Лондон | Фаол Биг-Бенга чиқиб, Фаластин байроғини кўтарди
Лондондаги Биг-Бен манорасига чиққан фаол қўлларида Фаластин байроғини кўтариб, қўлга олинган фаолларни озод қилишни талаб қилди.
Шанба куни пойтахтда бир киши пойафзалсиз ҳолда Биг-Бен манорасига чиқиб, Фаластин байроғини ҳилпиратиш орқали Изроил босқинига қарши чиқаётган “Palestine Action Filton18” ҳаракати аъзоларининг ҳибсга олинишига норозилик билдирди.
Манора балконидан “Озод Фаластин!” деб ҳайқирган фаол қўлида Фаластин байроғини тутиб турган.
Ҳодиса туфайли Биг-Бен атрофи хавфсизлик хизматлари томонидан муҳосара қилинди, қутқарувчилар ва музокарачилар уни пастга туширишга уринишди.
Шу куни Лондон марказида 100 га яқин одам норозилик намойиши ўтказиб, Биг-Бенга чиққан фаолни қўллаб-қувватлашди.
16 соатлик музокаралардан сўнг, фаол маҳаллий вақт билан тун яримида манорадан тушди.
https://t.me/FaIastin