🇪🇺
Европа Иттифоқи суди Толибоннинг аёлларга муносабатини таъқиб сифатида баҳоламоқда"Афғонистонда ҳукмрон Толибон томонидан аёлларга нисбатан муносабат таъқиб сифатида таснифланиши керак, бу эса ўз навбатида афғон аёлларига қочқин мақомини бериш учун асос бўлиши мумкин". Ушбу қарор Европа Иттифоқининг Люксембургдаги Адлия суди томонидан қабул қилинди.
"Мажбурий турмуш қуриш, гендер ва оилавий зўравонликдан ҳимоянинг таъминланмаганлиги ўз-ўзидан таъқиб сифатида қабул қилиниши керак. Тўлиқ танани ёпувчи кийим кийиш талаби, таълим, ишлаш имконияти ва соғлиқни сақлаш хизматидан фойдаланишни чеклаш, сиёсий ҳаётдан четлаштириш каби бошқа чоралар ҳам биргаликда таъқибни ташкил этади", дейди судьялар.
"Европа Иттифоқи давлатлари Афғонистонлик аёлларнинг бошпана сўраш даъволарини қондириш учун уларнинг жинси ва афғон фуқаролигини ҳисобга олишининг ўзи етарли, уларнинг ҳақиқатан ҳам таъқибга учраган ёки йўқлигини аниқлашга ҳожат йўқ", дейилади баёнотда.
♻️@GLOBAL_JARAYON