Йигит йўлда кетаётиб, устозини таниб қолди. Қарияни олдига бориб тўхтади:
- Мени танидингизми? Сизни ўқувчингиз бўламан.
- Ҳа, 3–cинфлигингча эслайман. Хўш, нима иш қилаяпсан?
- Ўқитувчиман.
- Бундай танлов қилишингга нима туртки бўлди?
- Нима эмас, ким. Сиз сабабчисиз.
- Нега айнан мен?
- Ростдан эслолмайсизми? Бўлмаса эслатай. Бир куни синфдошим жуда чиройли соат тақиб келди. Дарс бошланиш арафасида соатини ечиб партага қўйди. Мен доим шунақа соатларни орзу қилганман. Ўзимни ушлаб тура олмай соатни ўғирладим. Бироздан сўнг кўзи жиққа ёш билан у сизни олдингизга келди-да, соатини йўқотганини айтди.
Ҳаммага бирма-бир назар ташлаб чиқдингизда, “Соатни ким олган бўлса, тезгина қайтариб берсин” дедингиз. Мен ёмон иш қилганимни билсам ҳам, соатни беришни хоҳламасдим. Озгина кутиб тургач, эшикни қулфладингизда, ҳамма деворга бир чизиқ бўлиб терилиши кераклигини айтиб, ҳозир бирма-бир текшириб чиқишингизни, фақат ҳамма кўзини юмиб туриши шарт эканлигини айтдингиз.
Биз ҳаммамиз кўзимизни юмдик ва мен учун жуда уятли вазият юзага келди, чунки соат чўнтагимда турган эди. Бирма-бир текширишни бошладингиз ва мендан соатни топиб олгандан кейин ҳам, қолганларни текширишда давом этдингиз. Барчаси тугагач “Болалар жойингизга ўтиришингиз мумкин” деб соатни эгасига қайтариб бердингиз. Шундан сўнг бу ҳолат хақида ҳеч нима демадингиз.
Шундай қилиб ўша куни мени шармандачиликдан қутқариб қолдингиз. Менга бир оғиз ҳам гапирмадингиз. Вақт ўтгач, мен бўлган ҳолатни тушундим. Чунки сиз ҳақиқий устозлардек бир ёш болани шарманда қилмадингиз ва унга бу жуда ёмон таъсир қилиши мумкинлигини билгансиз. Айнан шунинг учун ҳам мен ўқитувчилик касбини танладим.
Иккалалари ҳам бўлган воқеани эслаб, бир неча сония жим бўлиб туришди. Кейин ёш ўқитувчи сўради:
- Мени бугун таниган бўлсангиз ҳам, наҳотки, ўша мен билан бўлган воқеани эслай олмадингиз?
Қари устоз жавоб берди:
- Гап шундаки, сизларни текшираётган вақтимда менинг ҳам кўзим юмуқ ҳолда эди...
Байрамингиз билан хақиқий Устозлар!
@HRmahalla