🌸
Тарихи Муҳаммадий🔴
Рўзанинг фарз бўлишиШу йилнинг Шаъбон ойида Аллоҳ таоло томонидан ваҳий келиб, мусулмонларга ҳар йили бир ой Рамазон рўзасини тутмоқ фарз бўлди. Бундан илгари Пайғамбаримиз ва саҳобалар ҳар ойда уч кун – ўн учинчи, ўн тўртинчи ҳамда ўн бешинчи кунлари ихтиёрий рўза тутар эдилар. Китобларда бу кунларни
“Айёми бийз”, яъни
“Ойдин кунлар” деб атардилар. Ҳар йилда бир ой Рамазон рўзасини тутмоқ беш бинои Исломнинг бирисидур.
⏺Инсон асли яратилишида икки тарафли сифат билан яратилмишдур. Яъни, жисмоний-ҳайвоний ва руҳоний-малаконий сифатларга эгадур. Ҳар икки томоннинг тарбияти ўзига хос ғизоси (озуқа) билан бўлур. Яъни, емак-ичмак инсоннинг жисмоний тарбияти бўлганидек, намоз-рўза, тоат-ибодат унинг руҳоний тарбиятидур. Инсон боласи жисмоний сифатлари томонидан қаралса, ҳайвон боласидан ҳеч қандоқ фарқи йўқдур. Агар инсон ҳайвоний сифати билан қўйилса, ул ҳолда ўзидан бошқа ҳеч нарсани танимайдур. Бошқа бировлар учун қайғуриш унинг эсига ҳам келмайдур. Очлик ва чанқоқлик – энг оғир ишдур. Бунинг қийинлигини ҳар ким ақли билан билса ҳам бўлур. Лекин очликни татиган киши уни татимаганлардан яхшироқ билур. Шунинг учун Аллоҳ таоло ҳар йили бой-чоғой, шоҳу гадо демай, бир ой рўза тутмоқни барчага бир текис фарз қилди. Ҳаммага очликнинг аччиғини тотқизди. Очлик қандоқлиги тотиганларга очлик билан эзилган ожизларни эскартди. Энди рўзанинг руҳоний томонига қарасак, агар шароити риоя қилинган тақдирда, унинг киши қалбига, руҳига ва бошқа ибодатларга қараганда тезроқ таъсир қилишида ҳеч шак йўқдур. Ибодат ва риёзат таъсир қилди, демак, қалб ва руҳ қувват топиб, ёмон хулқлардин пок бўлди демакдур.
Инсонда доимо қарама-қарши икки тортишув бордур: биринчиси – раҳмоний ақл, иккинчиси – шайтоний нафсдур. Буни Пайғамбаримиз:
“Ламмаи раҳмония, ламмаи шайтония”, дедилар. Бу икки куч одам боласини доимий суратда талашурлар. Ҳақиқатда эса буларнинг бири жаннат, иккинчиси дўзахдур. Бу икковидан қайси бирига қўшилса, бандада ихтиёр бордур. Лекин шуни билмоқ керакки, намоз, рўза, тоат-ибодат билан раҳмоний ақл қувват топади. Агар булардан ажраб фисқ-фасод, нафси ҳаво йўлига кирса, шайтоний нафси ривожга киради. Мана бу икки қувватнинг қайси томони ривожли, кучли бўлса, инсон шу томонга мойил бўлур. Шунинг учун рўза ойининг туганчисида фитр-садақа беришни шариат вожиб қилди. Рўза шарофатидан кўнгиллари юмшаган мўминлар буни оғир олмай, ихлос билан адо қилишларини билди.
Расулуллоҳ Мадинага келиб, икки йилдан кейин Рамазон ойининг рўзаси мусулмонларга шу оят билан фарз бўлди: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ
“
Ё айюҳаллазина аману кутиба алайкумус-сияму кама кутиба алаллазийна мин қобликум” [Бақара, 2/183]. Маъноси: “Эй мўминлар, бир ой Рамазон рўзаси сизларга фарз бўлди, сизлардан илгари ўтганларга ҳам рўза фарз бўлган эди”.⏳ Давоми бор...📖 "Ҳидоят" журналидан✈️
@HidoyatUz 🌐
Instagram