Кредит тўловлари қанча вақтда қайтарилмаганда Банк фуқарони судга беради?
Бизга мурожаат қилинувчи фуқаро айни шу савол мазмунига яқин савол билан мурожаат қилган. Унга кўра, бугунги кунда банк унинг гаровга қўйилган мол-мулкини кредит тўловларига қаратиш ва фоиз тўловларини ундириш юзасидан судга мурожаат қилган.
Бундай масалаларга жавоб беришда аввало биз банк ва фуқаро ўртасида тузиладиган шартномаларни ўрганиб чиқишимиз лозим бўлади. Сабаби ҳеч бир норматив ҳужжатда фуқаронинг қанча муддатда қарзни тўлаш мажбуриятини бажармаганлиги банкнинг судга мурожаат қилишига асос бўлиши билан боғлиқ ҳолатлар келтирилмайди.
Шу сабабли шартнома муҳим! шартнома билан танишиб чиқилганда шартноманинг 2.6-бандида қарз олувчи кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши, кредити қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузилиши ҳоларида, шунингдек, кредитни мақсадга номувофиқ ишлатганда, унинг молиявий аҳволи ёмонлашганда берилган кредитнинг муддатидан олдин ҳисобланган фоизлари билан қайтаришни банк талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Кўрганингиздек агар қарздор кредит қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузган ҳолда банкда судга мурожаат қилиш ҳуқуқи пайдо бўлган.
Бундай қоида аксарият кредит шартномаларида бир ҳил бўлиб, кетма-кет уч марадан ортиқ ёки уч ёки ундан ортиқ маротаба бузиш шаклида келтирилади. Шу сабабли кредит тўловлари билан боғлиқ муносабатларда албатта шартнома қоидаларига эътибор бериш керак.
Qonunlarni bilmaslik javobgarlikdan ozod etmaydi Maslahatlarimiz Maʼqul bolsa Bitta LAYKNI Ayamamg
https://t.me/HuquqshunosXakkulov