𝓕𝓸𝓷 𝓶𝓾𝓼𝓲𝓬 ️️


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


Чойимиз пиёлада,
Ёшлигимиз кўчаларда,
Хурсандчилигимиз яримида,
Суйганларимиз узоқларда,
Табассумларимиз эса, суратларда қолди.
Qalbingiz orom olishini hohlasangiz
@AlQurannuz ga kiring...
Musiqalar bo‘limi:👉 @arxivfon

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


Ҳатто тоғлар беролмас бардош
Кўзингиздан оқса сим-сим ёш.
Тонг отмайди, чиқмайди қуёш,
Менинг қуёшимсиз Онажон!

Топганим ҳам татимас сизсиз,
Зулмат ичра қоларман нурсиз,
Сиз мен учун бебаҳо дурсиз,
Менинг давлатимсиз Онажон!

Бахтим бисёр, омадим бисёр,
Шоним бисёр, шухратим бисёр,
Сизсиз ғамим, кулфатим бисёр,
Менинг қувончимсиз Онажон.

Номингизни куйга соламан,
Шэър ёзаман, ўйга толаман,
Дилдан чиққан ажиб ноламан,
Менинг саньатимсиз Онажон!

Кутасиз келсам гар бемаҳал
Кутасиз тун бўйи то сахар.
Муштоқсиз йўлимга ҳар маҳал
Менинг ягонамсиз Онажон!

Баъзан дўст кўнглимни оғритар
Аччиқ сўз кўнглимни оғритар.
Сиз эса йўлимни ёритар,
Менинг юлдузимсиз Онажон!


Ona! Qanday go‘zal kalima! Qaysi tilda aytilsa, aytilsin..."Ona" derkanmiz, ich-ichimizda bir huzur va muhabbat paydo bo‘ladi.

©️Murot Tosun


Нигоҳингда яшар илоҳий белги,
Ўқдек қарашларинг дардимга ҳомий.
Табиат баҳори уч ойдир балки,
Сенинг кўзларингда баҳор давомий.


#Соғинганим_Айтмадиларми

Баҳорни илдириб арғимчоғига,
Вафодор турналар қайтмадиларми.
Учиб ўтаётиб осмонингиздан,
Сизни соғинганим айтмадиларми...

Қумрилар қон дилни поралар этиб,
Жўшқин ғазалларин битмадиларми,
Ҳонишлар шивирлаб қулоғингизга,
Сизни соғинганим айтмадиларми...

Шамоллар шовуллаб оқиб дарёдек,
Тонгда кўчангиздан ўтмадиларми,
Ёрнинг бармоғидек юзингиз силаб,
Сизга соғинганим айтмадиларми...

Оппоқ кабутарнинг қанотларида,
Мактублар жўнатдим,элтмадиларми,
Ғуриллаб уйингиз пештоқларида,
Сизга соғинганим айтмадиларми.

Ўзга гул қатига илсангиз бўса,
Тиканлар мен бўлиб ботмадиларми,
Бориб фаришталар, ижозат бўлса,
Сизга соғинганим айтмадиларми...

© Малика Тавфиқ


Яхши одамларни изланг дунёда,
Шу мақсад йўлида дунё кезингиз.
Топа олмасангиз уни мабодо,
Ўша яхши одам бўлинг ўзингиз!


© Хайрулла Ҳамидов


Ўз вақтида фикр билдириш катта санъат талаб қилганидек, ўз вақтида сукут сақлаш ҳам ҳазилакам маҳорат эмас...


#ҚАДАР

Билмайман:
Қайси ер...
Қайси қалб...
Қайси қарор
Мен учун яхши?!
Лек комил
Ишончим,
Роббим
Қилган ихтиёр
Мен учун яхши!

Топширдим
барча иш -
ташвишим
жиловин
Сенга ё Ҳаннон!
Бу фоний
дунёда
Сен жорий
этган қадар -
Мен учун яхши!


© Маҳбубий


#ЯШАШ

Олов эдим – ўчдим,
Юлдуз эдим – учдим;

Кўк эдим – ер бўлдим,
Сўз эдим – шеър бўлдим;

Тоғ эдим – қумман, қум -
Ҳар заррам мунгдир, мунг;

Қийноқлар тўфони – жонимда,
Замонлар алдоғи – онгимда.

“Воҳ, жоним!..“
демоққа ҳақлиман.
Негадир бахтлиман, бахтлиман!

© Усмон Азим


Osmon orzularga beray nihoya
Menga ko'nglimdayin ko'ngil kifoya...


U dunyoga kelib tashvishning
Orqasidan yelib -yugurdi.
Na so'ngiga yetoldi ishning,
Na dunyoni anglab ulgurdi.

Oxir bir kun,
Aqli to'lgach u
O'z jonining qadriga yetdi.
Bor-ey, deya qo'l siltadi-yu,
Bu dunyoni tashladi-ketdi.

© Erkin Vohidov


Oʻzgartirdim raqamlarimni,
Tarmoqlarda mavjud emasman….
Hayotingdan butunlay ketdim,
Yalinsang ham endi kelmasman…

Manzilimni bilmasding oʻzi,
Bilganing shu, ismim va yoshim…
Izlashingga yetmaydi koʻzim,
Ahir bu sen, sen bagʻritoshim…

Ruxan bunga tayyorman rosti,
Yo qalbimdan oʻchgansan butkul…
Unutishim kerak emasdi,
Ishqing agar etganida qul…

Koʻnikkandim sen yoʻq kunlarga,
Koʻniktirdi kelib-ketishing…
Sabab boʻldi voz kechishimga,
Oʻzgasini baxtli etishing…

© Yasemin


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Oshiq koʻngillarni oʻrtaydi firoq,
Dardingni aytmoqqa on topilmaydi.
“Jonimni beraman”, deysan-u biroq,
Berishga kelganda jon topilmaydi...

Sevib, ardoqlaysan suyukligingni,
Ammo, gʻov boʻladi, dardlar, qaygʻular.
Tushunib yetasan vaqt oʻtib buni,
Bari hoy-u, havas, mehmon tuygʻular.


― Qachon haqiqiy xotirjamlikni his qilasan?
• Ostonada dadamni oyoq kiyimini ko'rganimda; deb javob berdi Jajji qizaloq!


#Машхур_одамга_иккита_савол_беришибди:

- Инсониятнинг қайси ҳаракати сени ҳайратга солган?

Олим бирма-бир санай бошлади:

- Болаликдан зерикадилар ва тезроқ улғайишга шошиладилар. Вақти келиб, болаликни соғинадилар.

- Пул топаман деб соғликни йўқотадилар, аммо соғликни қайтариш учун яна пул сарфлайдилар…

- Эртанги кунни ўйлаб ҳавотир оладилар-у бугунни унутадилар. Шунинг учун ҳам на бугунни, на эртани деб яшайдилар. Дунёдан яшамагандек ўтиб кетадилар….

Гал иккинчи саволга келди
- Сиз уларга нимани тавсия қиласиз?

Олим жавоб берди:

- Ҳеч кимни ўзингизга яхши кўришга мажбурламанг!

-Муҳими, ҳаётда кўп нарсага эга бўлиш эмас, кам нарсага эҳтиёж сезишдир.

- Сизни яхши кўрадиган инсонлар кўпчилик. Аммо улар туйғуларини қандай ифода этишни билмаётган бўлишлари мумкин.

- Баъзан бошқалар томонидан кечирилибгина қолмай, ўзингизни кечира олишингиз ҳам керак...


#ФАР3_ВА_ҚАРЗ

• Ота-онага яхшилик қилиш ҳам фарз, ҳам қарздир.
- фарз сени Жаннатга етакласа;
- қарз эса фарзанларингдан ўзинга қайтади!

© Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулусий ҳафизаҳуллоҳ.




Barcha insonlar baxt keltiradi.
Kimdir borligi bilan, kimdir esa yo'qligi bilan!..


Har qanday insonning oynalarga ko'rsatmagan bir yuzi
Kimsalarga so'ylolmagan bir dardi bor...


• Қалбдан жой олиш насиба, у ерда қола билиш эса маърифатдир.

© Маҳбубий


Kunning odami bo‘lishga intilma — Haqiqatning odami bo‘lishga intil.
Chunki kun o‘zgaradi — Haqiqat esa o‘zgarmaydi.

20 last posts shown.