Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Проф бокснинг супероғир вазнида 26 ёшли Даниель Дюбуа собиқ чемпион Энтони Жошуани нокаутга учради. Уэмблидаги бокс кечасининг марказий жанги 5 раунд давом этди. Жошуанинг фаолиятидаги энг катта камчилиги - зарба кўтара олмаслиги бу сафар ҳам панд берди. Дюбуа барча раундларда устунликка эришиб, уч марта рақибини нокдаунга туширди. Тўртинчи раундда эса нокаут қайд этилди. Шу тариқа Дюбуа IBF камарини қўлга киритди. AJ мағлубиятлардан доим қайта олган, бу сафар билмадим, ёш авлод шиддат билан чиқиб келяпти.
t.me/Davron_Fayziev
t.me/Davron_Fayziev