Hurfikr.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Haqsizliklar oldida egilmang , chunki haqqingiz bilan birga sharafingizni ham yo'qotasiz.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Корея президентига қарши иш прокуратурага топширилди — Yonhap

"Ҳокимиятдан четлатилган президент Юн Сок Ёлга қарши давлат тўнтариши ва ваколатларни суиистеъмол қилиш бўйича иш Юқори лавозимли амалдорлар ўртасида коррупцияга қарши тергов бошқармаси томонидан прокуратурага топширилди", дея хабар бермоқда агентлик.

Коррупцияга қарши тергов бошқармаси айблов қўйиш ваколатига эга эмас, лекин шубҳаларни ўрганиб, тегишли хулосалар беради. Тергов бошқармаси ўз хулосасида прокуратурадан Юн Сок Ёлга давлат тўнтариши ва ваколатларни суиистеъмол қилиш бўйича айбловлар қўйишни сўраган.

2024 йил 3 декабр куни Юн Сок Ёл Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий қилиш ҳақида эълон қилган эди. Мамлакат парламенти бу қарорни тезда бекор қилди ва 14 декабр куни Юнга нисбатан импичмент эълон қилганди. Ҳокимиятдан четлатилган давлат раҳбари суд ордери билан 15 январ куни иккинчи уринишда қўлга олинган.

https://t.me/Hurfikruznews


Бир йигит лўли қизга ошиқ бўлибди. Унга уйлансамми, йўқми деб бироз мулоҳаза қилгач, доно бир одамнинг олдига маслаҳатга борибди.
⸺ Менга маслаҳат беринг, ⸺ дебди у. ⸺ Лўли қизга уйлансам бўлармикин?
⸺ Яхшиси, уйланма! ⸺ деб жавоб берибди доно одам ўйлаб ҳам ўтирмасдан. ⸺ Чунки уни севмас экансан.
Бу жавобдан эса йигит қайғуга тушибди:
⸺ Нега ундай дейсиз?! Сиз менинг кўксимни ёриб кўрмадингиз-ку,  севмаслигимни қаёқдан биласиз?!
⸺ Агар муҳаббатингда риёкорлик бўлмаганида, иккиланиб, мендан маслаҳат сўраб юрмас эдинг
.

https://t.me/Hurfikruznews


Франция Башар Асадни ҳибсга олишга ордер берди

Суриянинг собиқ раҳбари уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар, қотилликларга шерикликда ва армия томонидан тинч аҳолига қарши қасддан ҳужум уюштирганликда айбланмоқда.

https://t.me/Hurfikruznews


ЧЎЧҚА НАЗАРИЯСИ

Золим подшоҳ фуқаросини қамади. Сабабсиз бир кишига мўлжалланган 3²М (квадрат метр) камерага қўйишни буюрди. Маҳбус ғазабланди. Эшикни тепиб бақирди: “Менинг айбим йўқ! Нега қамадингиз?!" Бақир-чақир қилгани учун уни бошқа, 1²М (квадрат метр) лик хонага кўчириш ҳақида буйруқ чиқди. Яна тўполон бошланди. Маҳбус бу сафар айбим йўқ демади, “Ҳаромилар! Мени ўтириб ухлайдиган хонага қамадингиз!” деб додлади.

Ҳаловати бузилган қамоқхона хўжайинлари энди айнан шу камерага яна тўққизта маҳкумни киритишди. Иш чидаб бўлмас даражага етгач, ўнта маҳбус ёрдам сўраб бақирди: “Бу иш мақбул эмас. Қандай қилиб 1²М (квадрат метр) жойга ўн кишини жойлайсиз?! Бўғилиб ўламиз-ку! Ҳеч бўлмаса бештамизни бошқа хонага ўтказинг!”

Дод-войларни эшитган қамоқхона ходимлари уларнинг ёнига бир чўчқани киритишди. Маҳбусларнинг ҳуши бошидан учди: “Қандай қилиб бу ифлос, исқирт ҳайвон билан бирга яшаймиз?! Сассиғидан ўламиз-ку! Илтимос, шуни олдимиздан чиқаринг. Бошқа нарса сўрамаймиз!”

Бошлиқ ходимларга чўчқани олиб чиқиб, хонани тозалаб беришларини буюрди. Бир неча кундан сўнг ҳол сўрагани келди:
— Аҳволлар қалай? Камчиликлар йўқми?
— Йўқ, йўқ! Ҳаммаси яхши, қийинчиликларимиз барҳам топди, — жавоб беришди маҳбуслар.

Шундай қилиб муаммо биргина чўчқани олиб чиқиш билан ҳал бўлди. Шундай қилиб камеранинг майдони торлиги масаласи унутилди. Ундан олдинги масала ҳам, ундан олдингиси ҳам... Ҳатто биринчи маҳкумнинг зулм билан қамалгани-да унутилди. Ҳеч ким эсламади. Ҳатто сиз ҳам унутдингиз уни, ҳурматли ўқувчи!

Ҳаётимиз ана шундай. Асл муаммомизни унутишимиз учун янги мушкулотлар ўйлаб топишади. Сўнгра моҳирлик ила чўчқа назариясини татбиқ қилишади. Афсуски, энди бизнинг энг олий истагимиз чўчқани орамиздан чиқаришлари бўлади!

https://t.me/Hurfikruznews




Бошга дўппи кийган билан тафаккур миллийлашиб қолмайди

Тошкент ҳокимининг мана бу қарорини қўллаб-қувватласа бўлади. Зотан, у миллийликни тарғиб қилишга қаратилган.

Албатта, кўчаларда дўппи, беқасам тўн кийиб юрганлар кўпайса, қайсидир маънода ичимизда кўмилиб кетган миллий туйғуларни қитиқлаши мумкин. Аммо бу масаланинг юза қисми. Унинг асоси миллий ва сиёсий зеҳниятимизга боғлиқ.

Коммунистик идеологиянинг темир қаноти - социалистик реализмнинг бир темир қоидаси бўларди. Унга кўра, яратиладиган барча турдаги асарлар - адабиёт, мусиқа, кино, тасвирий санъат қаҳрамонлари шаклан миллий, мазмунан социалистик бўлиши шарт эди. Яъни, персонажнинг эгнига тўн, бошига дўппи кийдириб, пахта гулли чойнак пиёла фонида тасвирлаш мумкин, аммо унинг ўзлиги, дунёқараши социалистик бўлиши шарт. Яъни у қалбан совет кишиси, деган "ирқ"ни тамсил этиши керак эди...

Бугун биз ўша тафаккурдан, "кимлик" - идентитетдан узоқлаша олдикми?! Бу ўта мулоҳазали савол. Чунки биз ҳам сиёсий, ҳам маданий жиҳатдан колониал зеҳниятдан ҳали тўлиқ озод бўлдик дейишимизга эртароқдай. Нимагаки, мудом жамиятда рус тили, маданияти, мустамлакачилик тарихига илимилиқ қараш сақланиб турибди. Одамлар ҳали ҳамон, болам ўрис мактабида ўқиса, катта одам бўлади, деган кайфият билан яшаётир. Рус мактаблари сони ортаётир.

Бошига дўппи кийиб, миллийликни тарғиб қиламан, деган баъзи маданий аъёнлар бир пайтнинг ўзида "ўзга қўллар"дан орден-медал олишга шошилмоқда.

Юқори доирадаги сиёсий ҳужралардаги телевизор мурватлари катта эҳтимол билан ҳалиям Россия ТВсига тўғрилаб қўйилган. Марказий "дилбузаримиз" (телевизор) расмий хабарномаси - "Ахборот"ни эски замонлардагидек бугунам олдин ўрисча, кейин ўзбекча узатаётир. Расмий босма нашрларда ҳам баланс ушланган - иккита ўрисча, иккита ўзбекча... Юқори доираларда ҳужжатлар "айланиши", айниқса, қонун лойиҳалари тайёрланиш жараёни ҳам катта эҳтимолда рус тилида. Таржима қилинган қонунлар матнлари характер жиҳатидан миллийликдан узоқроқ.

Олий рутбадаги мулозимларимиз жиддий масалаларни муҳокама қилишда ўзбек тилининг имкониятлари етарли эмас, деб ҳисоблашади...

Хуллас, гапирса гап кўп. Аммо умумий маънода айтадиган битта мулоҳаза бор: Биз дўппи кийган билан зеҳниятимиз ўзгариб қолмаслигини тушунишимиз керак. Ва англашимиз керакки, биз қул ва қарам эмасмиз. Эгалик қилмоқчи бўлаётган, тепадан қараб гапирадиганларга муносиб жавоб беришимиз керак. Миллий кимлик аслида кийим кечак ва ошхона маданиятида эмас, балки кўпроқ озодлик ва эрк туйғуларига бўлган муҳаббатда, деб ўйлаймиз.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, сиёсатни, жамиятни шакллантириш билан шуғулланадиган стратегларимиз, қурумларимиз миллийлик деганда энди фақат этно либосларни эмас, балки жамиятни десоветизация - совет меросидан озод қилишни ҳам ўйласа яхши иш бўлган бўларди.

Сиз нима, деб ўйлайсиз?

https://t.me/Hurfikruznews


Қатор вилоятларда қор ёғиши кутилмоқда

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятлари шулар жумласидан.

Айрим жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат -2°...+3°, шимолда 0...+5° бўлади.

Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Ҳарорат -5...-10° бўлади.

https://t.me/Hurfikruznews


ПАЙҒАМБАРЛАРНИНГ ҲАМ КАСБЛАРИ БЎЛГАН

Одам алайҳиссалом – деҳқон;

Шис алайҳиссалом – тўқувчи;

Идрис алайҳиссалом – тикувчи;

Нуҳ алайҳиссалом – дурадгор;

Ҳуд алайҳиссалом – тижоратчи;

Солиҳ алайҳиссалом – чўпон;

Иброҳим алайҳиссалом – қурувчи;

Лут алайҳиссалом – муаррих ва денгизчи;

Исмоил алайҳиссалом – овчи ва таржимон;

Юсуф алайҳиссалом – соат ишлаб чиққан илк инсон ва маҳсулотларни тизимли ғамловчи;

Мусо алайҳиссалом – чўпон;

Довуд алайҳиссалом – темирчи;

Сулаймон алайҳиссалом – ҳукмдор ва мисга илк ишлов берган киши;

Зулкифл алайҳиссалом – новвой;

Илёс алайҳиссалом – тўқувчи;

Юнус алайҳиссалом – балиқчи;

Узайр алайҳиссалом – боғбон;

Исо алайҳиссалом – овчи бўлган.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам –ёшликларида чўпон, улғайганларида тижорат билан шуғулланганлар.

https://t.me/Hurfikruznews


Эмизиш – она саломатлиги учун аҳамиятли

Питцбург университети олимлари тадқиқотларига кўра, фарзандини кўкрак сути билан озиқлантирган оналарда юрак-қон томир хасталиклари хавфи 15 йилгача камайиши мумкин.

Тадқиқот давомида фарзандини тўлиқ эмизган ва фақатгина 6 ой эмизган оналар саломатлиги қиёс қилинганда қуйидаги натижалар қайд этилган:

Тўлиқ эмизган оналарда зарарли холестерин миқдори пасайган;
Қон-томир деворларининг мустаҳкамлиги тикланган;
Қон айланиши яхшиланган;
Ортиқча вазн муаммолари кузатилмаган.

Эмизиш нафақат боланинг, балки она саломатлиги учун ҳам жуда фойдали экани яна бир бор исботланди.

https://t.me/Hurfikruznews


Қассоб суякка сиғинади.
             
Ўзбек халқ мақоллари

https://t.me/Hurfikruznews


АЁЛ ЭРИНИНГ ЯҚИНЛАРИНИ ҲУРМАТ ҚИЛМАСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Эр қандай йўл тутади?

Эр-хотин суҳбатлашиб ўтирар эканлар гап орасида эр хотинига:
– Яқинларимни, ака-укаларим, жиянларимни соғиндим. Сиздан илтимос Хоним, эртага ширин овқат пишириб, дастурхон безасангиз. Бугун уларга қўнғироқ қилиб, таклиф қиламан. Йиғилмаганимизга ҳам анча бўлибди, - дебди.
Аёл норози оҳангда хушламай:
– Майли, келаверишсин-чи, Худо хоҳласа, бир гап бўлар! – дебди.
Эри:
– Ундай бўлса, уларни эртага чақираман... – дебди.

Эр ишдан уйига қайтиб келиб, аёлидан:
– Дастурхон тайёрми? Яқинларим бироздан сўнг келиб қолишади? – деб сўрабди.
Аёл:
– Йўқ, тайёрламадим. Бегона эмаслар-ку, яқинларингиз ахир, уйдаги бор нарсадан еяверишади, – дебди.
Эр:
– Аллоҳ сизни кечирсин, Хоним! Нима учун бирон нарса пишириш ниятингиз йўқлигини кеча айтиб қўймадингиз, ҳозир келиб қолишади нима қиламиз энди?! - дебди.
Аёл:
– Уларга қўнғироқ қилиб келмасликларини айтинг, узр сўранг, вассалом. Ахир, бегона эмаслар, сизнинг  яқинларингиз-ку? Тўғри тушунишади! – дебди.

Эр ғазабланиб уйдан чиқиб кетибди. Бир неча дақиқа ўтар-ўтмас эшик тақиллабди. Аёл бориб эшикни очиб, ҳайратдан донг қотибди...
Чунки қаршисида ўзининг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, жиянлари турар эдилар.
Отаси қизидан:
– Куёвим қани? – деб сўрабди.
Қизи:
– Бироз олдин чиқиб кетгандилар... – дебди зўрға.
Отаси:
– Кеча эринг бизларни бугунги тушликка таклиф қилганди. Барака топгур, бизларни чақириб ўзи кетиб қолдими, а? – дебди.

Аёлни чақмоқ ургандек бўлибди. Терлаб кетган қўлларини бир-бирига ишқалар экан, ўйлай кетибди: “Ахир, уйдаги нарсалар билан яқинларини кутиб ололмайди, йўқ-йўқ уларга тўғри келмайди! Эрининг яқинларига бўлаверади-ю лекин, ўзининг уйидагиларига бўлмайди, ахир... Қандай қилиб, уларга оддий, кўримсиз дастурхон қилиши мумкин?”

Аёл эрига қўнғироқ қилиб:
– Нимага меҳмонга менинг яқинларимни чақирганингизни айтмадингиз? – дея сўрабди.
Эри:
– Менинг яқинларимми, сизникими нима фарқи бор? – дебди.
Аёл:
– Сиздан ўтинаман Хожам! Уйда тайинли нарса йўқ, овқат қилмаганман. Бирон тайёр таом келтира қоли-и-инг... – дебди.
Эри:
– Мен ҳозир уйдан узоқдаман. Устига устак улар бегона эмас “сизнинг яқинларингиз”! Уларга ҳам менинг яқинларимга бермоқчи бўлганингиз, уйдаги бор нарсалар билан меҳмон қила қолинг! Токи бу сенга дарс бўлсин. Менинг яқинларимни ҳам ҳурмат қилишни ўрган! – дебди.


https://t.me/Hurfikruznews


Ёлғизлик атрофдагиларнинг йўқлигидан эмас, балки сиз учун муҳим бўлиб туюлган нарсалар ҳақида одамлар билан гаплаша олмаслик ёки сизнинг қарашларингизни бошқалар учун қабул қилмасликдир.

Карл Густав Юнг


https://t.me/Hurfikruznews


ҚОРА ЁКИ ОҚ

Интервью олувчи: Сигирингиз қанча сут беради?

Фермер: Қайси бири, қораси ёки оқи?

Интервью олувчи: Қора.

Фермер: Кунига 2 литр.

Интервью олувчи: Оқичи?

Фермер: Кунига 2 литр.

Интервью олувчи: Улар қаерда ётади?

Фермер: Қораси ёки оқи?

Интервью олувчи: Қораси.

Фермер: Оғилда.

Интервью олувчи: Оқичи?

Фермер: У ҳам oғилда.

Интервью олувчи: Сигирларингиз соғлом кўринади... Уларни нима билан боқасиз?

Фермер: Қайси бирини... қорасини ёки оқини?

Интервью олувчи: Қорасини.

Фермер: Ўт билан.

Интервью олувчи: Оқиничи?

Фермер: Ўт билан.

Интервью олувчи: (aччиқланиб) жавоблар бир хил бўлса-да, нега қора ёки оқ деб сўрайверасиз?

Фермер: Чунки қора меники.

Интервью олувчи: Оқичи?

Фермер: У ҳам меники.

Бизни без депутатларга ўхшар эканей!

https://t.me/Hurfikruznews


Машҳурлик жавобгарликдан озод қилмайди!

Ўзбек киносининг фахрий юлдузларидан бири, актёр Матёқуб Матчонов бир фуқарони (сўкинган ҳолда) ҳақорат қилади. Фуқаро унинг устидан ИИОга ариза киритиб, мани адвокат сифатида ёллайди. Бугун ЖИБ Чилонзор тумани судида ушбу иш кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарнинг ёши, аризачидан суд залининг ўзида узр сўрагани инобатга олиниб, унга нисбатан БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

https://t.me/Hurfikruznews


“Сен қаматавер. Оқлангунича ўтириб туради”

Кеча иш юзасидан бир туман ИИБ терговчиси билан гаплашиб қолдим. Беш-бегона одам, биринчи марта кўриб турибман. Ёшгина йигит. Тўлиб юрган экан, адвокатман дейишим билан ҳасрат қилиб кетди. Терговчи зоти, умуман ички ишлар ёки прокуратура ходимлари бегонага кўнглини очиб-сочмайди. Айниқса адвокатларга. Шунинг учун жуда ҳайрон бўлдим.

Унинг дабдурустдан дардини тўкиб солишини аввал ёшлик соддалигига йўйгандим, кейин тушундимки, ишхонасидаги муҳит чидаб бўлмай қолган.

“Пора-ку олмайман, опа, лекин ўз ойлигим ҳам татимаяпти. Болаларимга топ-тоза, ҳалол ризқ едиряпман деб айтолмайман”, деди суҳбатдошим. Кейин бир оз тин олиб, давом этди:

“Одамнинг айби борми йўқми, бўлса – қанақа эҳтиёт чорасига ёки жазога тортади – қизиқ эмас. Қаматасан, деб буюришади, вассалом. Бажармасанг, бошинг балодан чиқмайди. “Айб йўқ-ку, судда оқланиб кетади-ку барибир, биз қилмаганимиз билан суд 83-модда 2-қисмини қўллайди-ку?” деб эътироз билдирсам, жавоб битта: “Оқлангунича ўтириб туради”.

“Ишимдан безиб кетдим, очиғи. Ташлаб кетай десам, кўзим қиймайди, яхши орзулар билан танлаганман шу касбни. Бунинг устига ҳали жуда ёшман”,
дея ҳасратини якунлади терговчи йигит.

Адвокат Комилова

https://t.me/Hurfikruznews


Ироқда 9 ёшли қизларни турмуш қуришга рухсат берувчи қонун қабул қилинди - The Guardian

https://t.me/Hurfikruznews


Бугунги кунга қадар 125 131 та кўчмас мулк объекти хатловдан ўтказилди

АОКАда ўтказилган брифингда Кадастр агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун ижроси юзасидан маълумот берди.

Хатлов ишлари тасдиқланган режа-графикдан ортда қолган ҳолда амалга оширилмоқда.

Шу сабабли, хатлов муддати давомида қўшимча ходимларни муддатли меҳнат шартномаси асосида ёллашни таклиф қиламан.

https://t.me/Hurfikruznews


Қоялар ва соялар

Ғамхўрларимизнинг биз ҳақимизда компромат йиғишга уринаётгани ҳақида хабарлар келмоқда.  Кеча бу борада бир неча хатлар олдим. Назаримда,  нимадир қилишмоқчи, қандини урсин. Бу соялар ва қоялар кураши,  қурбон бўлсак,  ачинмайман.
Дўстим Илёс Сафаров кеча шу ҳақда ёзганди,  бир-икки нотавон уни хайпда айблабди.  Ачинасан одам - миллат шу аҳволга тушди. Қийшиқ башарангни фисқу фасод,  чўпчак билан яширишга уринасан,  лекин у барибир бўй кўрсатаверади.

Фаолиятим даврида бирор марта Президентга мурожаат қилмаганман, энди тайёрланяпман,  чунки бу мурожаат сўнгги инстанциядир.  Агар бундан самара бўлмаса,  вазият картинаси тамомийла аниқ бўлади.

Қадимги юнонлар тамаддун яловбардори эди,  мўғуллар қудрат рамзи...  аммо улар миллат сифатини йўқотиб,  бугун абгор ҳолга тушди.  Уларни қирғинбаротлар эмас,  малакасиз амалдорлар,  тўралар шу ҳолга солди...
Бу кўҳна дунё - тақдир ва тарих олдида инсон умри капалак ҳаётидек,  аммо бу лаҳзани шараф ила безамоқ ўзимизнинг қўлимизда. Яхшилар,  бир-биримизнинг қўлимиздан тутайлик.

Абдураҳмон Ташанов

https://t.me/Hurfikruznews


Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтиришни истисно этмади — Reuters

"АҚШ президенти Путин Украина масаласида музокаралар олиб бориш ва тинчлик битимини имзолашдан бош тортса, янги санкциялар жорий этилиши мумкинлигини айтди", деб хабар беради агентлик.

Трамп, шунингдек, Украинага ҳарбий ёрдам юборишни ҳам истисно этмади. Унинг фикрича, Европа Иттифоқи ҳам Киевга кўпроқ ёрдам бериши керак. Бундан ташқари, АҚШ президенти урушни тўхтатишга Хитой раҳбари Си Жинпин ҳам ёрдам бериши кераклигини айтди.

"Унинг бизникидек катта кучи бор, шунинг учун мен унга Россиянинг Украина билан уруши масаласини ҳал қилиши кераклигини айтдим. Биз бу ҳақда гаплашдик", — деди Трамп.

https://t.me/Hurfikruznews


Эркинжон Оқбутаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

https://t.me/Hurfikruznews

20 last posts shown.