САҲАРЛИККА🌝🌅ТУРГАНЛАР БОРМИ?
САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК
ҲАҚИДАГИ САВОЛ-ЖАВОБЛАР
#Мўминнинг_қалқони китобидан
@Savollar_kanal #Рамазон
1. Савол: саҳарлик қилиш қандай амал?
Жавоб: саҳарлик қилиш мустаҳаб амалдир. Саҳарлик қила олмаган киши субҳи содиқдан то қуёш ботгунча ҳеч нарса еб-ичмасдан рўза тутса, рўзаси дуруст бўлаверади. Рамазон рўзаси бўлса ҳам, нафл рўза бўлса ҳам.
2. Савол: билмай субҳи содиқдан кейин таомланса, рўза дуруст бўлаверадими?
Жавоб: йўқ, дуруст бўлмайди. Рўза субҳи содиқдан қуёш ботгунча Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ниятида еб-ичиш ва жимоъ қилишни тарк қилишдир. Киши ҳали субҳи содиқ кирмади, деган ўйда саҳарлик қилсаю, субҳи содиқ кириб бўлган бўлса ёки қуёш ботиб бўлди, деган хаёлда ифторлик қилиб юборсаю, қуёш ҳали ботмаган бўлса, унинг зиммасига ўша кун рўзасининг қазоси лозим бўлади, каффорат эмас.
3. Савол: саҳарликнинг охирги вақти қачон?
Жавоб: субҳи содиқ кириши билан саҳарлик вақти тугаб, рўза вақти бошланади. Иккисининг ўртасини ажратиб турадиган учинчи бир вақт йўқ. Саҳарлик ўз вақтида бўлгани афзал. Лекин субҳи содиқ кирган-кирмагани борасида иккиланадиган даражада кечиктириш макруҳ.
4. Савол: халқ орасида юрадиган «оқ ип билан қора ип ажрамагунча», «кесак отса кўринмагунча саҳарлик қилса бўлади» деган гаплар тўғрими?
Жавоб: ояти каримада саҳарлик борасида келган «оқ ип билан қора ип» жумласида одамлар ўйлаганидек ҳақиқий оқ ва қора иплар эмас, балки «кун билан тун» назарда тутилган. Бир саҳобий бу ҳақда сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оятдаги оқ ва қора ипдан мурод ҳақиқий оқ ва қора ип эмас, балки кун билан тун эканини айтганлар.
Кесак отса кўриниш-кўринмаслиги туннинг ёруғ ёки қоронғулигига боғлиқ. Лекин ҳозирги кундагидек барча жойда электр чироқлар, соатлар мавжуд замонда субҳи содиқ кирган-кирмаганини бу каби йўллар билан аниқлаш тўғри натижа бермайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
👉 @HusaynBuxoriyy | @Nasihatda
--------------
ҚИРҚ МИЛЛИОН САВОБ ОЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?
Бу зикрни ўн марта айтиб, қирқ миллион савоб олиш нақадар осон! Ушбу зикрни ёдлаб олинг!
👉ДУОНИ ЎҚИНГ👇👇
https://t.me/HusaynBuxoriyy/40866