Рамазонга оз қолдиعن طلحة بن عبيد الله أن رجلين قَدِما على رسول الله صلى الله عليه وسلم، وكان إسلامهما جميعاً, فكان أحدهما أشد اجتهاداً من الآخر فغزا المجتهد منهما فاستشهد, ثم مكث الآخر بعده سنة ثم توفي, قال طلحة: فرأيت في المنام بينا أنا عند باب الجنة إذا أنا بهما, فخرج خارج من الجنة فأذن للذي توفي الآخِر منهما, ثم خرج فأذن للذي استشهد, ثم رجع إلي فقال: ارجع فإنك لم يأْنِ لك بعد, فأصبح طلحة يحدث به الناس, فعجبوا لذلك, فبلغ ذلك رسول الله صلى الله عليه وسلم, وحدثوه الحديث, فقال: مِن أي ذلك تعجبون؟ فقالوا: يا رسول الله! هذا كان أشد الرجلين اجتهاداً، ثم استشهد, ودخل هذا الآخر الجنة قبله, فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم: أليس قد مكث هذا بعده سنة؟ قالوا: بلى, قال: وأدرك رمضان، فصام، وصلى كذا وكذا من سجدة في السنة، قالوا: بلى, قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: فما بينهما أبعد مما بين السماء والأرض ـ
📜Талҳа ибн Убайдуллоҳ ривоят қилади, Ямандан икки киши келиб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида иймон келтирди. Уларнинг бири бошқасига қараганда кўпроқ ибодат қилар эди. Ўша тиришқоқроғи ғазотда қатнашиб шаҳид бўлди.
Нариги шериги эса ундан кейин бир йил яшаб вафот қилди. Талҳа айтади:
"Туш кўрдим. Тушимда жаннат эшиги олдида турган эмишман. Ҳалиги икки Яманлик киши ҳам ўша ерда турган эмиш. Бир фаришта келиб бир йил кейин вафот этган Яманлик кишини жаннатга киришини айтди. Сўнгра фаришта яна қайтиб чиқиб шаҳид бўлган Яманликни ҳам жаннатга киришини айтди. Сўнгра яна қайтиб чиқиб менга деди: Сен қайт! Ҳали сенинг умринг бор!", деди.
Талҳа розияллоҳу анҳу кўрган тушини одамларга айтиб юрди. Одамлар унинг тушидан, ҳалиги Яманликларнинг ҳолидан таажжубланиб юришди. Бу гап Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга етиб боргач кишиларга дедилар:
-
Нимадан таажжубланаяпсизлар?
- Эй Аллоҳнинг Расули! Анави Яманлик ибодатли киши эди, шаҳид бўлди. Аммо шериги жаннатга ундан аввал кирди?!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларга шундай дедилар:
- Жаннатга аввал кирган киши ундан кейин бир йил яшамаганмиди?
-Яшаган эди!
- Рамазонни топиб, рўза тутиб, намоз ўқиганмиди?!- Ҳа!
- Унда иккаласининг ўртасидаги фарқ осмон билан ер қадардир!", дедилар.
Ибн Можа ва Аҳмадлар ривояти.@arabicuziOS |
Android
Instagram |
Facebook |
Twitter |
Tiktok |
Youtube