Posts filter






Ҳурматли битирувчилар! Эслатиб ўтамиз!
Қуйидаги талабалар БМИ ҳимоясига /  фанлараро битирув имтиҳонига киритилмайди:
- агар фанлар кредитлари ёпилмаган бўлса (F/FA/T бўлса)
- агар амалиёт ҳисоботи ҳимоя қилинмаган бўлса
- агар контракт тўлови 100% амалга оширилмаган бўлса

Уважаемые выпускники! Напоминаем!
Следующие категории студентов не будут допущены до защиты ВКР / сдачи выпускного междисциплинарного экзамена:
- если не закрыты кредиты по предметам (наличие F/FA/T)
- если не защищен отчёт по практике
- если не оплачен контракт на 100%


#javob
1. Танлаш учун охирги муддат - 03.02.2025 й.
2. Илмий раҳбарлар рўйхат шаклланганидан кейин эълон қиланади. Яъни, 03.02.2025 й.дан кейин ҳам тайинланган илмий раҳбар, ҳам бириктирилган мавзу student.kiut.uz шахсий кабинетга жойлаштирилади.
3. Фанларо якуний имтиҳон консультация соатларида ушбу имтиҳонга тайёргарлик қилинади. Албатта, ушбу соатларга кириш ёки кирмаслик талабанинг шахсий қарори. Аммо, статистика шуни кўрсатмоқдаки, қатнашмаган талабаларнинг аксарияти имтиҳондан қониқарсиз рейтинг олмоқда. Иккинчидан, контракт пулини тўлаб қўйиб, дарсга кирмаслик - мантиқсиз иш.


#savol Ассалому алайкум, Роман ака, яхшимисиз, янги йиллар билан!

Бу йил битирувчи курсмиз, хабарингиз бор, якуний имтиҳон масаласида айрим саволларим бор эди, агар иложи бўлса, жавоб бериб юборсангиз:

1. Ман ва яна 4-5 та курсдошларим якуний имтиҳонда Диплом ишини танлагандик, деканатда ариза ҳам ёзиб келганмиз. Шу имтиҳон шаклини Тестга ўзгартириш имконияти ҳали ҳам борми ёки энди кечми? Деканатга бу масала бўйича анчадан бери мурожаат қиляпман, лекин жавоб йўқ.

2. Диплом иши бўйича илмий раҳбар ҳали ҳам тайинланмаган. Деканат бу бўйича бирор маълумот ҳам бермади, қишки таътилга чиқишимиздан аввал “Қачон илмий раҳбар тайинланади?” деб айтганимизда “Ариза ёзишингиз керак, яъни, сизга танлов имконияти берилади”, деб айтишганди, шу масалада ҳам аниқ бирор сана борми?

3. Имтиҳонга тайёргарлик ҳафтасида (бизга 24 мартдан 11 май санасигача экан) университетга бориш шартми ёки мажбурий эмасми? Айрим вилоятлик курсдошларим шу масалада савол беришганди.


#javob Йўқ, бу каби ҳолатлар индивидуал тарзда ўрганилади ҳамда қайта топшириш имтиҳонлари,одатдагидек, ҳар ҳафта ўтказилади. Битирув Малакавий иши бундан мустасно, улар йилда бир марта топширилади.


#savol Агар Якуний фанлараро имтиҳонга айрим сабабларга кўра келмасам ёки қониқарсиз рейтинг олсам, кейинги йилга қолиб кетаманми?


#javob Йўқ, таълим йўналишига боғлиқ. Кимдир тест топширади, кимдир лойиҳа шаклида, кимдир "listening and speaking". Бу маълумот ҳар бир деканат томонидан алоҳида эълон қилинади.


#savol Якуний фанлараро имтиҳон қандай шаклда ўтказилади? Фақат тестми?


#javob Ўқув жараёни графигида эълон қилинганидек, амалиёт тугаши билан битирувчилар учун "Маслаҳат соатлари" ўтказилади.
Яъни, аудиторияда ўтириб, профессор-ўқитувчилар бошчилигида Якуний фанлараро имтиҳонларга тайёргарлик қилинади. Шу давр ичида барча керакли бўлган ахборотларга эга бўласиз.


#savol Мен битирувчи курс талабасиман. Якуний фанлараро имтиҳон пайтида қайси фанлардан имтиҳон топширамиз, саволлар олдиндан бериладими, тайёргарлик қиламизми?


(20 + 25)² = 2025


1³+ 2³+ 3³+ 4³+ 5³+ 6³+ 7³+ 8³+ 9³ = 2025


(1 + 2 + 3 + 4 + 5 + 6 + 7 + 8 + 9)² = 2025


Happy New Year!


____________________

Фанларнинг имтиҳон шакллари тўғрисидаги маълумот янгиланди.
Обновлена информация о формах экзаменов по предметам.

https://drive.google.com/file/d/1jvmrFu6H_yRBIfZAdX7BOpnC1nyGIBmd/view?usp=drive_link


student.kiut.uz

Қуйидаги маълумотлар янгиланди:
- 1-курс талабаларнинг рўйхати.
- Курсдан курсга ўтган талабалар рўйхати.
- 4-курс "ISE" таълим йўналиши битируволди малакавий амалиёт натижалари.
- 2-курс сиртқи таълим "HSTP" йўналиши календарь гуруҳлари амалиёти натижалари.

Обновлена следующая информация:
- Список студентов 1-курса.
- Список студентов перешедших на следующий курс.
- Результаты предвыпускной квалификационной практики студентов 4-курса направления "ISE".
- Результаты практики студентов 2-курса заочного отделения календарных групп направления "HSTP"


Сиртқи таълим талабалари диққатига!
2025 йил 6 январда бошланадиган дарс машғулотлари жадвали порталга жойлаштирилди.

Вниманию студентов заочного отделения!
Опубликовано расписание учебных занятий начинающихся с 6 января 2025 года.

https://drive.google.com/drive/folders/1Ud2rCjM099mjmKI6Hi1Okw08ZzD5_9U_?usp=share_link


#савол Ман битирувчи курс талабасиман, деканат мендан хорижга чиқиш паспортим нусхасини сўраяпти. Бунга сабаб нима?

#жавоб Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.
Ушбу дипломнинг ўзбек ва инглиз тилларида ёзиладиган тарафлари бор.
Ўзбек тилида ёзиладиган тарафга битирувчининг фамилия, исми ва отасининг исми фуқаролик паспорти (ID-карта) дан олиб тўлдирилади.
Инглиз тилида ёзиладиган тарафга эса, кейинчалик келиб чиқиши мумкин бўлган тушунмовчиликларни олдини олиш учун, маълумотлар хорижга чиқиш паспортидан олинади.
Чунки, айрим пайтларда, фуқаролик паспорти ҳамда хорижга чиқиш паспортида фамилия ёки исм ёзилишида, харфларида фарқ бўлиши мумкин.
Аммо, талабада хорижга чиқиш паспорти мавжуд бўлмаса ёки талаба унинг нусхасини ўз вақтида деканатига тақдим этмаган бўлса, у ҳолда инглиз тилида ёзиладиган тарафга ҳам маълумотлар фуқаролик паспортидан олинади.
Ҳурматли битирувчилар, хорижга чиқиш паспорт нусхасини тақдим этиш - мажбурий эмас, лекин юқорида кўрсатилган номутаносибликларни олдини олмоқчи бўлсангиз, келажакда магистратурани чет элда давом эттирмоқчи бўлсангиз, у ҳолда тегишли маълумотларни ўз деканатингизга ўз вақтида етказишингиз сўралади.


Кечки таълим битирувчиларининг маълумотлари кундузги таълим битирувчиларнинг маълумотлари билан бир ҳил.

20 last posts shown.