🤩
Маҳкумларнинг учрашувлари🤩
♾Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга
қисқа муддатли ва узоқ муддатли учрашув ҳуқуқи берилади.
✅Маҳкумлар
қариндошлари билан ёки муассаса бошлиғининг рухсатига асосан бошқа шахслар билан муддати
4 соатгача бўлган қисқа муддатли учрашув олиши мумкин.
✅Маҳкумларга
яқин қариндошлари (эр, хотин, ота-оналар, болалар, ўғил (қиз) қилиб олган шахслар, ўғил (қиз) қилиб олинган шахслар, ака-укалар, опа-сингиллар, бувалар, бувилар, неваралар) билан
узоқ муддатли учрашув муассаса ҳудудида ёки, Жиноят ижроия кодексининг 114 ва 130-моддаларида назарда тутилган ҳолларда,
муассаса ҳудудидан ташқарида улар билан бирга яшаш ҳуқуқи билан берилади.🗝Узоқ муддатли учрашув муддати қуйидагича белгиланади: муассаса ҳудудида — б
ир суткадан уч суткагача, муассаса ҳудудидан ташқарида эса —
уч суткадан беш суткагача.✨Қисқа муддатли ва узоқ муддатли учрашув миқдори жазони ижро этиш муассасасининг
тартиб турига ҳамда маҳкум сақланаётган шароитга қараб белгиланади.
➕
Юқумли касалликларга чалинган ва стационар даволанишда бўлган маҳкумларга учрашувлар
шифокор рухсати билан берилади.👨💼Учрашув учун берилган вақт мобайнида
маҳкумлар ишдан озод этиб қўйилади, ана шу кунлар учун уларга иш ҳақи ёзилмайди.💎Маҳкумнинг илтимосига кўра узоқ муддатли учрашув
қисқа муддатли учрашувга ёки масофали видео-учрашувга ёхуд телефон орқали сўзлашувга, қисқа муддатли учрашув эса масофали видео-учрашувга ёки телефон орқали сўзлашувга алмаштирилади.
📍Маҳкумлар учун
масофали видео-учрашувлар жазони ижро этиш муассасаси ва органи томонидан ташкил этилади. Масофали видео-учрашув ҳимояланган алоқа каналлари орқали видеоконференция тизими воситасида амалга оширилади.
🌐
Учрашувларни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
@Hayot_Samarqandiy