❗️Бугунги кунда жазони ижро этиш тизимида 6 та умумтаълим мактаблари ва 4 та касб-ҳунар таълими марказлари фаолият олиб бормоқдаАОКАда ўтказилган брифингда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Нилуфар Бегматова жазони ижро этиш тизимида амалга оширилган ишлар таҳлили юзасидан маълумот берди.
⏺Жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни муассасада ишлаган даврини умумий меҳнат стажига қўшиш орқали уларга келгусида
пенсия олиш имконияти яратилди;
⏺Маҳкумларга
сурдо-таржимон хизматидан фойдаланиш ҳуқуқи берилди;
⏺Жазо муддатини ўтаётган шахсларга нисбатан қийноқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда
жазо турлари қўлланилишига йўл қўйилмаслиги қонун доирасида белгиланди;
⏺
Биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган умумий турар жойларни махсус воситалар ва мосламалар (пандус) билан жиҳозланиши белгиланди;
⏺Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар жинси, ёши, соғлиғининг ҳолати, меҳнат қобилияти ва иложи борича,
ихтисослигини ҳисобга олган ҳолда ишлаши белгиланди;
⏺Маҳкумларни тузалиш йўлига ўтганлигини баҳоловчи аниқ мезонларни белгилаш орқали уларга адолатли рағбатлантириш чоралари қўлланиши белгиланди.
✔️
Батафсил@Hazratali_uz