Геосиёсат | News


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Сайёрамизда юз бераётган сиёсий воқеалар, янгиликларни тезлик ва аниқликда юритадиган канал!
Алоқа: @Geosiyosat_ads

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


💵 Эски 100 доллар банкнотлари: Нима бўляпти?

Ижтимоий тармоқларда айрим мамлакатларда «эски» 100 доллар банкнотларини қабул қилиш тўхтатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Марказий банк бу маълумотни инкор этиб, эски банкнотлар қонуний тўлов воситаси сифатида қолиши ҳақида маълум қилди.

Нима сабабдан муаммо пайдо бўлди?
▪️Туркияда 2024 йил ноябрь ойида 600 миллион доллар қалбаки банкнотлар аниқланган. Бу ҳолат Туркияда айирбошлаш шохобчалари ва банкларда эски купюраларни қабул қилишни вақтинча тўхтатилишига сабаб бўлди. Қалбаки долларлар Сурия, Эрон ва Болқон мамлакатларидан киритилган.

▪️Қўшни давлатлардаги ҳолатлар:
🇰🇿 Қозоғистонда эски долларлар комиссия эвазига қабул қилинмоқда.
🇰🇬 Қирғизистонда эса банклар “оқ” долларларни олишдан бош тортмоқда, бу эса катта миқдорда эски банкнотлар йиғилишига сабаб бўлган.
🇺🇿 Ушбу воқеалар фонида Ўзбекистонда ҳам 1996 йил ва ундан олдин эмиссия қилинган доллар айрим банклар томонидан шикастланган банкнот сифатида тавсифланиб, уларни қабул қилишда қўшимча комиссия ундирилиши ойдинлашди.

🏦 Марказий банк ахборот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, шикастланган ёки муомалага яроқсиз банкноталарни хорижий эмитент банкларда алмаштириш жараёнида банк транспорт харажатлари, корреспондент банк ёки хорижий банкнинг комиссиясини қоплаш мажбуриятига эга. Шу сабабдан комиссия олинади ва унинг миқдорини ҳар бир банк мустақил белгилайди.

👉 @Geosiyosatuz


🇯🇵 Японияда кекса ва ёлғиз аёллар қашшоқликдан қутулиш учун қамоқхонага тушишга уринмоқда

Қамоқхонада уларга озиқ-овқат берилади, тиббий хизмат ва бошқа ёрдам кўрсатилади. Шу сабабли жазони ўтаб чиққан аёллар қамоққа қайтиш учун яна жиноят қилмоқда.

👉 @Geosiyosatuz

7.6k 0 37 20 137

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Трамп Ғазо ҳақида:

– Ғазода ўт очишни тўхтатиш режимини сақлаб қолишингизга қанчалик ишонасиз?

– Менинг ишончим комил эмас. Бу уларнинг уруши, бизники эмас. Ғазо феноменал жой.

👉 @Geosiyosatuz

12.5k 0 23 28 289

🇺🇸🇮🇱 АҚШ президенти Доналд Трамп Исроилга қурол етказиб беришга киритилган барча чеклов ва тўхталишларни бекор қилишга тайёрланмоқда — The New York Post.

👉 @Geosiyosatuz

14.8k 0 10 33 368

🇵🇸 ҲАМАС 25 январ куни фаластинлик маҳбуслар эвазига гаровга олинган исроилликларнинг иккинчи гуруҳи озод этилишини маълум қилди.

👉 @Geosiyosatuz


🇺🇸 Мигрантлар энди АҚШга кира олмайди. Айни пайтда АҚШ-Мексика чегарасидаги вазият.

АҚШ иммиграция хизмати ходимлари келганлар билан суҳбатни тўхтатдилар.

Кадрларда Техас жанубидаги Мексика билан чегарадош Сюдад Хуарес шаҳридаги вазият акс этган. Бу АҚШ билан чегарани қонуний равишда кесиб ўтиш учун асосий логистика нуқталаридан биридир.

👉 @Geosiyosatuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қозоғистон ҳарбий-ҳаво кучлари учун сотиб олинган Airbus А-400М ҳарбий транспорт самолёти

👉 @Geosiyosatuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Владимир Зеленский шимолий кореялик ҳарбий асирни сўроқ қилишнинг янги кадрлари билан бўлишди

Разведка томонидан асирга олинган Шимолий Корея аскарларини сўроқ қилиш давом этмоқда. Бундай бўлинмаларнинг Россияга ўтказилиши, уларни тайёрлаш ва тўлиқ маълумот изоляцияси ҳақидаги разведка маълумотлари маҳбуслар томонидан тасдиқланган. Шимолий Кореянинг бу урушдаги иштироки ҳақидаги барча фактлар аниқланади — деб ёзди Зеленский ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида

👉 @Geosiyosatuz

19.1k 0 28 23 153

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Катта Лангар Қуръони Жидда ислом кўргазмасида намойиш этилади

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси биенналеда намойиш этиладиган нодир қўлёзмалар рўйхатини эълон қилди:

— Катта Лангар Қуръони саҳифалари (VIII аср бошлари);
— Абу Райҳон Берунийнинг “Ат-Тафҳим ли Аваъил Синўат ат-Танжим” (“Мунажжимлик санъатидан бошланғич тушунчалар”) китоби (XIII аср);
— Мирзо Улуғбекнинг “Зиж-и Улуғбек” асари (XVI аср);
— Тошкент саҳифалари (XVI аср).

👉 @Geosiyosatuz

20k 0 62 3 220

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇩🇪 Германияда Фаластинни қўллаб-қувватлагани учун фуқароликдан маҳрум қилишни таклиф қилинмоқда

Миграцион келиб чиқиши бўлган немисларнинг фуқаролигини бекор қилиш билан таҳдид қилаётган Германия канцлерлигига номзод Фридрих Мерз ўз фуқароларини жиддий огоҳлантирди. Унинг фикрига, "жиддий жиноятлар" деганда нафақат қотиллик ёки шунга ўхшаш жиноятлар, балки "Фаластинга озодлик" чақириқлари ёки Фаластин байроқларини кўрсатиш каби ҳаракатларни ҳам бу рўйхатга киритиш мумкин.

Исроилни қўлллаб-қувватловчи амалдор, Фаластин халқи, хусусан ҲАМАС аъзоларини террорчилар сифатида кўришини очиқ-ойдин айтмаган бўлсада, бироқ унинг гаплари ва ҳаракатлари айнан шунга ишора қилмоқда.

👉 @Geosiyosatuz

20.5k 0 14 22 609

Исроилнинг 470 кунлик геноцидидан сўнг кучга кирган сулҳ.

Ғазолик болалар кўчаларда эркин ҳаракатланмоқда.

👉 @Geosiyosatuz

21.9k 0 12 13 442

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇸 Доналд Трамп инаугурация нутқини сўзлади

АҚШ президентининг нутқидан асосий иқтибослар:

◾️ Американинг "Олтин асри" ҳозирдан бошланади;

◾️ Америка тез орада олдингидан ҳам буюк, қудратли ва ажойиб мамлакатга айланади;

◾️ Менинг ҳаётим суиқасддан бекорга сақлаб қолинмади. Худо мени Американи янада буюк давлатга айлантиришим учун асраб қолди;

◾️ Сўнгги саккиз йил ичида мен АҚШ тарихидаги барча президентларга нисбатан кўпроқ синов ва муаммоларга дуч келдим;

◾️ Бугундан бошлаб, бизнинг мамлакат бутун дунёда энг ҳурматга сазовор давлатга айланади. Биз барча давлатларнинг ҳавасини уйғотамиз ва ҳеч кимнинг биздан фойдаланишига йўл қўймаймиз;

◾️ Суверенитетимиз ўзимизга қайтарилади, хавфсизлигимиз тикланади;

◾️ Америка таназзули бугундан тўхтайди;

◾️ Бизда ўз чегаралари ва фуқароларини ҳимоя қила олмайдиган, бошқа мамлакатларни ҳимоя қилиш учун пул сарфлайдиган ҳукумат бор эди;

◾️ Адлия вазирлиги ва ҳукуматнинг "қурол сифатида қўлланилишига" чек қўйиб, адолат мувозанатини тиклайман;

◾️ Жамиятимизнинг қора танлилар ва испан тилида сўзлашувчи вакилларига менга билдирган ишончи ва қўллаб-қувватлови учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Сизларнинг овозларингизни эшитдим ва уларни унутмайман;

◾️ Жанубий чегарамизда фавқулодда ҳолат режими жорий этаман. Ноқонуний чегарадан ўтишларга чек қўйилади. Барча ноқонуний мигрантлар келган жойига қайтарилади;

◾️ Наркокартеллар "террорчи ташкилотлар" деб эълон қилинади;

◾️ Энергия ресурсларини қазиб чиқаришни рағбатлантириш учун АҚШда энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат режимини жорий қиламан. Биз бутун дунёга Америка энергиясини экспорт қиламиз. Биз яна бой мамлакатга айланамиз ва бунинг учун ер остидаги "суюқ олтин" ёрдам беради. Биз янги "яшил битим"га чек қўямиз;

◾️ Савдо тизимимизни қайта ташкил этишни бошлайман, бу Америка ишчилари ва оилаларини ҳимоя қилади. Бошқа мамлакатларни бойитиш учун ўз фуқароларимиздан солиқ олиш ўрнига, бошқа давлатлардан савдо божларини олиб, ўз фуқароларимизни бойитамиз;

◾️ АҚШга сўз эркинлигини қайтариш ва давлат цензурасини тўхтатиш ҳақида фармон чиқараман;

◾️ Бугундан бошлаб, АҚШнинг расмий сиёсатида фақат икки жинс — эркак ва аёл жинслари тан олинади;

◾️ Мен тинчликпарвар инсонман. Ҳозирда давом этаётган урушларни тугатаман. АҚШнинг қудрати барча урушларни тўхтатишига ва дунёга янги бирдамлик руҳини олиб келишига ваъда бераман;

◾️ Мени саъй-ҳаракатларим натижасида инаугурациядан бир кун олдин, ҲАМАС томонидан гаровга олинган Исроил фуқаролари озод қилинди ва Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режими кучга кирди;

◾️ АҚШ Мексика кўрфазини Америка кўрфази деб, Денали тоғини эса Мак-Кинли тоғи деб қайта номлайди;

◾️ Дунёдаги энг қудратли армияни ташкил этиш ниятидаман. Бироқ энди АҚШнинг ҳарбий муваффақияти фақат жанглардаги ғалабалар билан эмас, балки олди олинган урушлар билан ҳам ўлчанади;

◾️ Биз Панама каналига эгалик қилиш ҳуқуқини қайта тиклаймиз;

◾️ Бизнинг байроғимиз Марс сайёрасида ўрнатилади;

◾️ Америка ҳудуди янада кенгаяди. Бобокалонларимиз океанларни кесиб ўтган, чўлларни босиб ўтган, улкан тоғларни эгаллаган, коинотни забт этган ва атомни парчалаган. Америка қила олмайдиган нарса йўқ;

◾️ Америка халқи икки жаҳон урушини ғалаба билан якунлаган, фашизм ва коммунизмни енгган, энди эса тарихдаги тўрт энг буюк йил остонасида турибди.

👉 @Geosiyosatuz

27.4k 2 186 99 435

🇺🇸 Бугундан бошлаб Қўшма Штатларнинг расмий сиёсати фақат иккита жинс эркак ва аёлни тан олишдан иборат - Трамп

👉 @Geosiyosatuz

27.9k 1 49 50 795

🇺🇸 Трамп: Американинг Олтин Асри ҳозир бошланмоқда

👉 @Geosiyosatuz

26.3k 0 28 14 302

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Расман

Доналд Трамп қасамёд қилди ва АҚШ президенти лавозимини эгаллади

👉 @Geosiyosatuz

27k 0 73 15 207

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Байден инаугурация маросимида дам олмоқда

👉 @Geosiyosatuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Доналд Трампнинг инаугурацияси бошланди

👉 @Geosiyosatuz

26.1k 0 48 14 101

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Трамп инаугурацияси учун Капитолийга етиб келди

👉 @Geosiyosatuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇸 Трампнинг инаугурацияси бошланаётган АҚШ Конгресси биносидаги вазият

👉 @Geosiyosatuz


Трампнинг инаугурациясида қуйидаги меҳмонларни кўришган:

— Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон
— Мета асосчиси Марк Сукерберг
— Амазон бош директори Жефф Безос
— ТикТок раҳбари;
— Аргентина президенти Хавер Майли
- Илон Маск
- Жангчи Конор Макгрегор
— Вакиллар палатасининг собиқ спикери Кевин Маккарти
- тадбиркор Вивек Рамасвами
- Италия Бош вазири Гиоргио Мелони
- Хитой вице-президенти Хан Чжен.

👉 @Geosiyosatuz

25.1k 0 41 18 154
20 last posts shown.