Ҳаво совуқ илмидан кўра саломатлиги муҳимроқ дея , оналик ҳиссиётларим панд берди десам ҳам бўлади. Ишга келиб интернетдан бир ҳикояни ўқиб қолдим. Ишонинг куни билан ўзимдан, фитратимдан хафа бўлдим. Бугунги куннинг энг долзарб мавзусига мос ушбу ҳаётий воқеани сизлар билан ҳам бўлишгим келди...
9 даража совуқда 4,8 километр йўлни пиёда босиб ўтган 8 ёшли мактаб ўқувчисининг интернетни «портлатган» ҳикояси...
Хитойнинг мактаб ўқитувчиси интернетга жойлаган ўқувчининг сурати нафақат интернетни балки менинг виждонимни ҳам портлатди десам тўғри бўларди..✨✨
Хитойлик Ванг Фуман исмли болакай жуда камбағал оиладан ва у ўқишни қашшоқликдан қутулишнинг ягона йўли деб ҳисоблайди. У ҳар куни мактабга деярли 5 километр пиёда боради. Маълум бўлишича, ўша куни эрталаб ҳаво ҳарорати 30 дақиқа ичида 9 даражага тушиб кетган, аммо бола бош кийимсиз ва енгил куртка кийган ҳолда 4,8 километр пиёда юриб борган. Шу куни унинг мактабида имтиҳон бўлиши керак бўлган. Бола имтиҳонга улгуриб 100дан 99 баллни қўлга киритган. Вангнинг ўқитувчиси музлаб имтиҳонга улгуриб, қаҳрамонлик кўрсатган ўқувчисини шу ҳолида суратга олиб ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлайди. Ва ушбу сурат интернет фойдаланувчиларини боланинг тақдирига бефарқ қолдирмади, улар бир неча кун ичида 3 миллион юань (450 минг АҚШ доллар) ортиқ пул йиғишди. Йиғилган пул мактабларни иситиш, бола яшайдиган Юванг провинциясининг камбағал болалари учун иситиш мосламалари ва иссиқ кийим-кечак сотиб олишга етди. Вангнинг мактабига эса лаборатория, компьютер синфлари билан жиҳозлаб берилган. Ушбу маблағлар эвазига мактаб ёнидан узоқдан қатнайдиган Ванг сингари болалар учун иссиқ ётоқхона қуриб берилди. Мактабнинг маблағи кам бўлгани учун Хитойнинг чекка провинцияларидаги мактабларида ҳам иситишга шароит йўқ, шу сабабдан синфлар иситилмайди, болалар устки кийимда дарсда ўтиришади. Ванг Фуман эса бувиси ва синглиси билан жуда ёмон аҳволда яшайди. Унинг ҳатто иссиқ кийимга маблағи етарли эмас. Боз устига бола сурункали гипотермиядан азият чекар экан – бу доимий совуқдан келиб чиққан иссиқлик етишмовчилиги. Бундан унинг қўллари шишиб, бармоқлари итоат қилмайди. Машҳур бўлиб кетган боладан олинган интервьюда Ванг камбағал болаларни совуқдан қутқариш учун пул йиғишга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирди ва улғайгач, ҳамманинг ҳақини қайтаришга ваъда берди.

⚜️ Биласизми гоҳида, ҳозирги авлод ёшлари жуда иродасиз, қийинчиликларга биз каби, дош беролмайди дея кўп гапирамиз, фарзандларимизга тез-тез танбеҳ берамиз . Балки, ўзимиз болаларимизни ҳаддан ташқари аяганимиз сабабли, улар шу даражада тушиб қолмоқда. Мен ёшлик пайтимни эсладим ва бирон марта ҳаво совуқ бўлганлиги сабабли ота –онам мени мактабдан олиб қолишганлигини эсла олмайман. Бугун, маҳалламизда кўпчилик болалар ҳаво совуқ дея мактабга боришмади. Агарда, ҳар бир она, мен каби боласини меъёридан ошиқ авайласа, уларни ҳаётда дуч келиши мумкин бўлган ҳолатлардан ҳимоя қилса, эртага бизнинг келажагимиз иродасиз ва ҳаётий зарбаларга тез таслим бўлиб улғаядиган ожиз фарзандлар қўлида қолмайдими....
Аслида, биз оналар болаларимизга сен ва мен кўраётган ҳаётимиздаги бу ҳолатлардан чиқишнинг ягона йўли бу илм олиш, дея уқтиришимиз уларни кўпроқ илм олишга чорлаганимиз манфаатлироқдир


✍️ Зебо Намозова

@Jaloliddinrumiyy🍃


#Ибрат
ҲАЁТ ДАРСИ                                      

                 Бир киши ҳайвонот боғи очиб, унга кириш нархини 200 доллар қилиб белгилаб қўйибди. Аммо, орадан неча кун ўтмасин, негадир ҳеч ким унга киришни хоҳламабди. У киши нархни 100 долларга туширибди, аммо ҳайвонот боғига ҳеч ким келмасмиш. Нарх 50 долларга пасайтирилибди. Шунда ҳам бирорта меҳмон бош суқмабди.

              Шундан кейин ҳайвонот боғининг эгаси унга киришни бутунлай бепул қилибди. Ичкари одамлар билан лиқ тўлиб бўлгач, у қафасдаги шерни қўйиб юборибди ва чиқиш нархини 500 доллар қилиб белгилаб қўйибди.

              Қиссадан хисса шуки, ҳар хил бепул, текин нарсалар ҳақида эшитсангиз, дарров чув тушманг, балки улар ҳам шерни қафасдан чиқариб, сизни кутиб туришгандир...
             Текин гўшт, луқма қопқонда бўлади!
Бахтиёр ИСОҚОВ
https://t.me/IJOD07


Forward from: Театр Арбоблари уюшмаси
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, «Дўстлик» ордени соҳибаси, Ўзбекистон давлат Драма театри ва кино актрисаси – Доно Бобохоновани туғилган куни муносабати билан табриклаймиз.

Доно Бобохоновага энг аввало соғлик, узоқ, умр ва бахт-саодат тилаймиз! Барча орзу-умидлари рўёбга ошишига тилакдошмиз!

Маълумот: Доно Бобохонова (Данисия Даяновна Бабаханова) 1946 йилнинг 20 ноябрь куни Қозоғистонда таваллуд топган.
1970 йил А. Н. Островский номидаги Тошкент давлат Театр ва рассомлик институтининг "Мусиқали театр актёрлиги" бўлимини тамомлаган.
Ижодий фаолиятини 1968 йилда "Ёш гвардия" (ҳозирги Ўзбек давлат Драма театри)да бошлаган.

Батафсил


Forward from: Театр Арбоблари уюшмаси
Обид Юнусов (1934 – 2015)

Ўзбекистон халқ артисти, театр ва кино санъатининг истеъдодли актёри – Обид Юнусов 1934 йилнинг 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган.

1956 йилда А. Островский номидаги Тошкент Театр ва рассомлик санъати институтининг "Актёрлик" факультетини тугатгач, то 1996 йилгача Ҳамза номидаги Ўзбек давлат (ҳозирги Ўзбек Миллий академик) драма театрида актёр сифатида фаолият кўрсатиб, юздан ортиқ турли характер, қиёфа ва дунёқарашга эга бўлган, турли миллатга мансуб ролларни ижро этган.

Ҳамза номли театр собиқ иттифоқ даврида ҳам, шунингдек ҳозирги кунда ҳам ҳамдўстлик мамлакатлари театрлари орасида энг кучли драматик труппалардан бири ҳисобланади. Бу театрда ўзбек, шарқ, ғарб ва рус драматургиясининг ноёб дурдоналари саҳна юзини кўрган. Уларнинг кўпчилигидаги роллар Обид Юнусовга ишониб топширилган. Актёр уларни қиёмига етказиб ўйнаб, театр ижодий жамоасининг ишончини оқлаган.

Батафсил

20 last posts shown.