🕌Энг кичик масжид
Айни дамда дунё бўйлаб йўл бўйларида кичик масжидлар қуриш ёки жамоат жойларида намозхоналар барпо этиш одатий ҳолга айланган.
Бироқ илгари ҳам одмигина тарихий масжидлар бўлганки, улар бизгача етиб келган.
Улардан бири Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳридаги “Мир Маҳмуд Соҳиб” масжиди бўлиб, у дунёдаги энг кичик масжид сифатида шуҳрат қозонган. У ерда бир вақтнинг ўзида беш киши ибодат қила олади. Aйни дамда масжидда намоз ўқилмайди.
Масжид XVI асрда тепаликда қурилган бўлиб, у Ироқдан келиб, Ҳиндистонда қўним топган сўфий Мир Маҳмуд шарафига номланган. Масжиднинг майдони бор-йўғи 10 метр квадрат, иккита кичкина минораси ҳам бор. Майдони кичиклигига қарамай, у нафис ва ноёб архитектураси билан кишини ҳайратга солади.
🧰@HidoyatUz