Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


⌨ Чат @HIKOYANE
Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!
💵 Реклама👉 @kanallrekllama

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


💘 Tushda sevgan insoningizni ko'rsangiz u sizni o'ylayotgan bo'ladimi ?


Суқротдан шогирдлари сўрабди:
- Нимадан энг кўп ажабланасиз?
Суқрот айтибди:
- Бирор киши бир томонида ётишга қийналса, бошқа қулайроқ томонга ағдарилиб, ётишини ўзгартиради. Аммо яшаш шароити ноқулай бўлса, нолишдан бошқасини билмайди. Мен шунга энг кўп ажабланаман.

@HIKOYANEW


КЕЛАЖАКДА ФАҚИР БӮЛИБ КЕТАДИГАН ОДАМНИНГ 15 БЕЛГИСИ

1. Эрта туришни ёқтирмайди

2. Имкон туғилди дегунча дам олишни яхши кӯради

3. Интилувчан одамларни "пул учун жонини хам беради бу" деб ҳисоблайди.

4. Ҳар кунги машғулоти бир хил: ошхона, телевизор, интернет, ётоқ...

5. Ишсиз, ишга жойлашса маоши оз деб нолийди.

6. Бой одамдек хаёл суради, аммо ҳаракат қилмайди

7. Доим бировга суяниб яшайди.

8. Интернетга кӯп вақтини сарф қилади.

9. Жонини қийнагиси келмайди.

10. Бир иш қилса "қовун" туширадигон одати бор

11. Яхши кӯрган сӯзи: "Ӯша кун келаверсинчи".

12. Пулни тежашни билмайди, пул бӯлди дегунча тезроқ ишлатиб юбориш пайига тушади.

13. Қарз олишни яхши кӯради.

14. Ақл ӯргатишга уста бӯлади.

15. Энг муҳими: кӯп ёлғон гапиради

Хозир ўзингизни ўзгартиринг!!!
БИР ҚАДАМ ОЛДИНГА!!!


@HIKOYANEW


ГУНОҲДА ТАСКИН ЙЎҚ

Мавлоно Ашраф Али Таҳановий қуддиса сирруҳ дейдилар: “Кейин тавба қилиб оламан, деб гуноҳга қўл уриш шайтоннинг хийласидир. Чунки, у шахс бир марта тавба умидида гуноҳ қилса, осонликча у гуноҳни тарк этолмайди. Чунки шу пайтгача унда гуноҳ қилишга журъат йўқ эди. Қачонки, бир марта гуноҳ қилиб олса, энди унда журъат пайдо бўлади. Журъат пайдо бўлса, кейин ўша гуноҳни қилиш хоҳиши янада кўпаяди. Гуноҳнинг хусусияти шуки, у инсонга ҳеч қачон таскин бермайди, яна-яна “чанқатаверади”.
Бир марта гуноҳ қилгандан кейин ундан буткул узилиш жуда қийин иш. Гуноҳ худди қичима касалига ўхшайди, қичийди, қашлайверасиз, роҳат оласиз, лекин дард пасаймайди, қашиган сари қашигингиз келаверади. Гуноҳ ҳам шундай. Уни бир қилиб ўргангандан кейин нафс яна қилгиси келади. Гуноҳ гуноҳга уланади. Қалб гуноҳлар олови ичида қолади. Бир марта гуноҳ қилиб, кейин чин дилдан тавба қилиб покланиб оламан, деб ўйлаш шайтон васвасасидир. Унга мубтало бўлган инсонга тавба қилиш насиб этиши қийин”.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

Halovatuz

@HIKOYANEW


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Одамлар "Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу" дейиш ўрнига "Ассалому алайкум" деб айтиш билан кифояланишмоқда. Оқибатда барча ишларимизда раҳматни ва баракани йўқотиб қўйдик.

Саломни мукаммал қилинглар, ҳаётларингиз ҳам мукаммал бўлади!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

@HIKOYANEW


Бузургмеҳрдан сўрашибди:

-- Инсон учун энг зарур нарса нима?

-- Туғма зеҳн.

-- Туғма зеҳн бўлмаса-чи?

-- Одоб ва илм ўргансин.

-- Ўргана олмасачи?

-- Молу давлат орттириш бойлик ҳам кишининг кўп айбларини беркитади.

-- Бу нарса қўлидан келмаса-чи?

-- Хушмуомала бўлсин бу ҳам одамнинг зийнати.

-- Эплолмаса-чи?

-- Бунақа тирикликдан ўлим афзал: ҳам одамлар ундан кутулади, ҳам ўзи ўзидан қутулади.

@HIKOYANEW


ЎҚИТУВЧИ МАҲОРАТИ

Синфдошлар учрашувида бир эркак ўқитувчисидан секин сўради:
— Мени танидингизми?
— Йўқ — деб жавоб берди муаллим.
— Наҳотки?! Болалигимда синфдошимнинг соатини ўғирлаган эдим. Соат топилмагунича бизни ҳаммамизни тинтув қилишингизни айтган эдингиз. Уят ва қурқувдан нима қилишни билмай қолган эдим. Ҳамма мени ўғри деб чақириши кўз олдимга келди. Лекин ҳаммага деворга қараб, кўзимизни юмишимизни айтдингиз. Чўнтагимизни бирма-бир текширишни бошладингиз. Менга навбат келганида, соатни олдингиз… лекин ҳаммани текшириб, тинтувни охиригача етказиб қўйдингиз. Соатни эгасига қайтариб бердингиз ва ҳеч қачон бу вокеа ҳақида сўз очмаган эдингиз. Наҳотки шу ишни қилган одам ёдингизда йўқ?!
— Йўқ — деди ўқитувчи. — Ўша куни, тинтув пайтида кўзларимни юмволган эдим.

ИБРАТ ОЛИНГ


@HIKOYANEW


Садақанинг беш фойдаси

1. Балоларни даф қилади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Албатта, садақа Аллоҳнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлим топишга парда бўлади", дедилар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

2. Гуноҳ ва хатоларга каффорот бўлади.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ойша розияллоҳу анҳога: “...Чунки у оч қолганни тўйдиради ва худди сув оловни ўчирганидек хатоларни ўчиради", дедилар (Имом Термизий ривояти).

3. Дўзахга парда бўлади. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳатто бир дона хурмо бўлаги билан бўлса-да, дўзахдан сақланинг”, дедилар (Муттафақун алайҳ).

4. Мол-дунёга гаров бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Молларингизни закотини бериш билан ҳимояланглар”, дедилар (Имом Табароний ривояти).

5. Беморларга даво бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Беморларингизни садақа билан даволанглар”, дедилар.
(Имом Байҳақий ривояти).

@HIKOYANEW


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيمِ  

Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин
Вассалату вассаламу ала росулиллаҳ.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳим  бизлардан фақирлик;
торлик; ғамни кетказишини;
Аллоҳим жонимиз; аҳл ➖ оиламиз
динимизни асрашини;
Аллоҳим
кенг ризқ, неъматга  шукур қилиш  қилиш;
узоқ умр
билан бахтиёр қилишини;

Аллоҳим жаҳаннам оташи
ҳасадчиларнинг кўзи, адоватдан  асрашини сўраймиз.
Аллоҳимнинг Раҳмати Барокати Марҳамати Офияти бошимиз узра бўлсин.

Аллоҳга ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо ﷺ беҳисоб саловатлар бўлсин!
Со
ллаллоҳу ъала Набиййина Мухаммадин ва ъала аалиҳи, ва соҳбиҳи ажмаъийн.
Амийн
.

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг.

@HIKOYANEW


Солиҳ дўст

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтдилар:
"Бандага Ислом неъматидан кейин солиҳ биродардан кўра яхшироқ неъмат берилмади. Сизлардан биронтангиз биродарида яхшиликни топса, уни маҳкам ушласин!"

══════════

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ айтдилар: "Агарда сенга тоатда ёрдам берадиган дўстинг бўлса, уни маҳкам ушлагин, чунки дўст топиш қийин, ундан ажралиш эса осондир".

══════════

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтдилар: "Биродарларимиз биз учун оила ва фарзандларимиздан кўра суюклироқдир. Чунки оила аъзоимиз бизларни бу дунёдагина эслашади, биродарларимиз эса охиратда эслашади ва уларнинг сифатларидан – (ўзларини қўйиб, ўзгага) илинадилар".

══════════

Луқмони Ҳаким ўғлига шундай насиҳат қилди:
-Эй ўғилгинам, иймондан кейинги биринчи қиладиган ишинг садоқатлик дўст топиш бўлсин. Чунки унинг мисоли "дарахтга" ўхшайди, агарда соясида ўтирсанг, салқинлатади, ундан олсанг, тўйдиради, агарчи сени фойдалантиролмаса, зарар ҳам бермайди.

══════════

Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ кунларнинг бирида қаттиқ оғриб, тўшакка ётиб қолдилар. У кишининг зиёратига дўстлари Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ келдилар, у кишидаги оғир дардни кўргач, қаттиқ қайғурдилар ва ўзлари ҳам касалликка чалиндилар. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ бу ҳолатдан хабар топгач, ўзларини қўлга олдилар-да, Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳни кўргани у кишининг уйларига отландилар. Шофеъий роҳимаҳуллоҳ у кишини кўргач, шундай дедилар:
- Дўстим касал бўлди, зиёрат қилдим,
Ачиниб дўстимга, мен оғриб қолдим!!!

Соғайиб, ҳабибим келди ёнимга,
Унга боқиб бирдан соғайиб қолдим!!!

══════════

Аллоҳим, бизларга солиҳ ҳамроҳ насиб қил!!!

{Ва Роббиларига тақво қилганлар жаннатга гуруҳ-гуруҳ қилиб олиб борилдилар.…}

Ибн Қайюм роҳимаҳуллоҳ бу оятнинг тафсирида шундай дейдилар: "Аллоҳ таоло бандаларини Жаннатга ёлғиз ҳолда киритишни истамади, ҳар бир ҳамроҳ Жаннатга баробар кирурлар".

══════════

Аллоҳ йўлидаги муҳаббат Аллоҳдан бўлган инъомдир.
Дўстлар ила алоқалар эса бирдамлик ва хурсандлик келтирар, улар кўз қувончларидир.

══════════
Зикрлари қалбда мудом бўлганларга омонлик бўлсин.
Агарда биздан йироқ бўлсалар, Парвардигоро, уларни ҳифзу ҳимоянгда қилгин, деб дуо қилайлик.

══════════

Буюк Аллоҳдан гўзал исм сифатлари ила биримиз бошқаларимизнинг қўлларидан етаклаб Жаннатга кирадиган ҳамроҳлардан қилмоқлигини сўраймиз.
Аллоҳим, дуоларимизни ижобат қилгин.

Катта эшикларнинг ҳам калитлари кичикдир!

Орзу-умидларингизнинг буюклиги, кўплиги сизни ҳаракатдан тўхтатмасин...

Ким билсин, балки биргина дуоингиз Аллоҳ ҳузурида ижобат бўлиб, имконсиз деб билган нарсангизни амалга оширар.

Етарки, сиз «Эй Роббим!» деб айтинг!!!

@Hikoyanew


Ўғил боланинг тарбияси, кўчада эркакнинг ишини қилиб келиб , эрини ҳам боқадиган аёлнинг қўлида қолса эртага яна  битта даюс отали оила бунёд бўлади.

Оила бу шунчаки икки шахснинг истиқомати эмас. Бу - дунё ва охират масаласи!

Эркак уйда ўтириб қолмасин.

Бу шунақанги ёмон фожеаки, оқибати Аёлнинг ҳукмронлиги билан якун топувчи бахтсизлик мезони бу!

Аёл қўлини пахса қилиб гапиришни бошласа билингки, ўша уйда эркакнинг ори, ғурури, лафзи тугаган. Демак у хонадонга ит бойлангани каби.. фаришталарнинг ташрифи йўқ..

Эркак уйда ўтирмасин..!

Эрининг бир қарашидан ҳаммасини англайдиган аёлнинг ўзи бошқарувчи бўлсачи..?

«Ўғлингизни бир уришиб қўйинг, қизингизни  тергаб қўйинг» каби оналарнинг алдамчи муроса калити Аёл қўлига ўтади ва
«Отасига ўхшаб сўтакда буям, ким бўларди».. назариясида улғайган   «ота ўғиллар» елка қисиб жим.. яшайдиган бўлади.

Эркак уйда ўтирмасин.

Ўзи бахтсиз, отаси-онаси, опаси ва синглисини-да бахтсиз қиладиган биргина ҳайқириқ ҳам шу:
«Хотинга қарам бўлмоқ..»

Эркак уйда ўтирмасин.

Майли ернинг чангини чиқармас, номини донғи чиқмас бўлсин, аммо тўрт тангани ўзи топиб, тўртта нонни ўзи олиб келсин.

Аёлларга бошқарувни  берманг.

Қайси тарихда ҳукмрон аёл дунёни тебратган,  қаерда от ўйнатиб улоқ чопган, қайси тоғни талқон, қайси боғни бўстон қилган. Қай жиҳодда қатнашган...

Ўқисин аёл,  ўзига монанд фитналардан холи масканларда ишласин, доктор бўлсин, илм берсин, ихтиролар қилсин, нафислик, назокат билан аёл эканига шукр қилиб оиласига ошиқсин.. лекин топган пулини эркакка пешламасин, эркак ўша пулга муҳтож бўлмасин, аёлидан тана эшитмасин!
Эркак уйда ўтириб қолмасин!

Аёлга иффат тўла оналикни беринг, қучоғи тўла болаларни беринг. Аёлга раҳм-шавқат, меҳр беринг.

Аёлга эътибор беринг!

Қолгани Сиз эркакнинг зиммасида қолсин, илтимос!

М.Мўминова

@Hikoyanew


#Ҳадис_934

ЁЛҒОНЧИЛИК.

Баҳз ибн Ҳакимдан, у отасидан, у бобосидан розияллоҳу анҳум ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қавмни кулдириш учун ёлғон гапирадиганнинг ҳолига вой бўлсин! Вой бўлсин! Вой бўлсин!» дедилар».
(«Сунан» эгалари ривоят қилишган).

Шарҳ:

Бундан ҳазил-мутойиба йўли билан ҳам, одамларни кулдириш учун ҳам ёлғон гапириб бўлмаслиги чиқади. Ҳа, ҳазил-мутойиба йўли билан ҳам, одамларни кулдириш учун ҳам фақатгина рост гапириш лозим.

Манба:Хадис ва Хаёт 34

@HIKOYANEW


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ислом гўзалдир. Исломдаги атиги биттагина қайтариқ, дилозорликдан тийилишимиз ва биттагина даъват, ҳусни хулққа буюрилганимизнинг ўзиёқ, агар амал қилсак, хулқимизни қанчалар чиройли қилиб, зиддиятлар тўфонининг олдини олади.

Шу икки амалга риоя этишимиз билан нафақат бу дунёдаги ҳаловат, балки охиратимиз учун қанча кўп ажр ва яхшиликларга эга бўлишимиз мумкин. Тилимизни дилозорлик, қалбимизни кибр каби касалликлардан фориғлаб, тарбияда атрофимиздагиларга ўрнак бўлиш бахтига муяссар айласин. Зеро, хулқимиздаги барча ёқимсиз иллатларнинг бошланиш нуқтаси кибрдир.

Ассалaму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ўзимизни тарбия этишимиз учун имконият бўлиши мумкин бўлган яна бир янги кун муборак!
©Muzdalifa


@HIKOYANEW


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ухлаш олдидан айтиладиган зикр

اللّٰهُمَّ أَسْلَمْتُ نَفْسِي إِلَيْكَ، وَفَوَّضْتُ أَمِرِي إِلَيْكَ، وَوَجَّهْتُ وَجْهِيَ إِلَيْكَ، وَأَلْجَأْتُ ظَهْرِي إِلَيْكَ، رَغْبَةً وَرَهْبَةً إِلَيْكَ، لاَ مَلْجَأَ وَلاَ مَنْجَا مِنْكَ إِلاَّ إِلَيْكَ، آمَنْتُ بِكِتَابِكَ الَّذِي أَنْزَلْتَ، وَبنَبِيِّكَ الَّذِي أَرْسَلْتَ

Эй Аллоҳ! Сенинг савобингни умид этиб, азобингдан қўрқиб ўзимни Сенга таслим этдим, ишимни Сенга топширдим-таваккал қилдим, Сенга юзландим ва Сенга суяндим. Сенинг уқубатингдан Сендан бошқа ҳимоялайдиган йўқ, паноҳгоҳ ҳам фақат Ўзингдир. Нозил этган китобингга, юборган набиййингга иймон келтирдим.

(Ётар жойини солгач, намозга олгандек таҳорат олиб, сўнгра ўнг томон билан ётиб ушбу дуо ўқилади). Бу дуони ўқиган кишига Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Агар ўлсанг, фитратда (Ислом ёки суннатда) ўлган бўласан”.

(Бухорий ва Муслим)


@HIKOYANEW


• Ҳасадгўй одам сизга мағрурлик нисбатини қилади.
• Сизни ҳурмат қилиб, яхши кўрадиган киши эса сизни ажойиб инсон деб билади.
• Камчиликка йўғрилган одам эса сиздан камчилик қидиради, танқид қилади ва ўзини унутганини сезмайди.

@HIKOYANEW


УМР ШУНДАЙ КЕЧАДИ

Бир гуруҳ улфатлар тижорат мақсадида чет элга боришди. Сайёҳлари кўп шаҳарнинг саксон қаватли меҳмонхонасида етмиш бешинчи қаватга жойлашишди. Чунки бундан пастда жой йўқ эди. Юқорида ҳаво тозалиги, шаҳарни томоша қилиш қулайлигини ўйлаб, шу қаватда қолишга рози бўлишди. «Аммо -- дея огоҳлантирди меҳмонхона ходими уларни, шуни эслатиб қўйишим лозимки, ички тартибимизга кўра, кеч соат ўн бирдан эрталабки еттигача лифт ишламайди. Шунинг учун соат ўн биргача хонангизга чиқиб олишни унутманг».

Улфатлар биринчи ва иккинчи кунлари айтилган вақтгача ишларини тугатиб, хоналарига кўтарилиб олишди.Аммо учинчи куни кўнгилочар базмда узоқроқ қолиб кетишди.Меҳмонхонага қайтишганида, соат ўн бирдан ўн дақиқа ўтган эди. Хизматчилардан илтимос қилишди, фойдаси бўлмади. Чунки лифт автоматик равишда ўчар экан.Пастда қолишнинг ҳам иложи йўқ, етмиш бешинчи қаватга пиёда чиқиш эса, азоб.Шунда биттаси: «Келинглар, секин суҳбатлашиб чиқиб кетаверамиз. Аввалги йигирма беш қаватда латифа айтамиз, ҳазил-ҳузул қиламиз. Кейинги йигирма беш қаватда ҳаётий ҳикоялардан суҳбатлашамиз. Охирги йигирма беш қаватда эса, қўрқинчли воқеалардан гаплашамиз. Қарабсизларки, хонамизга етиб олганимизни билмай қоламиз», - деди. Бу гап ҳаммаларига маъқул келди. Қолаверса, уларнинг бошқа иложи ҳам йўқ эди. Шундай қилиб, енгилроқ бўлиш учун кўзларига арзимас ва арзон кўринган нарсаларини пастда меҳмонхона эшик оғасида қолдиришиб, юқорига ўрлашди.

Дарҳақиқат, қизиқ-қизиқ ҳангомалар билан дастлабки йигирма беш қават анча тез босиб ўтилди. Кейин жиддий воқеаларнинг, мардлик қиссаларининг гали келди. Улфатлар иккинчи босқични ҳам амаллаб ортда қолдиришди. Сўнгги йигирма беш қаватни фожеа ва ғам-ғуссага тўла ҳикоялар, юракни эзадиган алам,мусибат,хиёнат, касаллик ҳақидаги қиссаларни айтиб, минг машаққат билан босиб ўтишди. Ниҳоят, силлалари қуриб, ҳансираб, тиллари оғизларидан осилиб, эшиклари олдига етиб келишди. Шунда улардан бири ўша куннинг энг мусибатли қиссасини айтди: «Калит пастда қолиб кетибди!»

Азиз ўқувчи, юқорида ёзганларимиз бир мажозий ҳикоя эди. Инсоннинг ҳам ҳаёти мазкур улфатларнинг сафарига ўхшаб кетади, шундай эмасми? Киши ёшлик даврини ўйин-кулгу, енгил-елпилик билан ўтказади. Ҳаётнинг нима эканини англаб улгурмай, 20-25 ёшни «уриб» қўяди. Кейин ҳаёт ташвишлари бошланади, иш дейди, бола-чақа дейди. 50-55 ёшгача тириклик орзу-ҳаваси билан яшайди. Ундан у ёғига жисми заифлашади, куч-қуввати кетади, ташвишлар эса янада ортади, касалликлар қийнайди. Хуллас, ташвиш-машаққатлар сўнгида охиратга йўл олади. Ўшанда бир савол туғилади: хўш, рўпара келадигани жаннат эшигининг калитини ўзи билан олиб кетдими ёки «паст»да ғафлат-ла унутиб қолдирдими?

ИБРАТ

Саъдий шундай дейди:

Бир куни ҳаммомда эдим. Бир киши менга бир сиқим тупроқ-гил берди. У гул каби ёқимли ҳид таратади. Мен ажабланиб гилга дедим:

Эй гил! Сен гулмисан, анбармисан? Гулдек ҳид таратишинг мени маст қилди.

Гил:

Эй Саъдий! Гул ҳам, анбар ҳам эмасман. Балки тупроқларнинг-да энг хокисориман. Лекин бир кун гул билан ошно бўлдим. Шу гулнинг хушбўй ҳиди кўксимга ёйилди.

Мендаги хушбўй ҳид ўша гулнинг ҳидидир. Йўқса, мен оддий бир гил-тупроқман, холос, деди.

Шарқ ҳикояси

ҲИКМАТ

Саъдий бу ҳикоят билан кишиларга бир ибрат дарси бериб, шундай дейди:

Эй инсон!Доимо гўзал феъл-атворли кишиларни дўст қилиб ол.Уларнинг гўзал феъллари сенга таъсир этади.Сен ҳам улар каби гўзал феълли бўласан. Гул ҳиди гилга таъсир қилгани каби, яхши кишиларнинг гўзал ахлоқи ҳам сенга таъсир этади ва ҳақиқий инсон бўлиб етишасан.

Яхшиларнинг ёнида ўтирмоқ, мушк анбар дўконида ўтирмоққа ўхшайди. Киши бу дўкондан ҳеч нарса харид қилмаса ҳам, доимо фойда олади. Аввало, кўнгли ёқимли ҳидлардан баҳра олиб роҳатланади.Балфеъл кимсалар билан бирга бўлиш-ни эса, темирчи дўконида ўтирмоққа қиёс қилса бўлади. Ким бу жойда ўтирса, у албатта дўконнинг бадбўй ҳидидан ёки оташ учқунларидан зарар кўради.

Саъдий бир кафт тупроқ гилнинг гул каби ҳид таратиши унинг гул билан ошнолиги билан боғлиқдир, деб кишиларга гў-зал бир ибрат дарси бермоқда.

Ҳикматли сўз

Дўстнинг энг яхшиси энг гўзал хулқлисидир.

@HIKOYANEW


Намозим қабул бўляптими ёки йўқми?

Ҳиндистон уламоларидан Имдодуллоҳ Маккий ҳузурларига бир киши келиб, шикоят қилди:
— Неча йиллардан бери намоз ўқийман. Лекин намозим қабул бўляптими-йўқми, шуни билмай, изтиробдаман…
Шунда Ҳазрат Имдодуллоҳ Маккий барчамизни кўнглимизни кўтарадиган жавоб берган эканлар:
— Эрталаб бомдод намозини ўқидингизми?
— Ҳа, ўқидим.
— Сўнг пешинни ўқидингизми?
— Ҳа, ўқидим.
— Агар Аллоҳ таоло намозингизни қабул қилмаганида, сизга кейинги намозни ўқишга тавфиқ бермасди. Намозингиз давомий бўляптими, демак, Аллоҳ ибодатингизни қабул қиляпти. Агар қабул қилмаганида кейинги намозга етказмасди…

@HIKOYANEW


Холис берилган қарзнинг баракоти.

Янги йил арафаси эди. Ўрикзор бозоридаги бир акамизнинг дўконида ишлар эдим. Танишим менга тўла ишонгани учун дўконнинг ҳисоб-китобидан тортиб, буюртма молларгача топшириб қўйган эди. Ёнимдаги дўконда савдо қилувчи акахон бир куни олдимга кириб, ҳол-аҳвол сўрагандан сўнг байрам олди яхши кетади деб Туркиядан катта партияда мандарин буюртма қилганини, божхона харажатлари учун 2-миллион пул етмаётганлигини, имкон бўлса, ёрдам беришимни айтиб қолди.
— Ака, биласиз, дўкон ўзимники эмас, касса топшираман, бир ҳисоб-китоб қилиб, сизга эртага хабарини бераман, дедим.
Эртаси куни ҳисоб-китоб қилиб, учинчи дўкондор гувоҳлигида 2-миллионни унга бердим. У ҳам хурсанд, молларини олиб чиқиб савдога тушди. Орадан 2-3-кун ўтиб, у киши бозорга келмай қўйди, биринчи куни эътибор бермадим, эртаси куни ҳам, аҳамият бермасликка ҳаракат қилдим, учинчи куни гувоҳ бўлган дўкондорга:
— Ака, вақтингиз бўлса уйларига ўтиб келайлик, деб илтимос қилдим. У кишининг юраги ёмонлигини, ёлғиз яшашини билардим. Уйига бориб, эшикни тақиллатдик. Эшик очиқ, лекин ичкаридан занжир илинган, уйда одам борлиги билиниб турарди. Ҳалиги гувоҳ акамиз билан ташқарига чиқиб, маҳалла раисини, посбонни, участка нозирини чақириб келдик. Эшикнинг зулфини бузиб, ичкарига кирсак, ака ҳушсиз ётар, нафас олмасди.
Қўлдан келганча, расм-русумларини қилиб, ювиб-кафанлаб, дафн этдик.
Орадан 2-кун ўтиб ҳалиги гувоҳ дўкондор ака олдимга кириб энди нима бўлади деди. Гапидан пичинг, ҳам киноя, хавотир сезилиб турарди. Сир бой бермасликка ҳаракат қиляпману, лекин ичимдан ўтганини ўзим биламан. Ҳар ҳолда дўкон ўзимники бўлмаса ҳам, тўйга деб йиғиб қўйган пулларим бор эди. Ойнинг охиридаги ҳисоб-китобга ўша пулни қўшиб, бу йил бўлмаса кейинги йил уйланишни режа қилиб, ўзимни шунга тайёрлай бошладим.
Орадан 1-ҳафта ўтди, дўкончилар билан суҳбатлашиб турган эдик, эшигимиз ёнига яп-янги Ласетти келиб тўхтади у пайтлар Ласетти энди чиққан, кўча-кўйда онда сонда кўриниб турар эди. Ичидан башанг кийинган, рўмолларини кенг қилиб ўраган аёл тушиб:
— Дониёр деган боланинг дўкони қайси? деб сўради.
Гувоҳ бўлган дўкончи ака мени кўрсатган эди, аёл машинанинг багажидан бир сумка пулни олиб, дўконимга кирди.
— Ука, мен Аҳмад акангизнинг аёли бўламан. Ўзим Туркияда яшайман. Аҳмад акангизга молни мен чиқариб турардим. Божхона харажатлари учун сиздан пул олганларини айтгандилар. Уйдаги дафтарда ҳам ёзилган экан. Ҳали сизга пулни қайтармабдилар. Мана ўша 2-миллион деб аёл пулни қўлимга тутқаздида:
— Мана бу Аҳмад акангизнинг соати, доим тақиб юрар эди, шу соатни сизга ҳадя қилсам, деб дўкондан чиқиб кетди.
Ёнимдаги дўкончи ака ҳайрон. Бир чиқиб кетган аёлга, бир менга, бир қўлимдаги соатга қарайди.
2-кунлардан кейин ўша акамиз билан ЦУМга бордик. Айланиб юриб, соатни ўша ердаги соат сотадиганларга кўрсатдик. Бриллиант соат экан, агар сотмоқчи бўлсак, ҳозирнинг ўзида 14,000-доллар беришларини айтишди. Кейинчалик, айрим дўкончилар пулни бекор мен бермаган эканман деб афсусланиб қолишганини эшитди.

P. S.: Унутманг !!! Яратувчимиз холис ва Аллоҳга таваккал қилувчи бандаларини севади. Кимгадир яхшилик қилиб таъма қилмайдиганларнинг мукофотини бандалар эмас Аллоҳ беради. Аллоҳ учун холис яхшилик қилиб Унинг севимли бандалари қаторида бўлишга интилайлик. Аллоҳ осон қилсин.

@HIKOYANEW


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Номаи аъмолингизга хайрлар битиладиган кун бўлсин!.


@HIKOYANEW


САБРНИНГ ТАГИ...

Аллоҳга муқарраб инсонлардан бўлмиш Аҳмад ибн Динор ҳаётида бир ҳол юзага келдики, уйида на бир егулик нарса, бозордан ул-бул харид қилай деса, на бир танга қолди. Ўша паллаларда у зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларини кўчириш билан банд эди. Очликни унутиш учун ҳам ишга шўнғиб кетган, тўғрироғи, ишга шўнғиб кетгани учун ҳам очликни унутган эди. Саҳифаларга бирин-кетин ҳуснихат ила дурдек бўлиб ҳарфлар тизиларди. Вақт ўтар, илм фидойиси эса, нафсига сабр тилаган ҳолда ҳадис кўчирарди.

Кеч ҳам кирди. Атроф жим-жит, сукунат. Фақат қоғознинг нафис шитир-шитири-ю, қаламнинг қоғоз узра сийрилган сози эшитилади. Мойчироқнинг пилиги гоҳо чисир- чисир қилиб қўяди. Шу пайт бўйра устида хонанинг қайсидир бурчагидан чиққан бир сичқон пайдо бўлди. Журъати етгунича олимга яқин келди ва негадир атрофида айлана бошлади. Аҳмад ибн Динор ишдан бир оз чалғиб сичқонни кузатди. Қўрқмасдан, бемалол юргани унга наша қилди. Ёнида турган жомга бармоқ учини юборди-да, бир ҳаракат билан сичқоннинг устига тўнкариб қўйди ва шу заҳоти бу воқеани унутгандек, яна ёзишга тутинди. Бир оздан сўнг яна бир сичқон пайдо бўлди. Хиёл муддат олимга мўлтираб-мўлтираб турди-да, тўнкарилган жом атрофи-да гирдикапалак бўла бошлади. Аҳмад ибн Динор бу ҳолни кўз қири билан кўриб турган бўлса ҳам, ишдан тўхтамади.

Жомни беш-олти бор айлангандан сўнг сичқон бирдан кўздан ғойиб бўлиб қолди. Сал ўтмай, оғзида нимадир тишлаб чиқиб келди-ю олимнинг кўз ўнгига ташлади. Буни қарангки, у келтирган нарса тилла танга эди. Бу ҳодиса қанчалик ғайритабиий бўлмасин, олим сабр билан ишини давом эттираверди.

Сичқон бу «бепарво» одамнинг рўпарасида бир оз тикилиб турди, сўнг яна инига кириб кетди ва иккинчи тилла тангани тишлаб чиқди. Яна кутди, яна инига кириб кетди.

Шу йўсинда етти марта кириб чиқди. Олимнинг борган сари қизиқиши ортди, аммо қимир этмай ўтираверди.

Ниҳоят, сичқон охирги кириб чиқишида битта бўш ҳамённи тишлаб келтирди. Уни тангаларнинг ёнига ташлади-да, олимнинг рўпарасига ўтириб олди. Гўёки борини олиб чиқдим, бўлди, деяётгандек эди. Аҳмад ибн Динор ҳам буни фаҳмлаб, ҳалити жомнинг бир четидан кўтарди. Вақтинчалик қамалиб қолган сичқон жуфтининг ёнига ўқдай отилиб чиқди ва жониворлар чийиллаганича бир-бирига суйкалашиб, бўйранинг қирғоғидан тешикка кириб ғойиб бўлишди.

Фаррухбек Эрматов тайёрлади

@HIKOYANEW

20 last posts shown.