Live Quds | Breaking


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Live Quds rasmiy kanali
@Falastin — Falastinda roʻy berayotgan eng soʻnggi yangiliklar, siyosiy tahlillar, sharhlar, statistik va tarixiy maʼlumotlarni biz bilan kuzatib boring!
Reklama uchun: @Ghazo
Zahira kanalimiz: ➡️ t.me/FaIastin

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


ҲАМАС қайта куч тўплади ва жангга тайёр

ҲАМАС яқинлашаётган тўқнашувларга ҳозирлик кўрмоқда
— ҲАМАС Исроилга қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашга тайёрланмоқда.
— Гуруҳ сафларини минглаб янги жангчилар билан мустаҳкамлашга муваффақ бўлди.

Исроил разведкасининг баҳолашича:
— ҲАМАС урушача олдидан тахминан 30 000 жангчидан иборат кучга эга бўлган.
— Ҳозирда ушбу даражага қайта етишга яқинлашмоқда.

https://t.me/FaIastin


ҲАМАС: Блокада ва очлик бизни енголмайди

ҲАМАС етакчиси Сами Абу Зухри:

Исроил ҳукумати ўтиш йўлларини ёпиб, гуманитар ёрдамни тўхтатиш орқали ҳарбий жиноят содир этмоқда.

Исроилнинг блокада ва очлик билан бизга босим ўтказишга уриниши мутлақо бефойда, бизни бу билан қўрқита олмайди.

Нетаньяҳу келишувни бузишга ва бизни янги музокараларга мажбурлашга ҳаракат қилмоқда, аммо биз буни мутлақо қабул қилмаймиз.

Исроил ўз асирларини фақат алмашув битими доирасида қайтариб олиши мумкин, биз ҳеч қандай босим ёки ультиматумларга бўйин эгмаймиз.

Қаршиликнинг қуроллари муқаддас ҳисобланади, биз буни музокара қилмаймиз ва қуролларимизни инсонпарварлик ёрдами ёки тикланиш учун алмаштиришга рози эмасмиз.

https://t.me/FaIastin


Ғазога ёрдам тўхтатилиши болалар ва оилалар ҳаётига таҳдид солади – ЮНИСЕФ

Инсонпарварлик ёрдамларини тўхтатиш Ғазо секторида болалар ва оилалар учун оғир оқибатларга олиб келади.

Барча тарафлар халқаро ҳуқуқ бўйича ўз мажбуриятларини бажариши зарур.

Ҳуманитар ёрдамни чеклаш Ғазодаги фуқаролар учун муҳим ҳаётий операцияларни амалга оширишни жиддий қийинлаштиради.

ЮНИСЕФ халқаро жамоатчиликни Ғазода юзага келган гуманитар инқирозга тезкор ва қатъий жавоб қайтаришга чақиради.

https://t.me/FaIastin


Исроиллик уруш жиноятчиси Нетаняҳу Ғазога инсонпарварлик ёрдамини тўлиқ тўхтатишини эълон қилди.

Исроил ҳукумати қолган сув ва электр таъминотини ҳам бутунлай кесиб ташлаш билан таҳдид қилмоқда.

Бу ҳаракат ҲАМАСга босим ўтказиш ва Ғазодаги вазиятни янада оғирлаштиришга қаратилган. Исроил ҲАМАСни таслим қилиш учун уларни очарчилик ва гуманитар инқирозга мажбур қилмоқчи.

Исроил, ҳатто чекланган асирлар алмашинувидан сўнг ҳам, урушни давом эттириш ниятида. Барчаси АҚШнинг тўлиқ қўллаб-қувватлаши билан амалга оширилмоқда.

https://t.me/FaIastin


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Исроил босқинчи кучлари Фаластинликларга тегишли ерларни вайрон қилмоқда

Исроилнинг босқинчи кучлари Қуддуснинг ишғол қилинган Ал-Исавия ҳудудида фаластинлик Зиёд Мустафага тегишли фермани бузиб ташлади.

Фаластинликлар ерларини тортиб олиш ва инфратузилмани йўқ қилиш ҳаракатлари давом этмоқда.

Исроил режими Қуддусдаги фаластинликларни сиғинтирмай, уларнинг уйлари ва хўжаликларини бузишни тезлаштирмоқда.

Бу ҳаракатлар Исроилнинг ишғол сиёсати доирасидаги яна бир босқич бўлиб, фаластинликларни ўз юртларидан мажбурий кўчиришга қаратилган зўравонликнинг давоми ҳисобланади.

https://t.me/FaIastin

5k 0 5 2 204

ҲАМАС етакчиларидан бири Халид Машъал:

“Биз арабларнинг эшикларини тақиллатдик ва ҳали ҳам ёрдам сўраб уларга мурожаат қилмоқдамиз, аммо ҳеч ким жавоб бермаяпти. Ҳолбуки, айнан Эрон бир неча марта бизга мурожаат қилиб, ёрдам таклиф қилди. Энди эса биз Эрондан ёрдам олганимиз учун айбланаётган эканмиз!”

“Улар ҲАМАСни Эрон ёрдамига таяниб иш кўрганликда айбламоқда, лекин худди шу араб раҳбарлари ҲАМАСга ҳеч қандай ёрдам таклиф қилмаяпти!”

https://t.me/FaIastin

6.6k 0 21 15 371

Хайфада пичоқли ҳужум

Исроилнинг Хайфа шаҳрида пичоқли ҳужум содир бўлди. Ҳужум натижасида бир поселенчи ҳалок бўлди, яна 7 киши жароҳатланди, улардан баъзилари оғир аҳволда.

Ҳужумни амалга оширган шахс воқеа жойида ўлдирилди.

https://t.me/FaIastin


ХАМАС:

“Жанглар қайта бошланиш эҳтимоли юқори бўлгани сабабли, биз ҳарбий шайлик даражамизни оширдик.”

“Асирлар яна туннелларга олиб кетилди.”

https://t.me/FaIastin

7.3k 0 21 19 449

Туркия Дин ишлари раҳбари Али Эрбаш:

“Исроилни тўғридан-тўғри ёки билвосита қўллаб-қувватлаётганларни бойкот қилиш – бизнинг энг муҳим вазифаларимиздан биридир.”

“Бу нафақат инсонпарварлик, балки Исломий бурч ҳамдир.”

“Бизнинг ҳар бир ҳаракатимиз мазлумларни қўллаб-қувватлашга ва зулмга қарши туришга хизмат қилиши лозим.”

https://t.me/FaIastin

7.5k 0 34 36 428

Исроилнинг ўта ўнгчи молия вазири Безалел Смотрич:

“Мен Ғазо секторига ёрдам кўрсатишни тўхтатиш тарафдориман.
Энди дўзах эшикларини очиб, мутлақ ғалабани эълон қилгунча жанг қилишимиз керак.”

https://t.me/FaIastin

7.1k 0 10 17 336

Яман (ҳусийлар) баёноти

“Кўзларимиз Ғазода, қўлларимизда қурол” – Ҳусийлар барча ҳарбий қисмларини шай ҳолатга келтирганини эълон қилди.

Ҳарбий тайёргарлик юқори даражада, вазиятнинг ривожига қараб ҳаракат қилиниши таъкидланмоқда.

https://t.me/FaIastin

7.3k 0 15 29 527

Исроил Ғазога гуманитар ёрдамни тўсиб қўйди

📌 Исроил маъмурияти Карем-Абу-Салим назорат-ўтказиш пунктни ёпди, бу эса Ғазога гуманитар ёрдам етказиб беришни тўлиқ тўхтатиб қўйди.

📌 Бу қарор Нетаньяху томонидан қабул қилинган бўлиб, у ярим исроиллик асирларни озод қилиш эвазига Ғазога ёрдам етказишни қайта тиклаш шартларини қўйди.

📌 ҲАМАС бу талабларни рад этди, чунки бу шартлар дастлабки келишувга киритилмаган ва АҚШ ҳамда Исроил ишғол маъмурияти томонидан тузатишлар киритилиб, ўзаро келишув бузилган.

📌 Нашр этилган суратларда ёпиқ КПП сабабли ёрдам маҳсулотларини олиб кетаётган юк машиналари колонналари акс этган.

📌 Исроил молия вазири Бецалель Смотрич Нетаньяхунинг ушбу режасини қўллаб-қувватлади:

🔵 “Биз ҲАМАС тўлиқ йўқ қилинмагунча ёки таслим бўлмагунча Ғазога гуманитар ёрдамни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилдик.”

🔵 “Биз душман учун жаҳаннам эшикларини очишимиз ва қаттиқ жазолашимиз керак, то тўлиқ ғалабага эришилмагунча.”

https://t.me/FaIastin

7.4k 0 14 12 279

АҚШ Исроилга ҳарбий ёрдам етказиб бериш жараёнини тезлаштирди

АҚШ давлат котиби Марк Рубио Исроил ҳарбий кучларига 4 миллиард долларлик ҳарбий ёрдамни тезлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзолади.

The Economic Times нашрининг хабар беришича, Трамп маъмурияти 20-январдаги инаугурациядан бери Исроилга 12 миллиард долларлик қурол-яроғ етказиб беришни тасдиқлаган. Ушбу жараёнда Конгрессни четлаб ўтиш учун фавқулодда ваколатлар ишлатилмоқда.

Трамп, шунингдек, АҚШ иттифоқчилари томонидан халқаро ҳуқуқнинг бузилиши бўйича ҳисобдорликни текшириш талабини бекор қилди, жумладан, Исроил армиясининг ҳарбий ҳаракатлари устидан назорат сусайтирилди.

Ушбу қадам Исроилнинг босиб олинган ҳудудлардаги ҳарбий операцияларини янада кучайтириши мумкинлиги ҳақида хавотирлар кучаймоқда.

Манба: The Economic Times

https://t.me/FaIastin


Ғазода Рамазон ойи бомбаларсиз ўтади

Исроил ҳукумати Рамазон ва Пасха байрамлари муносабати билан Ғазода вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга рози бўлди.

Қарор АҚШ вакил Стив Уиткофф таклифига асосан қабул қилинди.

Таъкидланмоқда:
– Асирларнинг ярми озод қилинади.
– Қолган асирлар доимий сулҳ келишувидан сўнг қўйиб юборилади.

Бу қарор ўт очишни тўхтатиш муддати тугашидан бир неча соат олдин эълон қилинди.

https://t.me/FaIastin

7.4k 0 13 3 240

Исроил Рамазон ва Пасха ойлари давомида Ғазода вақтинчалик оташкесимга рози бўлди.

АҚШ элчиси Стив Уиткоффнинг таклифи асосида оташкесим келишуви қабул қилинди.

Исроил гаровдаги маҳбусларнинг ярмини озод қилади, қолганлари эса доимий оташкесим келишувидан сўнг озод қилинади.

Нетаняҳу идораси бу қарорни ҳозирги оташкесим муддати тугашига бир неча соат қолганида расман тасдиқлади.

Пасха
– яҳудийларнинг Песах байрами бўлиб, у Яҳудий тақвимининг нисан ойида (одатда март-апрел ойларига тўғри келади) нишонланади. Бу байрам Яҳудийларнинг Мисрдаги қулликдан қутулиши ва Мусо алайҳиссалом бошчилигида озодликка чиқишини хотирлаш учун ўтказилади.

https://t.me/FaIastin

7.3k 0 18 1 123

🏴‍☠️


Ғазода сулҳнинг сўнгги куни

ҲАМАС иккинчи босқич бўйича музокаралар ўтказилаётганини рад этди.

Сулҳнинг биринчи босқичи, қаршилик кучлари ва воситачилар ўртасида имзоланган келишув асосида, бугун якунланади.

Иккинчи босқич музокаралари сулҳнинг 16-куни бошланиши керак эди, лекин Исроилнинг келишувларга риоя қилмаслиги туфайли бу амалга ошмади.

Ҳозирда ҲАМАС билан сулҳнинг иккинчи босқичи бўйича ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаяпти – деб таъкидлади ҲАМАС ҳаракати вакили Ҳозим Косим Қатарнинг Al Araby телеканалидаги чиқиши чоғида.

https://t.me/FaIastin


Ғазода “Ал-Қассам” жангчиларининг оммавий дафн маросими ўтказилди

Ғазо ғарбида жойлашган Аш-Шати қочқинлар лагерида, уруш давомида шаҳид бўлган “Ал-Қассам” бригадаси жангчиларининг дафн маросими ўтказилди.

Минглаб одамлар шаҳидларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтириш ва Исроил босқинига қарши курашни давом эттиришга бўлган қатъийлигини намоён қилиш учун йиғилди.

Бу жараён Исроилнинг ҲАМАСни қуролсизлантириш ва уни Ғазо ҳудудида ҳокимиятдан четлатишга уринган бир пайтда содир бўлмоқда.

https://t.me/FaIastin

7.3k 0 20 6 256

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ал-Қассам бригадалари:

Ал-Қассам бригадалари Исроил босқинчиларига қарата янги видео хабар чоп этди. Унда исроиллик асирлар акс этган бўлиб, “Оилаларни бир-биридан ажратманг… Ҳаётимиз барбод бўлмасин. Вақт тугаяпти.” деган мурожаат йўлланган.

https://t.me/FaIastin


АҚШ Исроилга 45,000 бомба сотишга рухсат берди

АҚШ Давлат департаменти Исроилга 45,000 га яқин бомба сотишни маъқуллади. Ушбу келишув қуйидагиларни ўз ичига олади:

2,000 фунтлик ва 1,000 фунтлик бомбалар

5,000 та JDAM аниқ нишонга йўналтириш тизими

Зирҳли Caterpillar D9 булдозерлари

Муайян миқдорлар:

35,500 та Mk-84 ва BLU-117 бомбалар

4,000 та I-2000 снайпер ракета боеголовкалари

675,7 миллион долларлик қўшимча ўқ-дорилар

295 миллион долларлик Caterpillar D9 булдозерлари

Етказиб бериш муддатлари:

• Бомбалар 2026–2028 йилларда

• Булдозерлар 2027 йилда

Ушбу келишув Исроилнинг ҳарбий имкониятларини кенгайтириш ва унинг Ғазо ҳамда бошқа ҳудудлардаги ҳарбий амалиётларини давом эттиришга йўналтирилган.

https://t.me/FaIastin

20 last posts shown.