Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Етти осмонгача етар мазлумларнинг дуоси!
📱Gurlan_Elonlari 👈
Ўғлинг бўлса, ўғрининг устидан ҳеч кулмагин,
Қизинг бўлса, фоҳишани сира мазах қилмагин.
Гадо кўрсанг кўчада, уриб-тепиб ўтмагин,
Соқовга савол бериб, кулиб жавоб кутмагин.
Гарангни кар сан деме, жиннига тош отмагин,
Қайтар дунё қайтармиш, бу гуноҳга ботмагин.
Йиғлаб юрган бечорани кимки кулса устидан,
Ўзига ҳам қайтади, ўғил ёки қизидан.
Яхшилик қил, дил билан, йўл бермагин миннатга,
Кибрли мақтанчоқлар кирмас экан жаннатга.
Бировни кийимига қараб, берма ўзингча баҳо,
Шароити шундайдир, балки ўзи бебаҳо.
Сени яратган Аллоҳ — уларнинг ҳам Худоси,
Етти осмонгача етар мазлумларнинг дуоси!
📱Gurlan_Elonlari 👈