Қадриятлар – ҳар бир миллатнинг маънавий қиёфасини намоён этади. Халқимизнинг асрлик ўтмиши, қадриятлари ва миллий маданиятини акс эттирувчи миллий либосларимиз қадриятларимизнинг муҳим қисми бўлиб, бутун миллатнинг маънавий қиёфасини ўзида намоён этади, десак муболаға бўлмайди.
Мамлакатимизда миллий либослар тарғиботини кучайтириш, ёш авлод ва фуқароларимиз онгига миллат руҳиятини сингдириш, улар ҳаётига ўзбекона менталитет меъёрларини олиб кириш ҳамда миллий либосларга меҳр уйғотиш мақсадида турли тадбирларнинг ташкил этилаётганлиги ҳам бежиз эмас.
Хусусан, бугун туманимиздаги Азиза Казақова раҳбарлик қилаётган 3-сонли ДМТТда ҳам ёш авлоднинг миллий қадриятларга бўлган меҳрини янада ошириш мақсадида тадбир ўтказилди.
Тадбирда болажонларга миллий либосларимиз, қадриятларимиз борасида тушунтиришлар берилди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги
матбуот хизмати.